Етти кун      Бош саҳифа

Янги Конституция мол-мулкдан маҳрум этилиш ҳолатларига чек қўяди

Мулкий ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш тизими ҳар қандай давлат ва жамият ривожланишининг асосий омили ҳисобланади. Мулкдор ўз мулки ишончли ҳимоя қилинишига тўлиқ ишонсагина эртанги кунга умиди бўлади, тадбиркор бизнесини ривожлантиришга бор кучи билан ҳаракат қилади.

Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳам шуни кўрсатмоқдаки, мулк­дорлар ва тадбиркорлар фаолиятига эркинлик берилсагина жамият ва давлат изчил ривожланади.

Яқин тарихимизда халқимиз тилида «снос» деб ном олган мол-мулк­ка тажовуз ҳолатларига гувоҳ бўлдик. Мазкур ҳолатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистоннинг халқаро имижига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Мулк дахлсизлигини таъминлаш бўйича 2021 йилда Президент фармони билан ер ислоҳоти амалга оширилиб, унга кўра ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги, ер фақат электрон аукционда сотилиши, ҳокимлар ер беролмаслиги ва олиб қўймаслиги сингари тартиблар мустаҳкамланди, қишлоқ хўжалиги еридан янада кўпроқ одамлар фойдаланадиган бўлди.

Шунингдек, 2022 йилда қабул қилинган қонун билан ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланди. Унга кўра, ер участкаларини мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, респуб­лика ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўллар қуриш каби мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилиши белгиланди. Эндиликда хусусий мулк дахлсизлиги ва мулкдорларнинг ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган бир қатор қоидалар тўғридан-тўғри амал қилувчи конституциявий норма сифатида мустаҳкамланмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 65-моддаси қуйидагича баён қилинмоқда:

«Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас».

Бу модда халқимиз учун қандай имкониятлар яратади? Аввало, хусусий мулк дахлсизлигининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини мус­таҳкамлашдан асосий мақсад хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолияти ҳимоясини давлат томонидан кафолатланиши ҳисобланади. Инсоннинг мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этиш мумкин эмаслиги бўйича конституциявий норма юртдошларимиз ва чет эл инвесторларининг мол-мулкини маҳрум этилишига оид ҳавотирларга чек қўяди.

Янгиланаётган Конституцияда хусусий мулкнинг дахлсизлиги ҳуқуқи мулкдорга тегишли мол-мулк билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари дахлсизлигини кафолатлаш ҳам халқимиз, ҳам ҳаёт зарурати ҳисобланади.

Хусусий мулк дахлсизлиги ҳамда ундан суд қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормалар Франция, Германия, Дания, Индонезия, Грузия каби давлатлар конституцияларида акс эттирилган.

Яна бир жиҳат. Хусусий мулкнинг дахлсизлигини Бош Қомус даражасида мустаҳкамлаш бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, инвесторларни жалб этадиган жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратиш, хусусий мулк дахлсизлигини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашга шарт-шароит яратади.

 

Бекзод НАРИМОНОВ,

Тошкент давлат юридик

университети бўлим бошлиғи,

юридик фанлари бўйича

фалсафа доктори, доцент




Ўхшаш мақолалар

Масъулият  ва бурч

Масъулият ва бурч

🕔15:33, 20.11.2025 ✔52

Кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг қадимий ва эзгу анъаналаридан бири. Бундай тадбирлар ёшлар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик ҳамда маҳалла, оила ва Ватан олдидаги масъулиятни чуқур англаш кўникмаларини шакллантиради.

Батафсил
Мевали ва манзарали  боғ бўлади

Мевали ва манзарали боғ бўлади

🕔15:32, 20.11.2025 ✔49

Нукус тумани «Бақаншақли» МФЙда умуммиллий лойиҳа доирасида «Яшил ривожланиш учун бирлашайлик» шиори остида туман партия боғи барпо этилди ҳамда кузги кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Бектемирдаги мактабда  янги боғ

Бектемирдаги мактабда янги боғ

🕔15:57, 13.11.2025 ✔51

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми қизғин руҳда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ва депутатлик корпуси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Масъулият  ва бурч

    Масъулият ва бурч

    Кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг қадимий ва эзгу анъаналаридан бири. Бундай тадбирлар ёшлар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик ҳамда маҳалла, оила ва Ватан олдидаги масъулиятни чуқур англаш кўникмаларини шакллантиради.

    ✔ 52    🕔 15:33, 20.11.2025
  • Мевали ва манзарали  боғ бўлади

    Мевали ва манзарали боғ бўлади

    Нукус тумани «Бақаншақли» МФЙда умуммиллий лойиҳа доирасида «Яшил ривожланиш учун бирлашайлик» шиори остида туман партия боғи барпо этилди ҳамда кузги кўчат экиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 49    🕔 15:32, 20.11.2025
  • Бектемирдаги мактабда  янги боғ

    Бектемирдаги мактабда янги боғ

    Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми қизғин руҳда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ва депутатлик корпуси ҳам фаол иштирок этмоқда.

    ✔ 51    🕔 15:57, 13.11.2025
  • Йўл ёқасидаги кўчатлар  экологик мувозанатни сақлайди

    Йўл ёқасидаги кўчатлар экологик мувозанатни сақлайди

    Ҳар сафар Тошкентдан водий томонга кетишда Оҳангарон йўлининг икки четига экилган кўчатларни кузатаман.

    ✔ 54    🕔 15:56, 13.11.2025
  • Сувдан оқилона  Фойдаланиш  масъулияти

    Сувдан оқилона Фойдаланиш масъулияти

    Сув – табиатнинг инсониятга берган энг ноёб неъмати. Бу неъматнинг қадрини баъзан сувсиз қолгандагина англаймиз. Ҳолбуки, сувни асраш, ундан оқилона фойдаланиш бугунги авлоднинг келажак олдидаги бурчидир.

    ✔ 52    🕔 15:44, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар