Етти кун      Бош саҳифа

Атроф муҳит ҳимояси учун киритилаётган нормалар ҳар биримизнинг табиат олдидаги масъулиятимизни оширишга хизмат қилади

Янгиланаётган Конституциямизнинг 49-моддасида ҳар ким соғлом ва қулай атроф муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиши бўйича киритилаётган нормалар атроф муҳитга таъсири кучли бўлган субъектларнинг ҳамда мансабдор шахсларнинг табиат ҳимояси учун масъулиятини кескин оширишга хизмат қилади.

Атроф муҳит ҳимояси учун киритилаётган нормалар ҳар биримизнинг  табиат олдидаги масъулиятимизни оширишга хизмат қилади

Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаши, атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишига доир конституциявий норманинг белгиланиши бугунги куннинг энг муҳим талаби, десак хато бўлмайди. Чунки, сўнгги уч йилда қурилишлардан норози бўлган аҳолидан 15 мингдан ортиқ мурожаатлар бўлган, судлар томонидан биргина Тошкент шаҳрида 200 дан зиёд қурилишлар тўхтатиб қўйилган

Шаҳарларнинг бош режаларини жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги ҳақидаги конституциявий қоида ҳозирги шароитда тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган шаҳарсозликка оид масалаларни халқимиз билан бамаслаҳат ечиш имконини беради.

Бугун Оролбўйи минтақасида юзага келган глобал экологик муаммо минтақа аҳолисининг ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис, Ўзбекистон Орол муаммоси оқибатларини бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, 2018 йилдан шу кунга қадар Орол денгизи тубининг 1,8 млн гектарида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Орол ва Оролбўйидаги мураккаб экологик вазият, аҳоли генофондини муҳофаза қилиш, саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу ҳудудда барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Янги Конституцияда Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича давлат томонидан чоралар кўрилиши мустаҳкамланмоқда. Бу норма минтақа аҳолиси учун муносиб яшаш шароитларини яратилишини ва турмуш даражаси яхшиланишини таъминлайди.

 

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,

ЎЭП Марказий кенгаши

раиси ўринбосари,

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси

Депутати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар