Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Яна маъмурий жарима билан қутулиб қолинади (ми)?

Ҳатто ҳайвонот боғидаги айиқ одам боласига зарар етказмаган  бир вақтда инсоният кам сонли ҳайвонни отиб ўлдираётгани худбинликдан, табиатга нисбатан хиёнатдан бошқа нарса эмас.

Яна маъмурий жарима билан қутулиб қолинади (ми)?

Қизил китобга киритилган Қўнғир айиқнинг отиб ўлдирилиши айрим инсонларда инсонийликдан нишона қолмаётганидан далолат.

Ҳатто ҳайвонот боғидаги айиқ одам боласига зарар етказмаган  бир вақтда инсоният кам сонли ҳайвонни отиб ўлдираётгани худбинликдан, табиатга нисбатан хиёнатдан бошқа нарса эмас.

Мамлакатимизда ҳайвонларни ўлдириш таъқиқланган.

Илгари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган айбдорга нисбатан “енгилроқ” жазо – 1 дан 5 гача БҲМ жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланар эди.

2 йил бўлди, бу борадаги жазо чораси кучайтирилди. Яъни, ҳайвонларга азоб бериш ёки ўлдириш бир марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 25 дан 50 гача БҲМ жарима (7 миллион сўмдан 14 миллион сўмгача) ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилишига сабаб бўлади.

Чироқчидаги вазиятда айбдорларни аниқлаб, тегишли жазо чораси қўлланилишига ишонаман. Лекин биринчи марта содир этилгани важи билан маъмурий жарима билан қутулиб кетилиши эҳтимоли очиғи кишига алам қиларкан. Қирилиб кетаётган ҳайвонларнинг ўлимига сабабчи бўлганлар учун ўта енгил жазо бўлади, деб ўйлайман.

Шу ўринда мавзуга бевосита алоқадор бўлмасада, бир мисолни келтирсам: айни кунларда қўшни Қозоғистонда Қизил китобга киритилган ўсимликлар бўлмиш лолаларни узиб кетиши ҳолати кўпайиб бораётган экан.

Суриштирсам, Қозоғистонда Қизил китобга киритилган ўсимликларни узганлар БҲМнинг 3000 баравари миқдорида жарима тўлар ёки уларга нисбатан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилар экан. 

Биз эса тирик жонзотга нечанчи марта азоб бергани ёки ўлдирганига қараб, жазо тайинлаймиз...

Табиатга етказилган зарар ўзимизга минг карра бўлиб қайтишидан Ўзи асрасин.

Камол Жуманиёзов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔92

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔91

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔204

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар