Табиат      Бош саҳифа

Миришкор қушлар

Табиатда ҳар бир жонзотнинг ўз вазифаси мавжуд. Бирон бир парранда ёки дарранда бежиз яратилмаган. Уларни фақат қорин тўйдириш учун яшайди, деганлар янглишади.

Миришкор  қушлар

Ҳайвон ва қушлар дарахт ва бута ва бошқа тур мевали ўсимликларнинг ёввойи ҳолда кўпайишига катта хизмат қилишади.

Кўпчилик жуда яхши эслайди, 1970 йилларгача юртимизнинг кўл ва дарёлар бўйларида жуда кўп тўқай ва ўрмонлар мавжуд эди. Эсга олинса, бир қиш­лоқнинг ўзида икки-уч жойда тўқай бўларди. Бу тўқайлар ҳайвонлар ва қушларнинг ўзига хос нажот қалъаси, қўриқхонаси вазифасини ўтаган. Табиатнинг жонли бир фарзанди сифатида бу тўқайларда паррандалар жўжа очган, даррандалар эса бола туғиб, парваришлаганлар. Шунинг­дек, улар ўз навбатида турли дарахт ва буталарнинг кўпайишига ҳам катта ҳисса қўйганлар. Шу боисдан ҳам тўқай ва ўрмонлар йил сайин кенгайиб, гуркираб, яшнаб бораверган.

Ана шу тўқай ва ўрмонлар ҳақида сўз кетганда, кекса инсонлар уларни қушлар барпо этгани ҳақида гапириб қолишарди. Бола эмасмизми, хаёлимиз бирров эртаклар оламига кетарди ва мультфильмлардагидек дарахт экиб юрган қушларни тасаввур қила бошлардик. Кейин билсак, ота-боболаримиз сўзларида жон бор экан, қушлар ҳақиқатан ҳам миришкор бўлишар экан. Айниқса, қирғовул, қарға, кабутар, ўрдак, ғоз, қашқалдоқ каби ёввойи қушлар жийда, дўлана, уноби каби меваларни севиб тановул қилишаркан.

Табиийки, ейилган ҳар қандай озиқ маълум соат ўтгач, ахлатга айланиб, тирик жон организмидан чиқиб кетади. Қушлар ютган мева-чеваларнинг уруғлари ҳам тўлиқ ҳазм бўлмасдан ахлат билан чиқиб кетиши натижасида улар қайта кўкариб, кўпая бошлайди. Қарабсизки, паррандаларнинг беминнат хизмати туфайли атрофда дарахтлар ўсиб, шаклланаверади. Шунингдек, қушлар ин қуриш мақсадида хас-чўп­лар, шох-шаббаларни у ёқдан-бу ёққа олиб учиб ўтиши натижасида уларнинг айримлари ерга тушиб, кўпайишига сабаб бўлади. Ўрик, олча, олхўри каби данакли меваларнинг ҳам ёввойи ҳолда кўпайишига қушлар катта хизмат қилишган.

Жийда хушхўр мевалардан бири саналади. Яқин йилларгача ўрик қоқи ва жийда ҳар бир хонадон дастурхонида ширинлик ўрнида кўзни қувнатиб турарди. Жийда, ўрик еган бола соғлом ва бақувват бўлиб улғайишини айтиб, ёши улуғ инсонлар ҳар доим уларни улашиб юришарди. Қандолатчилик ривожланган сари бу каби табиий ва жуда фойдали маҳсулотлар истеъмоли деярли унутила бошлади.

Ваҳоланки, жийда меваси жуда фойдали неъмат саналиб, халқ табобатида ундан ошқозон-ичак касалликлари, шунингдек, бўй ўстириш мақсадида самарали фойдаланилган. Манбаларда жийда меваси дамлаб ичирилса, боланинг бўйи тез ўсиши таъкид­ланади.

Табиатнинг ноёб жонзоти бўлмиш қирғовул ҳам ўта жийдахўр қушлардан саналди. Улар кундуз куни пана-пастқам жойларда беркиниб ётади. Кун ботиши билан ётган жойидан чиқиб, жийдаларга қўниб олганча, тўйиб озиқланади.

Кечаси жийдазор бўйлаб юрган одам ой нури ёруғида афсоналардаги мўъжизалардек рангин товланиб ўтирган қирғовулларни кўриб, ҳайратланиши мумкин.

– Ўтган йил кузда олис Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида яшовчи ошналаримизникига меҳмонга борган эдим, – дейди боғотлик Матёқубжон Рўзимов. – Ҳамма ёқда гўзал манзара, ариқ ва зовурлар бўйларида тол ва жийда дарахтлари гуркираб ўсиб турарди. Шом пайти қирғовул, яъни тустовуқларнинг потир-потирлаб пастқам, ер бағирлаб учганча бориб, дарахтларга қўниб ўтиришини кўриб жуда ҳайратландим. Товус каби рангин патлари ял-юлт қилиб, товланиб турарди.

ХХ асрнинг ўрталарида пахта яккаҳокимлиги авж олиб, қўриқ ерлар ортиқча ўзлаштирилди. Натижада ўзига хос табиат қўриқхонаси вазифасини ўтаб келган тўқай ва ўрмонларга ҳам қирон етди. Оқибатда кўплаб ҳайвонот ва қушлар дунёси ҳам таназзулга юз тутди.

Дарҳақиқат, гавжум шаҳар ва қишлоқлардан олис ва чекка ҳудудларда «Қизил китоб»га кирган қирғовул, қашқалдоқ, тувалоқ каби ноёб қушлар жуда кам бўлса-да сақланиб қолгани рост. Афсуски, ўтган аср ўрталарида тўқай ва ўрмонларнинг ортиқча, пала-партиш ўзлаштирилиши ўта ноёб қушлар ва ҳайвонларнинг аста-секин йўқолиб кетишига сабаб бўлди. Дарахт ва бошқа тур ўсимликларнинг одамлар меҳнатисиз кўпайишига ҳам гўёки нуқта қўйилди...

Эндиликда бу каби ноёб турларни сақлаб қолиш учун жиддий аҳамият қаратиш зарур.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔15

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔17

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔15

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 15    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 17    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 15    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 39    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 30    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар