Табиат      Бош саҳифа

Бугун ва келажак олдидаги масъулият ҳисси

экологик қадриятлар устувор, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимояси ишончли бўлган дастурий мақсадларда акс этган

Бугун ва  келажак олдидаги  масъулият  ҳисси

Дунёда рўй бераётган муҳим ва глобал ўзгаришлар биздан истиқболли фаолият самарадорлигини оширишни талаб этмоқда. Эндиликда нафақат бугунги кун, балки яқин келажагимиз ҳамда келгуси авлодлар манфаатларини кўзлаб қарорлар қабул қилиш ва фаолият дастуримизни белгилаб олиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб турибди.

Мазкур масалаларнинг барчаси Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловолди дастурида тўлақонли экс этганининг гувоҳи бўляпмиз. Номзод биринчи навбатда Ўзбекистон ва жаҳон миқёсида муҳим саналаётган экологик муаммолар масаласига катта эътибор қаратган. Соҳа бўйича узоқ йиллик тажрибага эга олим сифатида мавжуд экологик муаммоларнинг ечими борасида ўзининг конструктив таклифларини сайловчилар эътиборига тақдим қилган.

Жумладан, бугунги кунда юртимиз ҳудудида тез-тез учраётган чанг ва қум бўронлари инсон саломатлиги ҳамда атроф муҳит тозалигига сезиларли даражада таъсир кўрсатаётгани кўпчиликни ташвишга солиб турибди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев атроф муҳит, қолаверса инсонлар саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган мана шундай ҳодиса оқибатларини юмшатиш, уларнинг инсониятга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига келтирадиган зарарини камайтириш чораларини кўриш бўйича бир қатор дастурий мақсадларни илгари сурмоқда. Бундай табиат ҳодисалари оқибатларини юмшатиш учун кўрилиши керак бўлган зарур чораларни таклиф этмоқда.

Хусусан:

– Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида қум кўчишининг олдини олиш мақсадида яшил белбоғлар ва яшил қалқонлар барпо этиш ишларини жадаллаштириш;

– қум ва туз бўронлари кўтарилиши хавфи юқори бўлган ҳудудлар хариталари ишлаб чиқилиб, бундай ҳудудларда махсус дастурлар асосида яшил иҳотазорлар барпо этиш.

Минтақада қурғоқчилик, яшил массанинг камайиши, чўллашишнинг жадал давом этаётгани бу ҳодисаларнинг асосий сабабчисидир. Айниқса, иқлим мўътадиллигини сақлаб турган Орол денгизининг қуриши, яшилликнинг ниҳоятда камайиб кетиши ҳам чанг ва қум бўронлари тез-тез такрорланишига олиб келмоқда.

Республиканинг шимоли, чўллари ва жанубида одатий ҳол бўлиб қолган бу каби манзаралар энди марказий ҳудудларга ҳам кўчаётгани хавотирлидир. Шунинг учун ҳам айнан Марказий Осиё минтақаси, айниқса бизнинг мамлакатимиз учун боғу роғлар ва яшил ҳудудларнинг кўпайиши жудаям муҳим.

Мисол учун бундан бир неча ўн йиллар аввал яшил майдонлар киши бошига 50-60 квадрат метрни ташкил қилган. Аммо бизнинг жазирама шароитда Ўзбекистонда бир киши учун 100-200 квад­рат метр яшил майдон талаб қилинади.

Чунки яшил дарахт ва буталар инсоният учун зарур бўлган кислород ишлаб чиқаради ва атмосфера ҳавосидаги зарарли бўлган карбонат ангидрид ҳамда бошқа турдаги газларни ютиб ҳавони тозалайди. Шу сабабли ўсимлик дунёси ернинг ўпкаси деб айтилиши бежиз эмас.

Кутилмаган табиий ҳодисалардан ҳеч қачон кафолатли ҳимояланмаганмиз. Табиий ва техноген фалокатлар ҳамиша одамлар ҳаёти учун катта хавф туғдиради ва оғир йўқотишларга олиб келади. Нисбатан сейсмик фаол бўлган Марказий Осиё ҳудудида зилзила ўчоқлари мавжуд бўлиб, турли даражадаги ер силкинишлари мунтазам содир бўлиб туради.

Албатта, бундай табиий ҳодисаларнинг олдини олиш ёки қачон юз беришини аниқ башорат қилишнинг иложи йўқ. Фақатгина уларга тайёр туриш орқали оқибатларини, йўқотишларни камайтириш мумкин.

Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев Сайловолди дастуридаги табиий-техноген ҳолатлар оқибатида рўй бериши мумкин бўлган барча вазиятлар юзасидан тизимли ишларни олиб боришга қаратилган алоҳида йўналиш ҳам айни шу мақсадларга қаратилган.

Унда ҳудудларнинг сейсмик фаоллигини ҳисобга олиб, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш талабларини такомиллаштириш таклиф этилмоқда. Бу бир томондан қурилиш ишларидаги қонунбузилишларини олдини олиш, бинолар зилзилабардошлигини таъминлашга хизмат қилса, иккинчи томондан халқимизнинг бехавотир, ҳаловат билан яшашини таъминлайди.

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган улкан қурилишлар жараёнида баъзан сифатсиз, талабга жавоб бермайдиган турар жойлар ҳам қурилгани сир эмас.

Қурилиш соҳасида давлат назорати бўйича амалга оширилган ишлар натижаларига кўра, ўтган йили сейсмик чидамлилигига қўйиладиган талабларга жавоб бериши, қурилаётган объектларнинг қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларга мувофиқлиги ҳамда сифатсиз қурилиш материллари аниқланган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш­лар 498 тани ташкил этган. Қурилиш нормаларга риоя қилмаган ҳолатда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилганлиги сабабли 60 та объект буздирилган.

Президентликка номзод фуқароларнинг ҳаёт сифатини пасайтирадиган ва атроф муҳитга зарар етказувчи ҳар қандай иқтисодий фаолиятни давлат томонидан молиялаштиришни тақиқлашни таклиф этмоқда. Демак, ҳар қандай лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда атроф муҳит масаласини биринчи планга қўйишда давлатнинг ўзи намуна бўлади. Бунинг ортидан эса, бизнес, ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқа кўплаб соҳаларда эътиборсиз даражага тушиб қолган дарахтлар, ўсимликлар, яшил ҳудудларни асраш ва ҳимоя қилиш масалалари ўз-ўзидан кучаяди. Яъни Сайловолди дастурида кўзда тутилганидек, давлат бошқаруви тизимида экология соҳасидаги маъмурий ислоҳотлар жадал амалга ошади.

Бугунги замоннинг талаби – суд жараёнларида тенглик ва тортишув тамойиллари тўлиқ жорий қилиниши керак. Шундагина ҳар бир кўрилаётган ишда ҳар бир омил ҳисобга олинади, адолатли ҳукм чиқариш имконияти кенгаяди. Суд жараёнида адолат учун тортишувлар бўлиши адвокатура инс­титутининг қанчалик мустақил ва ишончли ишлашига боғлиқ, албатта. Шу боис ҳам Президентликка номзод адвокатурани мустақил, ишончли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтга айлантиришни таклиф этмоқда. Натижада нафақат халқимизнинг судларга бўлган ишончи орта бошлайди, балки жамиятда ҳуқуқий тафаккур ошади, қонун устуворлиги таъминланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги эскирган жавобгарлик чораларини бекор қилиш, маъмурий органлар томонидан жарима қўллаш қисқартирилиб, судларга кенгроқ ваколат бериш борасидаги таклифлар ҳам кўпчиликнинг айни дилидаги гап, десак хато бўлмайди. Чунки фақат жарима қўллаш ва уни ундириш билан муаммо тўла-тўкис ечим топмайди. Энг одилона ҳукм суд орқали қабул қилиниши керак.

Сайловолди дастурига кўра, малакали юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш сифати оширилади, эколог-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тартибга солиш қонуности ҳужжатларидан, қонун асосида тартибга солишга ўтказилади. Бунинг натижасида қонунларнинг тўғридан-тўғри ишлаш механизми яратилиб, ҳуқуқий нигилизмнинг олди олинади.

Ҳар бир мамлакат ривожланишнинг қайси стратегик йўлидан бормасин, коррупция уни издан чиқарувчи, жамиятни таназзулга етакловчи оғир иллат.

Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Сайловолди дастурида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиши алоҳида қайд этилган. Номзодимиз муаммога реал ечим сифатида қуйидагиларни таклиф қилмоқда:

жамоатчилик назорати ва жамоатчилик эшитуви институти ривожлантирилади;

барча тизимдаги давлат идоралари фаолиятида, давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни кенгайтириш чоралари кучайтирилади;

давлат хизматчилари фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий кафолатлари кучайтирилади.

Дарҳақиқат, коррупция жамият ҳаётининг барча жабҳаларини издан чиқарувчи хавфли ижтимоий иллатдир. Уни туб илдизи билан йўқ қилишга қарши кураш ҳамиша ҳар биримизнинг асосий мақсадимиз бўлмоғи лозим. Айниқса, ҳар бир раҳбарнинг бу масалада шахсий ўрнак бўлиши ва курашувчанлик позицияси жуда муҳим ҳисобланади.

Номзод тақдим этаётган дастурий мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини ҳаётга изчил ва самарали татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Бунинг аҳамиятли жиҳати шундаки, узлуксиз таълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчи ва талаба ёшларда экологик маданиятни шакллантирмасдан, экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасига сарфланаётган ҳар қанча маб­лағлар билан муаммоларни бартараф этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда узлуксиз экологик таълим тизимини самарали йўлга қўйиш орқали аҳолининг экологик маданиятини ошириш жуда долзарб масала ҳисобланади.

Дастурда илм-фан соҳасини ривож­лантиришда экологик тадқиқот ва инновацион фаолият кўламини кенгайтириш назарда тутилади. Бунда:

экологик тоза, чиқиндисиз ва ресурстежамкор технологияларни ишлаб чиқишга қаратилган илм-фан ривожини жадаллаштириш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш асосида илмий маҳсулотлар ҳажми оширилади ва инновацион усуллар кенг жорий этилади;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолиятини иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа эҳтиёжларига тўлиқ мослаштириш, юқори самарадор илмий ишланмалар ва технологияларни жорий этиш кўлами оширилади;

ҳудудларда экотехнопарклар ташкил этиш ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишланмаларини кенг жорий этиш чоралари кўрилади;

фойдали қазилмаларни аниқлаш, қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илмий-техник даражасини оширишга қаратилган аниқ йўналишларга оид илмий-тадқиқотлар ривожлантирилади.

Келажакда мазкур соҳа бўйича етук ва креатив олимлар корпусини яратиш ва улар ишлаб чиққан ғояларни амалиётга татбиқ этиш албатта ўзининг ижобий самарасини беради.

Сайловолди дастурида кўзда тутилган ҳамда юқорида санаб ўтилган жиҳатларнинг барчаси жамиятимиздаги муайян тармоқ ва соҳалар фаолиятини такомиллаштириш борасида билдирилаётган таклифларда ўз ечимини топган. Шу билан бирга, уларни амалга ошириш, ижтимоий ҳаётимизга кенг жорий этишда аҳолининг барча қатламлари мазкур ислоҳотлар моҳиятини тўғри тушиниб, уларда дахлдорлик туйғусининг шаклланиши муҳим ўрин тутади. Номзод дастурий таклифларида ҳам айни шу жиҳат мустаҳкам ўрин эгаллаган. Хусусан, номзод маданий-маърифий соҳада қуйидаги вазифаларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблайди:

«Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида»ги дастур қабул қилинади;

туризмнинг экологик, агро, гастрономик, экстремал ва бошқа турлари инфраструктураси ривожлантирилади, «Eco-Uzbekistan» номли эко-туризм бренди шакллантирилади;

аҳолининг атроф муҳит ҳолати бўйича хабардорлигини ошириш, мунтазам равишда атроф муҳит ҳолати юзасидан миллий маъруза ва таҳлилий ҳисоботларни нашр этиб бориш йўлга қўйилади;

экологияга оид илмий-оммабоп ахборот босма нашрлар, теле-радио дастурлар давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланади;

мамлакатда экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида фаолият кўрсатаётган барча нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти янада ривожлантирилади, уларни ҳуқуқий, молиявий қўллаб-қувватлаш кучайтирилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, экологик барқарорлик, юқорида кўрганимиз каби бугунги кунда барча соҳалар ривожига таъсир кўрсатувчи омил бўлиб турибди. Аввало, инсон омилига катта эътибор қаратиш, уни илғор ислоҳотларнинг онгли иштирокчиси ва ташаббускорига айлантириш ғояси энг муҳим ва долзарб масаладир.

Номзод билдирган ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги таклифлар ҳам эътиборга молик. «Ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида қўшни давлатлар билан хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ишлари изчил давом эттирилади», – дея таъкидлайди номзод Абдушукур Ҳамзаев ўз Сайловолди дастурида.

Жумладан, қўшни давлатлар билан дўстона ва прагматик ҳамкорликни давом эттириш, минтақамиздаги табиат ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш, мавжуд экологик муаммоларни ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, амалий мулоқот, халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш, эпидемия ва пандемия ҳолатларида барча кучларни бирлаштириш мақсад қилинган. Марказий Осиё мамлакатларини ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш, экологик инвестициялар киритилишини рағбатлантириш орқали аҳолига туризм учун ҳам кенг имкониятлар яратилади.

Барқарор ривожланишни таъминлаш юзасидан Марказий Осиё ва бошқа хорижий давлатлар билан экологик инновацион йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш, экологик таълим ва билимларни ривож­лантириш истиқболлари юзасидан халқаро форумлар ўтказилади. Мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш лойи­ҳаларини амалга оширишда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорлик кенгайтирилади.

Гувоҳи бўлганимиздек, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Сайловолди дастури ижтимоий ҳаётимиздаги барча соҳалар ривожига қаратилган ўринли таклиф ва мулоҳазаларни ўзида мужассам этган. Номзод келажакда амалга ошириладиган туб ислоҳотлар негизида барча масалаларга кенг қамровли тарзда ёндашиш заруратини алоҳида эътироф этади. Тизимли ва аниқ механизмлар яратиш орқали давлат ва жамият ҳаётида кутилган натижаларга эришиш мумкинлигига эътибор қаратади.

Халқимизни, экологияга бефарқ бўлмаган барча ҳамюртларимизни номзодимизнинг Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бебаҳо табиий бойликларини асраб-авайлашдек муҳим мақсадларга эришишда биргаликда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Бугунги фаровон тараққиёт ҳамда барқарор келажагимиз учун барчамиз муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлиги сайловида фаол иштирок этайлик!

Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевга овоз беринг!

 

Равшанбек Бегматов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

🕔15:18, 10.05.2024 ✔13

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Батафсил
Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

🕔15:17, 10.05.2024 ✔18

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

Батафсил
Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

🕔15:11, 10.05.2024 ✔12

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

    ✔ 13    🕔 15:18, 10.05.2024
  • Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

    Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

    ✔ 18    🕔 15:17, 10.05.2024
  • Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

    Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

    «Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

    ✔ 12    🕔 15:11, 10.05.2024
  • “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    ... Кеча Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик. 

    ✔ 44    🕔 20:32, 08.05.2024
  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 24    🕔 17:03, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар