Экоолам      Бош саҳифа

Яшиллик сабаб пойтахт ҳавоси мусаффо бўла бошлайди

Ҳар доим таъкидлаб келамизки, бизнинг шароитда атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтиришда яшиллик бу хал қилувчи асосий ечимдир.

Яшиллик сабаб  пойтахт ҳавоси мусаффо бўла  бошлайди

Шунинг учун ҳам Янги Тошкент лойиҳаси доирасида барпо қилинажак улкан майдондаги боғ ва ҳар йили бундай яшил ҳудудларнинг кенгайтирилиб борилиши биз, экологларни жудаям қувонтирди.

Бундан ташқари лойиҳа доирасидаги экологик жиҳатдан хавфсиз бўлган транспортларнинг жорий қилиниши, қайта тикланувчи энергия манбаларининг яратилиши ҳам пойтахтимизнинг бош режасини ишлаб чиқишда биринчи ўринга экологик қулайлик қўйилганидан дарак бериб турибди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу эзгу ишларнинг давоми сифатида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида мингтадан дарахт экишни таклиф этгани эса пойтахт аҳолиси саломатлигини таъминлашда ва албатта ҳаво ифлосланиш даражасини пасайтиришда жудаям катта аҳамият касб этади.

Дарахтлар ва дарахтзорларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жилд-жилд китоб ёзиш мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, бир гектар дарахтзор йилига ўн саккиз миллион куб метр ҳавони тозалаб беради. Ўрмонлар сув айланишларини тартибга солади, дарёларнинг мунтазам тўлиб оқишига шароит яратади, ерости сувларини «сузгичдан ўтказади», иқлим мўътадиллигини таъминлайди, ҳавонинг мавсумий кескин исиши ёки совушини енгиллаштиради, шамолнинг кучини кесади ва ҳоказо.

Дарахтлар – шаҳарларнинг санитарлари дейишлари бежиз эмас. Жаҳоннинг Нью-Йорк, Лондон, Париж, Токио, Москва, Пекин, Берлин каби мегаполисларида йирик экопарклар қурилган.

Тоза ҳаводан нафас олмаган, миясига етарли миқдорда кислород етиб бормаган кишининг соғлиғига, энг аввало асабига путур етади. Агар бу ҳолат оммавий тус олса, бир-бирини ҳурмат қилмайдиган, жиззаки, худбин одамлар жамияти шаклланиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам шаҳар-қишлоқларнинг экотизими, «яшиллик» даражаси умуммиллий даражадаги муҳим масаладир.

Ҳавони чанглардан, заҳарли моддалардан тозалагани сабабли ҳам дарахт ва буталар зич жойларда намлик ва кислород кўп, натижада ҳаво соф ва ёқимли бўлади.

Яшил парклар шовқин ютиш қобилиятига ҳам эга. Бундай жойга келган киши шаҳар ҳудудини тарк этмай туриб, табиатдан баҳраманд бўлади, кўксини тўлдириб нафас олади, ҳиссий-асабий тарангликдан қутулади, куч-ғайрат тўплайди.

Барча шаҳарларимизда ана шундай яшил паркларни қуриш, борларини кенгайтириш, дарахтларнинг сон ва сифатини ошириш керак. Биргина боғлар эмас, йўл бўйлари, хиёбонлар, умуман, дарахт ва бута экиш мумкин бўлган ҳар қандай жойдан фойдаланиш зарур. Шунинг учун ҳам «Янги Тошкент» лойиҳаси доирасидаги барпо этилажак 420 минг гектарли боғ ҳам экология жонкуярлари ва халқимиз учун катта туҳфа бўлди, десак асло янгилишмаган бўламиз.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари, ЎЭП фракцияси раиси




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔8

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔10

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔49

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар