Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилҲеч ҳисоблаб кўрганмисиз, ҳар куни сиз нечта дона елим идишни чиқиндига, чиқинди қутиси бўлмаганда ариқ ёки йўл четларига улоқтирасиз?
Ёки дўкон, супермаркетдан кунига қанча елим пакетларда харидларни амалга оширамиз, ҳеч ҳисоб қилиб кўрганмисиз? Атроф муҳитни, асосан, юқоридаги каби биз кундалик ҳаётимизда ишлатиш оддий ҳол бўлиб қолган буюмлардан чиққан чиқиндилар ифлослантиришини барчамиз яхши биламиз. Шу сабабли ҳам атрофимиздаги муҳит тобора чиқиндилардан бўғилиб, тозаланишга муҳтож бўлиб бормоқда. Бу борада эса яна биз ўзимизга катта масъулият юкланади: ё экологик маданиятимизни ошириш ёки бир умр чиқиндилар ичида яшаш.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Табиат ресурслари вазирлиги вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Навоий шаҳрида «Табиат учун ғамхўрмиз» шиори остида ташкил этилган тозалик акцияси – плоггинг ҳам айнан атроф муҳитни чиқиндилардан тозалаш, барчани тозалик ва покликка ундаш мақсадида ташкил қилинди.
Аслида спорт, саломатлик ва тозалик – бир-бирига ҳамоҳанг тушунчалардир. Биттасига эришиш учун иккинчисини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Тозалик бўлмаган жойда спорт билан шуғулланиб бўлмайди ёки соғлом ҳаётнинг биринчи шарти – озодаликдир. Мақсади ҳам югуриб, ҳам чиқинди йиғиш бўлган плоггинг мусобақаси жараёнида белгиланган ҳудудда обонлаштириш ишлари олиб борилди. Унда ёшлар 6 та жамоага бўлиниб иштирок этишди.
Қувонч билан айтиш мумкинки, охирги йилларда юртимизда оммалашаётган бу спорт турида ёшларимиз жону дили билан қатнашишмоқда.
Табиат ресурслари вазирлиги томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида «Плоггинг акцияси» ташкил қилинаётганлиги барча табиат жонкуярларини қувонтиради. Ўз ҳудудининг тоза ва ободлигига бефарқ бўлмаган волонтёр ёшлар марафонда фаол иштирок этишаётгани эса халқимиз ўртасида олиб борилаётган экологик тарғибот ишлари ўз мевасини бераётганига ишорадир.
Шу кунга қадар Навоий вилоятининг 100 дан зиёд табиатсевар волонтёрлари ўзлари яшаётган атроф муҳитни чиқиндилардан тозалашга эришдилар.
– Навоий вилояти кўп йиллардан бери озодаликда бошқа вилоятларга ўрнак бўлиб келаётгани бежиз эмас, – дейди ЎЭП Навоий вилоят кенгаши раиси Алижон Жалилов. – Плоггинг каби экологик тадбирлар эса ана шу анъаналарни давом эттиришда янгича бир услуб бўлиб хизмат қилмоқда. Аслида ҳар биримиз экологик маданият ва билимга эга бўлишимиз кераклигини бугунги табиатимизнинг ўзи тақозо этмоқда.
Дарҳақиқат, атрофга назар солиб баъзида шунча чиқинди қаердан келди, дея ақлимиз шошади. Аммо шу чиқиндиларни ён-атрофга ташлаб кетаётган ҳам, машина ойнасидан улоқтираётган ҳам сизу мен. Шундай экан плоггинг каби тозалик акцияларининг оммалашуви фақат ва фақат халқимиз ва юртимиз поклиги, фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Саида ИБОДИНОВА
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил