Табиат      Бош саҳифа

Ёз чилласида тандирдек олов пуркаётган Саҳрода сайёҳликни қандай ривожлантириш мумкин?

Дунёнинг жуда кўп давлатлари асосан сайёҳликни ривожлантириш асосида ўз халқини боқиб келади. Шу боисдан ҳам сайёҳликка давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилади.

Ёз чилласида тандирдек олов пуркаётган    Саҳрода сайёҳликни    қандай ривожлантириш мумкин?

Ўзбекистонда ҳам кейинги беш йил ичида сайёҳликка катта эътибор берилмоқда. Натижада соҳада ютуқлар салмоғи сезиларли равишда ошди. Экосайёҳлик билан шуғулланувчи кўплаб тадбиркорлик субъектларининг пайдо бўлиши қувонарли ҳол, албатта.

Хоразм вилоятида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Чекка-чекка туманларда экосайёҳлик билан шуғулланувчи ишбилармон ва тадбиркорларнинг енг шимариб ишга киришганини кўриб, уларга омад тилагингиз келади.

Уддабурон ва ишнинг кўзини биладиган эркакларни кўрсак, одатда «Бир йигитга қирқ ҳунар оз» деган ҳикматни эсга оламиз. Боғотлик Гулшан Атажонова эса аёл боши билан қирқ ҳунарли бўлишга интилганлардан бири саналади. Болалигидан адабиёт фани ўқитувчиси бўлишга қизиққани боис у дастлаб олий ўқув юртининг ўзбек тили ва филологияси факультетида таҳсил олди. Бироқ ҳаётий эҳтиёжлар уни иқтисод соҳасини пухта ўрганишга ундади. Кейинчалик у иқтисод факультетида таҳсил олиб, бу борадаги билимини мукаммаллаштиришга муваффақ бўлди. Ана шу билимлари сабаб у Боғот туманининг Қорақум этакларидаги Қалъажиқ тарихий обидаси атрофида ўзининг «Ҳумоюн туристик маскани» масъулияти чекланган жамиятини таъсис қилди. Ишни у тарихий обидани таъмирлашдан, сайёҳлар учун дам олиш жойлари бунёд қилишдан бошлади.

Ёз чилласида тандирдек олов пуркаётган манзилда саёҳликни қандай ривожлантириш мумкин? Албатта бу саволга жавоб кўпчиликни қизиқтириши табиий. Гулшан Атажонова бунинг уддасидан чиқди. У Қалъажиқ обидаси олдидаги шўр сувдан иборат кўлни ҳам қайта таъмирлатди. Натижада одамлар «Ҳумоюн туристик маскани»га асосан шифо истаб ташриф буюра бошлади.

Халқ табобатидан маълумки, суви шўр ҳавзаларда чўмилиш бод, бўғимлар шамоллаши, беланги, артрит, ревматизм каби касалликларни даволашда фойдали саналади. Қуёш нурида қизиб турган қумда тананинг маълум бир қисмини кўмиш билан ҳам турли хил хасталиклар даволаниб келинган. «Ҳумоюн туристик маскани»да шўр сувдан иборат кўлда чўмилиб, қуёш ваннаси – иссиқ қумда кўмилиш ҳам мумкин.

— Бу ерларга азал-азалдан одамлар турли дардларига шифо истаб келиб туришган. Лекин олдинлари бу ерда саксовул ва юлғундан бошқа бирон бир бошпана йўқ эди. Ҳозир биз бу ерда дам олиш пансионати даражасида бунёдкорлик ишлари олиб бордик, — дейди биз билан суҳбатда Гулшан Атажанова.

Масъулияти чекланган жамияти экосайёҳлик билан шуғулланар экан, асосан, ёз фаслида 30-40 нафар кишини иш билан таъминлайди. Доимий равишда эса 10 нафар йигит-қиз бу ерда иш билан машғул.

Қорақум бағрида саёҳат қилишнинг ўзига хос гашти бор, албатта. «Ҳумоюн туристик маскани»да одамлар саҳро бағрида қад ростлаган қадимий Қалъажиқ обидаси билан танишади. Шунингдек, дашт қўйнида унинг ёввойи табиатини кўздан кечиради. Бу ерда туялар ва отларда саёҳат қилиш мумкин.

Қаловини топса, қор ҳам ёнади, деб бежиз айтилмаган. Ишнинг кўзини биладиган тадбиркор янги ва янги ғоялар, ташабуслар билан ишласа, халқимиз учун ҳам кони фойда. Буни дилдан чуқур ҳис қилган Гулшан Атажонова бошқа туманларда ҳам ўзи раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамиятнинг филиал­ларини очмоқда. Айниқса, балиқчиликни ривожлантириш бўйича қилинаётган амалий ишлар ўз самарасини беряпти.

— Сайёҳларни арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаб келяпмиз, — дейди яна Гулшан Атажонова. — Хушхўр таомларимизни истеъмол қилган одамлар бу ерга қайта ва қайта келишади.

Дарҳақиқат, экосайёҳликни равнақ топтириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири саналади. Уни қаерда ва қайси услубда ташкил қилиш бўйича аниқ кўрсатма бериш қийин. Экосайёҳлик ҳар жойнинг ўзига хос табиий муҳити ва унга адолатли муносабати туфайли шакл­ланади, шубҳасиз. Ер юзидаги энг ҳунук жойда ҳам энг яхшигина дам олиш маскани ташкил қилиш мумкин. Бунинг учун эса юракда шижоат бўлса кифоя. Гулшан Атажонованинг Қорақум бағрида ташкил қилган сайёҳлик мажмуаси мазкур фикрларимиз нечоғлиқ ҳақ эканини далиллайди.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар