Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Томчилатиб суғориш – тежамкор ресурслар истиқболи

Томчилатиб суғориш тизими ўсимликнинг сувга бўлган эҳтиёжига тенг миқдордаги сувни унинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланган суғориш тармоғидир. Томчилатиб суғоришни бошқа суғориш усулларидан фарқи шундаки, сув экиннинг эҳтиёжига мос равишда дала бўйлаб бир текисда берилади.

Томчилатиб суғориш –  тежамкор  ресурслар истиқболи

Бунда даланинг экин жойлашган жойлари бир хилда намланади. Тупроқда ортиқча намлик юзага келмайди. Эгатлаб суғорилганда тупроқда намлик керагидан ортиб кетади ва экин сувга бўкади, суғоришлар орасида тупроқ қуриб, ўсимлик сувсиз қолади. Натижада, ўсимлик ўз энергиясини шу ҳолатларни енгишга сарфлайди. Томчилатиб суғоришда эса, экин илдиз қатламининг намлиги бир хилда ушлаб турилади ва экин ҳамма энергиясини ўз ҳосилини яратишга сарфлайди. Томчилатиб суғоришда тупроқнинг намлиги доим экин эҳтиёжига мос бўлади.

Бундан ташқари мавсум давомида ҳар гектар майдон ҳисобига 50–60 литр атрофида ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари тежалади. Йил давомида бериладиган ўғитлар учун харажатлар томчилатиб суғорилганда 30 фоизга камая­ди, вегетация даврида бериладиган ўғитлар учун харажатлар эса 50 фоизгача камаяди. Экиннинг ўғитни ўзлаштириши 90 фоиздан юқори бўлади.

Эрозияга мойил енгил тупроқли, ер юзаси нотекис бўлган адир майдонларида ҳам экинларни томчилатиб суғориш тизимларидан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан яхши самара беради.

Меҳнати кам, ҳосили мўл

Томчилатиб суғорилганда қўл меҳнати сезиларли камаяди,  далада ариқлар бўлмагани боис сувчи сувнинг ортидан юришига ҳожат қолмайди. Далани суғоришга тайёрлаш, яъни чим, целофан ва бошқа анжомларни тайёрлашга эҳтиёж бўлмайди. Бу усул билан биргина сувчи бир кунда 10-20 гектар ерни бемалол суғоради. Унинг меҳнат унумдорлиги сезиларли ортади. Сувчиларнинг сони камаяди.

Ердан фойдаланиш самарадорлиги ортади, далада трактор юрмагани боис даланинг четларида қолиб кетадиган ерларда ҳам экин етиштириш мумкин. Даладан ташламага сув ташланмайди, натижада ташлама-зовурларга зарурият кескин камаяди. Дала тупроғи эрозияга учрамайди, тупроқнинг унумдор қатлами сақлаб қолинади. Сув фильтрдан тозаланиб келгани боис далага бегона ўтлар уруғлари оқиб келмайди ва далани ўт босмайди.

Томчилатиб суғорилганда тупроқларнинг қайта шўрланиши камаяди, экинларни суғоришда ортиқча сув берилмайди, ер ости грунт сувлари сатҳи кўтарилмайди. Грунт сувлари сатҳи пастда бўлган далада тупроқнинг мавсумий шўрланиши юз бермайди. Мавсум давомида қайта шўрланмаган тупроқни қишда ювишга ҳожат қолмайди. Тупроқнинг шўри ювилиши камайиши туфайли сув, техника (пол олиш), қўл меҳнати (шўр ювиш) сарфлари камаяди.  Шўрланиши пасайган далаларда зовурлар қазиш камаяди. Тик қудуқли майдонларда насослар иши ҳам камайиб, натижада электр энергияси сезиларли миқдорда тежалади.

Ўзини оқлаган тажриба

Дунё мамлакатларига назар ташлайдиган бўлсак, Исроилда суғориладиган майдонлар 100 фоиз сувни тежовчи технологияларга ўтказилган. АҚШда бу кўрсаткич 38,2 фоизни, Мисрда 36 фоизни, Қозоғистонда 14 фоизни, Туркияда 12 фоизни, Хитой Халқ Республикасида 11 фоизни ташкил этади.

2020 йил якунига келиб Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 7 фоизида, яъни 284 минг гектар майдонда сувни тежовчи технологиялар жорий этилди. Шундан томчилатиб суғориш – 114 минг гектар, ёмғирлатиб суғориш – 3 минг гектар, дискрет суғориш (пульсар) – 4 минг гектар ҳамда эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш 163 минг гектарни ташкил этади.

Ўтган йилнинг ўзида сув тежовчи технологиялар 133 минг гектар майдонда жорий қилинди ва шу пайтгача жорий қилинган майдонлар икки баробарга оширилди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада 2021 йилда сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонларини 5 баробарга кўпайтириш ва 430 минг гектарга етказиш вазифасини қўйдилар. Бугунги кунда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу вазифа ижросини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида режалар тузилиб, изчил иш олиб бориляпти.

Келажакни қурғоқчиликдан асраймиз

Президентимизнинг 2023 йил 1 апрелдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлиги оширилиши кўзда тутилмоқда.

Шунга кўра, республика бўйича субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган майдоннинг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланди:

пахта майдонлари учун – 8 миллион сўм;

сабзавот экинлари ва картошка экин майдонлари учун – 8 миллион сўм;

полиз экинлари майдонлари учун – 1,3 миллион сўм;

озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун – 8 миллион сўм;

мевали экинлар учун – 6 миллион сўм;

узум майдонлари учун – 8 миллион сўм.

Ёмғирлатиб суғориш технологиясининг кенг қамровли ва мобиль суғориш тизимлари учун 8 миллион сўм ажратилмоқда.

Субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш тизимлари камида 5 йил ишлатилиш шарти билан ажратилади.

Сув тақчиллиги хавфи

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари учун Жиззах вилояти Зомин туманига ташкил этилган пресс-турда, вилоятда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имкони яратилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб «Жиззах органик» хорижий корхонаси фаолияти билан танишди. Чорвачиликка ихтисослашган мазкур кластер фермасида бугунги кунда 10 мингдан ортиқ қорамол ва 3,5 мингдан ортиқ қўй боқиляпти.

Корхонанинг чорва озуқаси етиштириш учун 10 минг 700 гектар ер майдони бор. Кластер масъулларининг маълум қилишича, мазкур ер майдонлари, умуман олганда эса, Даштобод шаҳарчасига туташ ҳудудларда сув нисбатан бироз танқис ҳисобланади. Шунинг учун «Жиззах органик»ка қарашли 1 минг 300 гектарда ёмғирлатиб суғориш усули жорий этилган.

– АҚШнинг «Валлей» ком­пания­си томонидан ишлаб чиқарилган мазкур ёмғирлатиб суғориш технологиялари жуда самарали, – дейди корхона муҳандиси Улуғбек Маматқулов. – Чорвабоп озуқалар – беда, маккажўхори ҳамда ғаллани суғориш учун 20 дан ортиқ шундай техника олиб келинган. Уларнинг ҳар бири бир кунда 40 гектаргача экинни суғориш имконини беради. 3 йилдан буён 12 комплекти суғоришда фойдаланилмоқда. Бу – улар орқали кунига қарийб 500 гектар экинни суғориш мумкинлигини англатади.

Мутахассислар фикрига кўра, Ўзбекис­тонда яқин келажакда сув танқислиги 7 миллиард метр куб, 2050 йилларга бориб эса 12-13 миллиард метр куб бўлиши тахмин қилинмоқда. Мана шундай мураккаб бир шароитда сув тежамкорлигини янада ошириш, айни пайтда сув танқислиги муаммоси сезиларли бўлган вилоятларда бу жараённи янада жадаллаштириш талаб этилади. Шу ўринда қайси вилоят сув ресурсларидан самарали фойдаланяпти, деган савол туғилиши табиий, албатта.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари айни йўналишда ўтказган тадқиқотдан бунга жавоб олиш мумкин.

Унга кўра, сўнгги йилларда бу борада олиб борилган ислоҳотлар натижасида сув тежовчи технологиялар қўлланилган майдонлар Навоий (28%), Андижон (23,6%) ва Жиззах (21,9%) вилоятларида кенгайиб бормоқда. 2021 йилда Бухоро (16,1) ва Хоразм (23,1) вилоятларида қамров даражаси аввалги йилларга нисбатан 2,3-4,3 марта ортган.

Дунёда табиий ресурслардан фойдаланиш илмий-тадқиқот институти (WRI) тадқиқотларига кўра, қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш шу зайл давом этаверадиган бўлса,

2030 йилга бориб Ўзбекистон дунёдаги 33 та сув танқис давлатлар қаторига тушиб қолиши мумкин.

Ўтган йили «Ўзсувтаъминот» бош мутахассиси Анвар Муҳамедалиев Ўзбекистонда сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3 минг 48 метр кубдан 1 минг 589 метр кубгача камайганини айтиб ўтганди. Жаҳон банкининг таҳлилий кўрсаткичларига кўра, сувга бўлган талабнинг кучайиши ҳисобига 2050 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги беш баробарга ошиши мумкин.

Бир кун эмас, икки-уч соатгина сувсиз ҳаётингизни тасаввур қила оласизми? Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида бунинг асло иложи йўқлигини ҳамма билади. Шундай экан, айни ҳозирги дақиқадан бошлаб сувни тежашга киришмоғимиз кераклигини барчамиз англашимиз керак. Олдимизда турган биринчи вазифа эса, ҳар қадамда, ҳар нафасда сувни тежашга даъват қилиш, оиламизни, маҳалламизни обиҳаётни асрашга чақириш, ўзимиз барчага ўрнак бўлишдир.

Айниқса ёз бўйи сувни исроф қилиб кафель, гилам, машина ювадиганларга ҳайиқмасдан танбеҳ беришимиз керак. Зеро, жамоатчилик назорати сабаб бугун кўп ютуқларга эришаётганимиз бор гап. Шундай экан, беҳуда сарфланаётган оби ҳаётнинг ҳар бир томчиси учун келажак авлодларимиз ўз ҳаёти билан жавоб беришини истамасак, бугундан қаттиқ чора-тадбирларни кўришимиз лозим.

 

Саида ИБОДИНОВА,

 «Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Болаларни нега  қўрқитамиз?

Болаларни нега қўрқитамиз?

🕔13:23, 05.06.2023 ✔8

Яширмайман, ўзим ҳам болалигимда «ола бўжи»дан яхшигина қўрқардим. Ўша сўзни эшитишим билан пана жойга бекиниб олардим. Тушлик вақтида укаларим билан ухламасак, бувимга «ола бўжи» усули яхшигина қўл келарди. Шу сўзни эшитишимиз билан тезда ухлаб қолардик. Бугун ҳам бу усуллар эскиргани йўқ. Бироқ бугун «ола бўжи»нинг таъсири кенгайганроқдай. Эндигина эсини таниб улғаяётган болажонлар кўнглида қандайдир ҳадикни сезиш мумкин. Бирон бир ишни қилмоқчи бўлса ҳам унинг ўзига зарари тегмаслигига ишонса-да, ўша ишни қилишга қўрқишади. Бордию хато қилиб қўйса, «ола бўжи» келиб олиб кетишидан ҳавотирга тушишади.

Батафсил
Ҳавога совурилаётган ресурслар ва.. умр

Ҳавога совурилаётган ресурслар ва.. умр

🕔11:33, 04.06.2023 ✔17

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш жараёни, тутуни ва қолдиғи билан экологияга катта талафот етказади. Масалан, бир соат ичида ўраб қадоқланадиган сигаретлар учун 6 километр қоғоз сарфланади. Ҳар 300 дона сигарет учун битта дарахт йўқ қилинади. Бу – кунига йигирма донали бир қути сигарет чекадиган одам ойига иккита дарахтнинг қотилига айланади, деган гап.

Батафсил
БМТ дунёнинг 18 та “қайноқ нуқтаси”да очарчилик хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди

БМТ дунёнинг 18 та “қайноқ нуқтаси”да очарчилик хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди

🕔17:18, 31.05.2023 ✔21

Судан ҳудудида яна 2,5 миллион нафар фуқаро яқин ойларда ўткир очарчиликка дучор бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болаларни нега  қўрқитамиз?

    Болаларни нега қўрқитамиз?

    Яширмайман, ўзим ҳам болалигимда «ола бўжи»дан яхшигина қўрқардим. Ўша сўзни эшитишим билан пана жойга бекиниб олардим. Тушлик вақтида укаларим билан ухламасак, бувимга «ола бўжи» усули яхшигина қўл келарди. Шу сўзни эшитишимиз билан тезда ухлаб қолардик. Бугун ҳам бу усуллар эскиргани йўқ. Бироқ бугун «ола бўжи»нинг таъсири кенгайганроқдай. Эндигина эсини таниб улғаяётган болажонлар кўнглида қандайдир ҳадикни сезиш мумкин. Бирон бир ишни қилмоқчи бўлса ҳам унинг ўзига зарари тегмаслигига ишонса-да, ўша ишни қилишга қўрқишади. Бордию хато қилиб қўйса, «ола бўжи» келиб олиб кетишидан ҳавотирга тушишади.

    ✔ 8    🕔 13:23, 05.06.2023
  • Ҳавога совурилаётган ресурслар ва.. умр

    Ҳавога совурилаётган ресурслар ва.. умр

    Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш жараёни, тутуни ва қолдиғи билан экологияга катта талафот етказади. Масалан, бир соат ичида ўраб қадоқланадиган сигаретлар учун 6 километр қоғоз сарфланади. Ҳар 300 дона сигарет учун битта дарахт йўқ қилинади. Бу – кунига йигирма донали бир қути сигарет чекадиган одам ойига иккита дарахтнинг қотилига айланади, деган гап.

    ✔ 17    🕔 11:33, 04.06.2023
  • БМТ дунёнинг 18 та “қайноқ нуқтаси”да очарчилик хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди

    БМТ дунёнинг 18 та “қайноқ нуқтаси”да очарчилик хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди

    Судан ҳудудида яна 2,5 миллион нафар фуқаро яқин ойларда ўткир очарчиликка дучор бўлади.

    ✔ 21    🕔 17:18, 31.05.2023
  • Ўзбекистон экологик партиясининг IV сезди бўлиб ўтди

    Ўзбекистон экологик партиясининг IV сезди бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимиз сиёсий саҳнасига чиққанига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлишига қарамасдан, қисқа муддат ичида ўзининг ўринли ғоялари ва асосли таклифлари билан жамиятда муносиб ўринга эга бўлди. Бугунги кунда партия Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 нафар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида 600 нафардан зиёд депутатлик ўрни эгаллангани, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та, туман ва шаҳарларда 200 дан зиёд ҳудудий партия ташкилотлари, шунингдек, 4 мингга яқин бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритаётганлиги ҳам партиянинг сиёсий куч сифатида ўзига хос нуфузга эгалигидан далолат беради.

    ✔ 28    🕔 14:43, 30.05.2023
  • Глобал иқлим буҳрони Марказий Осиё ундан омон  қолиш йўлларини изламоқда

    Глобал иқлим буҳрони Марказий Осиё ундан омон қолиш йўлларини изламоқда

    Бугун бани башар иқлим ўзгаришидан азият чекмоқда. Охирги юз йилда атмосферага ҳаддан зиёд карбонат ангидрид ва метан газларининг чиқарилиши оқбатида глобал ҳаво ҳарорати салкам 1,5ºСга исиди.

    ✔ 25    🕔 17:16, 29.05.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар