Табиат      Бош саҳифа

Тома-тома... чўл бўлмасин!

31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Тома-тома... чўл бўлмасин!

Ташриф давомида Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши йиғилишида иштирок этди ва минтақанинг экологик муҳити юзасидан фикр билдирар экан, жумладан томчилатиб суғориш борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Хоразм – Амударё фарзанди! Бу эътирофни воҳамизга саёҳат қилган юрткезар сайёҳлар ўз эсдаликларида қайд қилишган. Икки буюк саҳро – Қорақум ва Қизилқум орасидаги гўзал воҳа айнан дарё туфайли яралгани – бор гап.  Дарё туфайли неча минг асрлар муқаддам ўзига хос деҳқончилик маданияти яратилган воҳамиз бугун ҳам шу борада ҳудудлар ичида олдингилар қаторида саналади. Бир мавсумда уч марта ҳосил кўтариш ҳадиси бугун яралмаган, бу – боболардан мерос тажриба.

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида дарё бир неча марта қирғоқларни бузиб, бутун-бутун қишлоқларни сув остида қолдирганини катта ёшдагилар яхши эслайди.

Энди эса...

Қўшни Афғонистон Амударёда улкан канал қазишни бошлагани хабари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиняпти. Узунлиги 282 километр, эни 100 ва чуқурлиги 8,5 метр бўлган бу канал келажакда – кўпи билан беш йилдан сўнг ишга туширилади ва дарёнинг ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи сувининг 35  фоизини олади.

Қўшниларни ҳам тушунмоқ керак. Янги канал ишга тушиши билан камида 600 минг гектар ерда деҳқончилик қилиш имкони яратилар экан. Аҳолиси ошиб бораётган давлатда одамларни озиқ-овқат билан таъминлаш бугунги кун масаласига айланиши ҳақ. Қолаверса, трансчегаравий дарёлар бўйича қабул қилинган халқаро келишувларда дарёга чегарадош бўлган давлатлар унинг сувидан ҳатто 50 фоизгача фойдаланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Афғонистон қазиётган канал ишга туширилгач, дарёнинг қуйи қисмидаги Хоразм ва Қорақалпоғистонга етиб келадиган сув миқдори 35 фоизгача камайиши мумкин. Қурғоқчилик бўлган, тоғларга кам қор ёққан йилларда, айниқса, 2000 йилда воҳада сув танқислиги қандай бўлгани ёдимизда.

Хўш, нима қилмоқ керак?

Давлатимиз раҳбари бир неча йил олдин деҳқончиликда томчилаб суғориш технологиясини жориш этиш борасида кўрсатма берганидан буён озми-кўпми ишлар қилинди. Аммо, тан олиш керак, фермерлар кўпи билан 10 гектар майдонда бу технологияни ўрнатишди ва номига фойдаланишди. Катта маблағ ҳисобига харид қилинган томчилаб суғориш ускуналари қаерлардадир ташландиқ ҳолда ётганига кўзимиз кўп тушган.

Давлат раҳбари келажакда бизни кутаётган жиддий муаммо ечимини бугундан бошлаш, буни ҳаётий зарур устқурмага айлантиришга киришиш кераклигига беҳуда урғу бермаганлар.

«Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ», деган нақл бор. Демак, бу масалага масъулият билан қараш ва уни зарур ҳаётий юмуш сифатида қабул қилиш вақти етди. Акс ҳолда, эртага кеч бўлади.

 

Ёрқиной ИБРАГИМОВА,

Ўзбекистон

Экологик партияси

Хонқа тумани

кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар