Табиат      Бош саҳифа

Увол бўлиб оқиб кетаётган сувнинг эгаси борми?

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан сув билан боғлиқ муаммо ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаатчилар қувурлар чириши оқибатида ичимлик суви увол бўлиб оқиб кетаётганидан қайғуриб, шикоят йўллаган.

Увол бўлиб оқиб кетаётган  сувнинг эгаси борми?

Ёзнинг иссиқ кунларида бир томчи сув ҳам кўзимизга гавҳар бўлиб кўринади. Дунёда қурғоқчилик, чўлланиш авж олаётган ҳозирги паллада бир ҳовуч ичимлик сувига зорлар қанча?..

Вазиятни ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Маърифат маҳалласига йўл олдик.

Тошкент темир йўл станцияси орқа томонида жойлашган маҳаллада аҳолининг айтишича, кўп хонадонлар бундан ярим асрча муқаддам қурилган. Аввалига ҳудуд «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли сув таъминоти тизими орқали ичимлик сув билан таъминланган.

Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг маълум қилишича, 2020 йилда маҳалланинг ярмидан кўпи «Тошкент шаҳар сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятига ўтказилган. Ўша йили маҳалланинг Қашқадарё ва Мурғоб тор кўчаларига янги сув қувурлари ўтказилган. Янги сув қувурлари ўтказилган хонадонларда сув ҳисоблагичлар ҳам ўрнатилган.

Маҳалланинг бир қисми эса негадир бу жараёндан қолиб кетган. Маҳаллада истиқомат қилувчи Татьяна Сафкованинг айтишича, янги сув қувурлари ўтказилмай қолган хонадонлар бундан 60 йил илгари ётқизилган, ҳозирги кунда чириб кетган сув қувуридан бораётган сувдан фойдаланмоқда. Энг ёмони, чириб, ғалвир ҳолига келган бу сув қувурларидан тоза ичимлик сув истеъмолчига етиб боргунча тошиб чиқиб, исроф бўлмоқда.

Бундан ҳам ёмони – мазкур эски сув қувури аҳоли хонадонларининг ички қисмидан ўтган. Сув босими кучайган вазиятларда хонадонларни сув босган ҳолатлар ҳам рўй берган.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Акбар Рустамов оиласи шундай ҳолга тушган. Аҳоли вакиллари ҳовлисини сув босиб, уйи яроқсиз ҳолга келганлар ҳам бўлганини маълум қилди.

Қолаверса, чириган сув қувуридаги ичимлик суви аҳоли саломатлигига қанчалик зиён етказаётганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Хонадонлардан бирига кириб кўрганимизда, ҳақиқатан ҳам дарвоза олдидан ўтган сув қувури эскириб чиригани, ёриқларидан сув тошиб чиқаётганига гувоҳ бўлдик.

Қизиғи, маҳалла аҳолиси бу масалада сув таъминоти корхоналари, темир йўл масъулларига, ҳокимликларга кўп марта мурожаат қилган. Лекин вазиятни келиб ўрганиб, асосли ечим топиб берадиган масъул ҳали топилмаган.

Хўш, бу чириган қувурларнинг эгаси аслида ким? Нега олтиндан қиммат ичимлик сув беҳуда оқиб увол бўлмоқда? Аҳолининг арз-додини нега ҳеч ким эшитишни истамаяпти? Одамлар бу сансалорлик оқибатида нега жабр чекиши, хусусий мулклари хатар остида қолиши керак? Чириган қувурдан сув ичаётган одамлар саломатлиги ҳеч кимни қизиқтирмайдими?

Саволларимиз эгасини топади ва уларга тез орада жавоб оламиз, деган умиддамиз. Яна шуни умид қиламизки, масъуллар ўзини оқлашга эмас, муаммонинг ечимини топишга киришади.

 

Норгул АБДУРАИМОВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар