Табиат      Бош саҳифа

Табиат кўзбўямачиликни қабул қилмайди

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар депутатлар муҳокамасида бўлди

Табиат кўзбўямачиликни  қабул қилмайди

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ахборотини эшитдилар. Албатта, баҳор мавсумида экилган кўчатларнинг тақдири, яшиллик яратиш борасида қилинган ишлар натижаси аксарият ҳолларда ёз чилласида яққол кўриниб қолади. Афсуски, ҳар йили баҳор ва кузда экадиган минглаб кўчатларимиз жазирамага дош бермай қуриб қолади ва келгуси йил ҳеч нарса бўлмагандек ўша жойларга яна кўчат экиш бошланади.

Экология вазири бу борада йўл қўйилаётган камчиликларга очиқ-ойдин тўхталиб ўтди. Тақдим этилган ахборотда қайд этилишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ экилмаган кўчатлар ҳисоботга «экилди» деб қўшиб ёзилган. Шунингдек, суғориб бўлмайдиган жойларга 7,3 миллион туп ниҳол ўтқазилган, экилган 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парвариш­лаш учун тегишли масъуллар белгиланмаган.

Афсуски, бу камчиликлар фақат кеча ёки ўтган йилидагина кузатилгани йўқ. Неча йиллардан буён мамлакатимизнинг бирор ҳудуди ўрмон ва дарахтзорга айланиб кетмаганининг ўзиёқ бу масалада ҳамон сусткашликлар давом этиб келаётганидан далолат беради. Ҳолбуки ҳар йили баҳор ва куз мавсумида миллионлаб кўчат экилади.

Шунинг учун ҳам вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, энди «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирлари ҳар йили шакллантириладиган ва тасдиқланадиган йиллик манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури асосида амалга оширилади. Дарахтларни конкурс асосида танлаб олинадиган пудратчи ташкилотлар экади ва улар уч йил давомида ўзлари эккан кўчатларни парваришлаш мажбуриятини олади. Қаерга қанақа дарахт экишни эса «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти белгилайди.

«Манзилли дастурлар – қатъий белгиланган механизмлар асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан шакллантирилиб, Экология вазирлигида умумлаштирилган ҳолда экспертизадан ўтказилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, – деди Азиз Абдуҳакимов. – Асосий эътибор лойиҳалаш ишларига қаратилиб, бунда, янгидан қайта ташкил этилган «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш инс­титути асосий лойиҳачи этиб белгиланади.

Шунингдек, ҳудудларнинг ­рельефи, иқлим-тупроқ шароити, сув манбалари, йиллик ёғингарчилик миқдори, тупроқнинг лаборатория таҳлиллари натижаларидан келиб чиқиб, дарахт-буталарнинг мос бўлган турлари танланади.

Пудратчи ташкилотлар эса қонунчиликда белгиланган тартибда танлов асосида аниқланади. Дастурга асосан, ҳар бир вазирлик ва ҳокимликлар тегиш­лилигича бюджетдан ташқари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўз боғларини ташкил этади.

Экилган кўчатлар ва ташкил этилган боғлар уч йил давомида пудратчи ташкилот томонидан парваришланади ва пудратчи кўчатларни тўлиқ сақланиб қолиши учун масъул ва жавобгар этиб белгиланади».

Дарҳақиқат, энди табиатни алдаб бўлмайди. Табиат учун сарфланадиган ҳар бир саъй-ҳаракат қатъий тартиб асосида, кўзбўямачиликларсиз бўлиши шарт. Акс ҳолда она табиатнинг жавоби аччиқ ва аянчли бўлиши мумкинлиги аломатларини аллақачон ҳис этяпмиз.

Эшитувда айтиб ўтилганидек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил камида 200 миллион туп дарахт экиш назарда тутилган.

 

Ўтган 2022 йилда жами 202,7 млн. туп дарахт кўчатлари экилган бўлса, мазкур кўрсаткич жорий йил баҳор мавсумида 127,7 млн. тупни ташкил этган. Кўчат экиш ишлари вилоят, туман, маҳаллалар, таълим муассасалари, вазирлик ва идоралар кесимида манзилли дастурлар асосида йўлга қўйилган.

Мажлисда депутатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республикадаги дарахт­ларни тўлиқ рақамлаштириш орқали хатловдан ўтказишни якунига етказиш, лойиҳа доирасида жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, экилган дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш, бу жараёнларда сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, ўрмончилик ва ўрмон кўчатчилигини ривожлантириш, кўчатхоналар сонини ошириш, илмий ёндашувлар асосида ҳудудларда иқлимга мос, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтириш, ҳар бир ҳудуднинг иқлими, тупроқ шароитларидан келиб чиққан ҳолда дарахт тури ва экиш жойларни белгилаш бўйича кўзда тутилган вазифалар бажарилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаш вазирликка тавсия этилди.




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔15

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔17

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔15

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 15    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 17    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 15    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 39    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 30    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар