Етти кун      Бош саҳифа

Эркин сайловлар – демократиянинг муҳим белгиси

Сайлов тизими фуқароларнинг эркин хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш учун тўлиқ имкониятлар берувчи очиқ ва шаффоф майдон ҳисобланади.

Эркин  сайловлар – демократиянинг муҳим белгиси

Фуқаролар биргаликда сайловда ўзларининг муносиб номзодларига овоз бериш орқали олий мақсадларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиладилар. Сайловларни фақат қонун доирасида амалга оширилишини таъминлаш ва унда фаол иштирок этиш муҳим аҳамият касб этади.

Сайловларда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир шахс иштирок этишининг аҳамияти шундаки, мамлакатнинг келгусидаги ривожланиш даражаси, унда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳаёти, турмуш тарзининг аҳамияти тўғридан-тўғри сайловда амалга оширилган танловига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам эртанги кун тақдири нуқтаи назаридан келиб чиқиб, жамиятимизда яшаётган ҳар бир фуқаро ўз бурчига масъулиятли ёндашиши жуда муҳим ҳисобланади. Шу боис ҳам фуқаролар сайловларга келиб, сайлаш масаласига масъулият билан ёндашган ҳолда ўз танловини амалга ошириши даркор. Сайловда иштирок этиш – жамиятнинг бугуни ва келажаги учун қайғуриш демакдир.

Бугунги кунда жамиятимиз ижтимоий ҳаётида фаол бўлган ҳар бир фуқаро сайлов ўзи нима эканлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сайлов жараёнларига ёндашуви қанчалик масъулиятли, сайловлар натижалари жамият ҳаёти ва унинг келажаги учун қанчалик муҳим эканини тўғри англаган ҳолда мамлакатимизда ташкил этиб келинаётган барча сайлов жараёнларида ўзларининг фаол фуқаролик позицияларини билдириб келмоқдалар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органларини демократик сайловлар орқали шакллантириш бўйича умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўлиқ мос келадиган миллий сайлов қонунчилик базаси яратилган. Қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган сайловларнинг даврийлиги ва мажбурийлиги, адолатлилиги ва эркинлиги принциплари, уларнинг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишни таъминлаш, сайловларни жамоатчилик ва халқаро кузатувчилар иштирокида ўтказиш механизмлари Ўзбекистон сайлов тизими демократияга асосланганининг ўзига хос сифат кўрсаткичлари ҳисобланади.

Мамлакатимизда сайлов жараёнларни ташкил этиш ва ўтказишга тўхталадиган бўлсак, бунда аввало бош Қомусимизга ҳамда миллий сайлов қонунчилигига асосланамиз. Конституциямизнинг 36-моддасида «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади», деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, Конституциямизнинг сайлов тизими ҳақидаги 128-моддасига эътибор қаратадиган бўлсак, унда шундай нормалар акс этган: «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади...»

Шунингдек, сайлов қонунчилигини тартибга солишда яхлит бир қонун шаклига келтирилган яна бир муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинган. Мамлакатимизда ташкил этиладиган сайлов жараёнлари тўлиқ ушбу кодексга асосан тартибга солинади.

Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан сайлов қонунчилиги билан боғлиқ, аммо тарқоқ бўлган бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги, «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги каби бир қанча қонун ҳамда қарорлар бекор қилинди. Сайлов қонунчилигини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар яхлит ягона кодекс ҳолатига келтирилди. Ушбу кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Конституция ва қонунлар билан мустаҳкамланган фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи давлат ва фуқаролик жамияти ривожида асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Келгусидаги бўлажак сайловлар мамлакат тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодасидир.

Жорий йилнинг 9 июль куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда қатнашиш ҳар биримиздан нафақат Конституциямиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишни, балки фуқаролик бурчимизни чуқур англаш ва бу масалага катта масъулият билан қарашни ҳам тақазо этади.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔91

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔117

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 91    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 117    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 130    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар