Уйчи туманида «Қизил Ровот 2» насос станцияси ишга туширилди. Умумий қиймати қарийб 13 миллион долларга тенг ушбу лойиҳа халқаро тендер танловида ғолиб чиққан «Кубота Корпорейшн — Ортекс Инвестментс ЛТД» Япония — Буюк Британия қўшма консорциуми томонидан амалга оширилди.
— Ўзбекистон Япониянинг ишончли ҳамкорларидан биридир, — дейди «Кубота Корпорейшн» компаниясининг мамлакатимиздаги вакили Кед ЖИМА. — Биз инсон учун энг зарур ҳаётий неъмат бўлган сув таъминотини яхшилаш билан боғлиқ йирик лойиҳада иштирок этганимиздан ғоят мамнунмиз.
Халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш мақсадида ирригация ва мелиорация тизимларида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ишга туширилган «Қизил Ровот 2» насос станцияси туманда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга, кўтаришга хизмат қилади.
Сув иншооти 17 минг 800 гектар суғориш майдонига обиҳаёт етказиб беради ва 32 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги майдонида суғориш мавсумидаги сув тақчиллиги муаммоси барҳам топади. Уйчи, Чортоқ, Наманган туманларидаги 2 минг 500 фермер хўжалиги ва 135 минг хонадоннинг деҳқончилигига янада барака киради.
Иншоотда 4 миллион 760 минг доллар ҳажмда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, 7 миллион 860 минг долларлик замонавий гидротехник асбоб-ускуналар ўрнатилди. Гидроиншоот компьютерлаштирилган тизим орқали бошқарилиб, жараён устидан тўлиқ видеоназорат ўрнатилган. Замонавий компьютер технологиялари билан жиҳозланган бошқарув пунктида сувнинг ҳароратидан тортиб, тезлиги-ю, босими ва бошқа барча параметрлар туну кун кузатиб борилади. Бу ерга ўрнатилган қуёш батареяли фотоэлектр модули тизимда электр энергияси таъминотида узилиш юз берганда станция биносини ёритиш ва кузатув-назорат ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Насос станцияси анчайин тежамкор.
— Мазкур замонавий насос станцияси бошқа иншоотларга қараганда йилига ўртача уч миллион киловатт ёки 20 фоиздан ортиқ электр энергиясини тежайди, — дейди Фарғона водийсида лойиҳани амалга ошириш бўлими раҳбари Раҳмонали ЁҚУБОВ. — Бир сўз билан айтганда, лойиҳа вилоят иқтисодиётида улкан аҳамиятга эга.
Акрамжон САТТОРОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔366
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил