Табиат      Бош саҳифа

Сўнгги 5 йилда яшиллик даражаси

Тошкентда 33, Бухорода эса 37 фоизгача қисқарди

Қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33-37 фоизгача қисқарди.

Сўнгги 5 йилда  яшиллик даражаси

Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўтказган тадқиқот натижалари қурилиш ишларининг тезлашуви оқибатида пойтахтнинг 4 та туманида ва Бухоро шаҳрининг марказий қисмида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33-37 фоизгача қисқарганини кўрсатди.

Ўзбекистонда 2012-2016 йилларда квартира (уй)лар сони 6,6 фоизга ўсган бўлса, 2017-2021 йилларда ўсиш ўтган беш йилликдагидан 3 баробар ортиқ (20,3 фоиз) бўлди. Бу даврда энг кўп уйлар Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қурилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 2021-2022 йилларда: Сардоба, Жондор, Пешку, Хўжаобод, Сўх ва Бағдод туманлари ҳамда Навоий, Жиззах, Зарафшон, Бухоро ва Андижон шаҳарларида вертикал ўсиш энг юқори бўлган (вертикал ўсиш шаҳарларнинг юқорига қараб ўсишини, горизонтал ўсиш эса ташқи томонга кенгайишини англатади).

Республиканинг 77 та туман ва шаҳрида жами фойдаланишга қабул қилинган уй-жойлар майдонида кўп квартирали уй-жойлар майдонининг улуши 30 фоиздан кам бўлган.

Хусусан, Бўзатов, Кегейли, Қораўзак, Бўстон, Янгиобод, Томди, Олтинсой, Мирзаобод, Сайхунобод туманлари ҳамда Ғозғон, Ширин ва Ангрен шаҳарларида кўп квартирали уйлар фойдаланишга топширилмаган.

Институт экспертларининг қайд этишича, вертикал шаҳарлар, ижобий жиҳатлар билан бир қаторда, инфратузилма талаблари, атроф муҳитга таъсири ва яшаш учун қулайлик нуқтаи назаридан қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Аксарият ҳудудларнинг бош режаси ишлаб чиқилмагани ёки якунига етказилмагани, бош режаси бор ҳудудларда ҳам ер ажратишнинг режага зид равишда амалга оширилиши тартибсиз қурилишларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, 2021 йилда республикада 814 та бош режага амал қилмаслик ҳолати аниқланган.

Қурилиш ишларининг жадаллашуви оқибатида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 26 фоиз, Яккасарой туманида 23 фоиз, Олмазор туманида 33 фоиз, Мирзо Улуғбек туманида 18 фоизга қисқарган. Бундай ҳолатни республиканинг бошқа ҳудудлари мисолида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, таҳлил даврида Бухоро шаҳрининг марказий қисмида яшиллик даражаси 37 фоизга қисқарган.

Экспертлар яшил ҳудудларнинг инсон ҳаётига таъсири бўйича баъзи тадқиқотларни ўз фикрларига илова қилган. Улар қуйидалар:

JAMA Network Open`да чоп этилган тадқиқот натижалари парклар, жамоат боғлари ва бошқа яшил майдонлардаги сайр руҳий саломатликни яхшилашини тасдиқлаган. Хусусан, ҳафтасига 3-4 марта яшил ҳудудларда сайр қилувчилар бир марта ёки ундан кам ташриф буюрувчиларга қараганда руҳий саломатлик дориларидан 33 фоиз, қон босими дориларидан 36 фоиз ва астма дориларидан 26 фоизга кам фойдаланиши аниқланган.

Nature.com сайтида эълон қилинган ҳисоботга кўра, ҳафтада 2 соатни табиат қўйнида ўтказиш ташвиш ёки депрессиядан халос бўлиш, юқори қон босими ҳамда юрак касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Шифокорлар баъзи дори воситалари ўрнига табиатда кўпроқ вақт ўтказишни тавсия қилмоқда. Хусусан, Янги Зеландияда шифокорлар 1998 йилдан бери яшил майдонда ўтказиш лозим бўлган вақтни белгилаб берса, Японияда ўрмон ҳавосидан нафас олиш экотерапиянинг бир шакли сифатида қўлланмоқда.

Ўзбекистонда урбанизация ва қурилиш кўламининг кескин кенгайиши туфайли аҳоли пунктларига тушаётган экологик юкламани камайтириш мақсадида 2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1278,2 га майдонга яшил боғлар, 1082,34 га майдонга янги яшил жамоат паркларини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз давр­га узайтирилди.

Институт мутахассислари юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиққан:

 турар жой атрофидаги ҳудуд ва умумий шаҳар бўйи­ча ҳар бир аҳолига тўғри келувчи яшил ҳудуд майдонининг минимал нормаларини янгилаш ва амалиётга жорий қилиш;

 янги кўп квартирали турар жой қурилиш ишларини амалга оширишда қабул қилинган минимал нормалардан келиб чиқиб, пудратчига яшил ҳудудлар барпо этишнинг мажбурий тартибини белгилаш;

 аҳоли яшаш пунктларида экологик барқарорликни мониторинг қилиш мақсадида сунъий йўлдош тасвирлари орқали ҳудудлар яшиллигини баҳолаш амалиётини жорий этиш. Шунингдек, шаҳар ва шаҳарчалар яшиллик индексини ишлаб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича бир неча марта дунё­да етакчилардан бирига айлан­япти. House Fresh халқаро жамоатчилик лойи­ҳаси ҳаво сифати бўйича ўз тадқиқотида Тошкентдаги ёмон ҳаво бир йилда чекилган 503 та сигарет каби аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида хабар берганди.

 

«Газета.uz»




Ўхшаш мақолалар

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

🕔15:18, 10.05.2024 ✔11

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Батафсил
Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

🕔15:17, 10.05.2024 ✔11

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

Батафсил
Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

🕔15:11, 10.05.2024 ✔11

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

    ✔ 11    🕔 15:18, 10.05.2024
  • Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

    Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

    ✔ 11    🕔 15:17, 10.05.2024
  • Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

    Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

    «Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

    ✔ 11    🕔 15:11, 10.05.2024
  • “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    ... Кеча Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик. 

    ✔ 40    🕔 20:32, 08.05.2024
  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 24    🕔 17:03, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар