Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Инсоний қадриятлар Бешиги

Нафақат инсон, балки борлиқдаги барча мавжудотлар ўзаро жуфт ҳолда ҳаёт кечиради. Жонзотларнинг бу тарздаги ижтимоий фаолияти оила деб аталувчи мустаҳкам ришта воситасида боғлангандир.

Инсоний қадриятлар  Бешиги

Оила – икки қарама-қарши жинснинг умумэътироф этилган табиий шаклда бошқалар билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалик қилиб яшашидир.

Дунёдаги ҳеч бир тузилма инсонга ўзи туғилиб ўсган оиласидаги муҳитчалик катта таъсир кўрсата олмас экан. Гўдакнинг чинакам инсон бўлиб шаклланишида оила энг муҳим ва энг катта аҳамият касб этиши бугун ҳар томонлама исботини топиб, инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Ахлоқ, маънавият, миллийлик, қадриятлар, урф-одатлар силсиласи, меҳр-оқибат, мурувват ва олийжаноблик каби юзлаб инсоний хислатлар такомилини соғлом оила муҳитисиз тасаввур қилиб бўлмайди. «Соғлом оила муҳити» тушунчаси қаерда ва қачон мўътабар тутилган бўлса, ўша жойда фаровонлик ва осойишталик, юксалиш ва тараққиёт барқарор бўлган. Қаердаки оила қўрғони емирилишга юз тутса, давлат ҳам, жамият ҳам, халқ ҳам таназзулга учраган.

Жамият ва давлатни барпо этувчи буюк шахслар, аввало, оила бағрида камол топади. Оилалар шундай шахсларни етиштириб бермас экан, жамият ва давлатда юксалиш бўлиши имконсиз. Дунёга довруқ солган буюк шахсиятлар ҳаётига назар ташланса, улар биринчи навбатда оиладаноқ тўғри ва тизимли таълим-тарбия олганлари, мустаҳкам қадриятлар асосида шакланганлари маълум бўлади. Мутахассислар тез-тез уқтираётган, боланинг уч — етти ёш орасидаги улкан қабул қилиш даври албатта оила бағрида кечади. Бу вақтда бериладиган илмни бундан бошқа пайтларда бериш ўзини тўла оқламаслиги мумкин. Айни шу важдан бизда асрлар давомида оила умуминсоний қадриятлар бешиги сифатида қаралиб келинган.

Охирги икки асрда жаҳонда юз берган талатўплар, инсон онги ва қалбига қаратилган таҳдидлар, аввало, оила қўрғонини барбод қилишга асосланди. Оила тутумидаги минг йиллик мустаҳкам қадриятларни емириш ва йўқ қилишга қарши янги-янги режалар ўйлаб топиб, амалиётга татбиқ қилина бошлади. Оилаларни хиёнат воситасида бузиш, оила қурмасликни тарғиб этиш, фарзандсизликни улуғлаш, никоҳсиз муносабат ўрнатишни оммалаштириш, оилада устунлик ҳуқуқини даъволашиш каби ўнлаб ҳолатлар оила таназзулига йўл очиш илинжида майдонга туширилди. Гўё оила – инсон эрки ва ҳақ-ҳуқуқларининг кушандаси; фарзандга инсон учун ортиқча бошоғриғи сифатида қараш бир қанча минтақаларда кенг ёйила бошлади. Бу каби тизимли фаолиятнинг самараси ўлароқ бугунга келиб бир қанча халқларда аҳолининг табиий ўсиш суръати кескин пасайди.

Оилага қарши қаратилган ҳаракатлар инсониятнинг ўз оёғига болта уришдан бошқа нарса эмаслиги кундай равшан. Инсон ўзининг инсоний вазифаларидан воз кечган нуқтада бирданига бир нечта ҳалокатлар эшиги очилади. Бунда инсон, оила, халқ, жамият ва давлат истиқболи таҳлика остида қолади. Оила қўрғонини емиришга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг барчаси дунёни юмшоқ куч билан ишғол этишга уриниш­ларнинг аянчли  оқибатидир.

«Ғарбда оила деган тушунча яна 20-30 йил ўтиб мутлақо ишлатилмай қолса, ҳайрон бўлмайман, – деб ёзади тадқиқотчи Ш.Халилова. – Тезкор ва ўзгарувчан ҳозирги давримиз учун эркин муносабатлар бироз қулайлиги ва ортиқча масъулият юкламаслиги билан урф бўлиб бормоқда. Афсус, бундай «қулай» муносабатлар туғилажак фарзандларнинг руҳан соғлом ва комил инсон бўлишига соя солади». Ҳақиқатан, оила ҳар кимга белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш эркинлигини кафолатлаш баробарида мажбуриятларни ўрнатилган тартибда бажариш масъулиятини юклайди. Ҳуқуқлардан фойдаланиш масаласида ҳеч кимда ҳеч қандай муаммо туғилмаслиги табиий. Аммо мажбуриятларни зиммага олиш ва уларни бажаришда айрим оғирнинг устидан енгилнинг остидан ўтишни кўзлайдиганларда бир қатор муаммолар кўзга ташланяпти. Кейинги пайтларда айрим ёшларнинг оилага масъулиятсизлик билан қараши, оила борасидаги тутумларни тизимли ўрганиб, етарли кўникма ҳосил қилмагани, аксарият ҳолларда фақат моддий манфаатлар етакчилик қилиб қолаётгани оила борасидаги муқаддас анъаналаримизга ҳам путур етаётганидан далолат бериб турибди.

Дунёда кузатилаётган оилавий ажримлар ҳолати ташвишланарли рақамларни ташкил қилмоқда. Бу борада биздаги ҳолат ҳам ғурурланарли эмас. World of Statistics келтирган дунё миқёсидаги статистик ҳисоб-китоблар юртимиз оилалар мустаҳкамлиги бўйича жаҳонда нуфузли поғоналарни банд этолмаганини кўрсатди. Бизда ажримлар айрим давлатлардаги каби даҳшатли кўрсаткичларга эга бўлмаса-да, энг намуналилар қаторидан ҳам жой ола билганимиз йўқ. Бу эса, оила фаровонлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш йўлида амалга ошириладиган ишларимиз ҳали анчагина эканидан далолат беради. Асосийси, оилавий қадриятларимиз силсиласини ёш авлодга тўғри ва тўлиқ етказиб бериш, уларда оилага ҳурмат туйғусини барқарорлаштириш, инсон ва оила масъулиятини ҳамиша ҳис қилиб яшаш бахтига эришишларига ёрдамлашиш энг муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифамиз эканини унутмаслигимиз керак.

 

Наргиза ДАВЛАТОВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔215

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔253

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔429

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 215    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 253    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 429    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 536    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 805    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар