Даромад манбаи      Бош саҳифа

Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

Кейинги йилларда чиройли қадоқланиб, турли рангларга бўялган уруғлар сотиладиган фирмалар, дўконлар кўпайиб қолди. Ҳозирги кунда бозорларда чакана савдо қилаётганлар ҳам бундай уруғларни ўз расталарига қаторлаштириб қўйишмоқда.

Ўтган йили вилоят марказидаги ана шундай дўконлардан бирида ҳар бири пиёладек кўзни яшнатиб турган пиёз суратини кўриб, шу ердан уруғ сотиб олган эдим. Эрта баҳор меҳр билан томорқага экдим. Одатда 10-15 кун ичида пиёз уруғи униб чиқарди. Бироқ орадан бир ой ўтса ҳамки, кўкарган нишни кундуз куни чироқ ёқиб ҳам топиб бўлмади. Яна ўша дўконга бордим ва аҳволни тушунтирдим.

«Ерингиз ёмон бўлса керак», – деди сотувчи йигит. Йигирма йилдан бери еримда ҳамма нарса кўкаришини айтиб, яна пиёз уруғи сотиб олдим. Ихлос билан эккан уруғ яна кўкармади. Май ойларида шартта бозорга бориб, оддий деҳқонлардан пиёз уруғи олиб келиб эккандим, бир ҳафтанинг ичида униб чиқиб, гуркираб кетди.

«Эҳ, биродарим! Кўпчилик фойда оламан деб иймонини оловда «қайнатиб» юришибди, – деди шунда менга пиёз уруғи сотаётган отахон. – Муттаҳамлар уруғ униб чиқмаса, келиб мендан яна сотиб олади, деб уни қайнаб турган қозонга ботириб олиб сотишаркан. Сувда бир қайнаб чиққан уруғ икки дунёда ҳам кўкармайди-ку».

Чолнинг бу гапларидан ёқамни ушладим. Бир жамоатда шу мавзуда гапиргандим, мендек зиён кўрганлар анча экан, нолий кетишди:

«Бир қадоқланган карам уруғини сотиб олиб эккандим. Уч-тўрт кунда потраб униб кетди. Ҳайрон бўлдим. Одатда карам ҳам 10-15 кунда униб чиқарди. Баравж ривожланаверди. Орасини ягана қилиб, қўни-қўшниларга кўчат ҳам тарқатибман. Ёз ойи ҳам охирлай деб қолди, аммо карам сира бош кўрсатмади. Кузак келганида сап-сариқ бўлиб гуллаб қолса бўладими?! Билсам, бу Россия далаларида урчиб ётган ёввойи карам нави экан», – дейди Шоназар дўстим.

Кейинги йил чиройли қадоқланган уруғларни сотиб олмасликка қарор қилдим. Ўзимизнинг маҳаллий навлардан яхшиси йўқ, деганча бозорга бордим. Афсуски, ўша йили бозордан олиб келиб эккан карам уруғи дўстим айтганидек ёввойи бўлиб чиқди. Бир йил фирибгарлардан қаттиқ панд едим.

Ана шундан бери томорқага экадиган сабзавот ва полиз экинларининг уруғларини ўзим етиштираман. Одамлар маҳаллий навларни камҳосил санаб, «хасаки» деб камситмоқчи бўлишади. Мен эса нима бўлган тақдирда ҳам бозорларда қаллоблардан панд еб алданиб қолгандан кўра ўзимизнинг азалий навларни экишни афзал кўравераман.

Уч йил муқаддам кўчамизга қоп-қора тупроқми ёки кўмир юқими, ёпишиб турган картошка опкелиб сотишди. Анча олдим ва март ойи бошларидаёқ томорқамга ихлос билан экдим. Мўл-кўл ҳосил берди. Ҳар бири нақ косадек келади. Роса қувонганимдан келаси йили ўша картошкадан уруғлик саралаб олиб экдим. Ёзда ҳосил йиғиштириб олинаётганда кўриб хунобим ошди, чунки ҳеч бир картошка кабутар тухумидан ҳам катта эмас эди. Уруғчиликдан панд еб соҳа «мутахассиси» бўлиб қолган танишларимдан бири картошка, помидор, бодринг ва, ҳатто қовун-тарвузлар ҳам шунақа – гибридлаштирилгани ва улардан уруғлик олиб, қайта экилганида ҳосил бермаслигини айтиб тушунтираркан, бозорлардаги уруғфурушларни бўралаб сўкиб ҳам қўйди.

Энди шоличилик қилиб, рўзғор тебратаман деб сифатсиз уруғ сотиб олиб чув тушиб, бир йил хирмон ўрнига ҳасратини совурган ҳамқишлоқларим ҳақида гапирмай қўяқолай...

Ҳақиқатан ҳам шоли, помидор, бодринг, сабзи, турп ва тарвуз кабилар қаерлардадир чатиштирилиб, улардан уруғ олинар экан. Биринчи йили экилганда ҳосили роса зўр, кўзни қувонтирадиган бўлади. Келаси йил ундан олинган уруғдан униб чиққан кўчат жуда секин ривожланади ва деярли ҳосил бермайди. Бу, албатта кимларнингдир уруғчилик селекциясидаги монополиясими ёки халқни фирибгарлик домига тортиш йўли билан манфаат орттиришми?!

Болалигимизда раҳматли ота-онамиз ариқ ва анҳорлар рошларига қовун-тарвуз экиб, мўл ҳосил олишарди. Ҳар гал қовун ёки тарвуз еганимизда уруғини асраб олиб қўйишни тавсия қилишарди. Биз эса опа-­укаларимиз билан ким кўп уруғ тўплаш учун баҳслашардик. Эски пайпоқнинг бир учини деворга михлаб, ичига полиз экинларининг уруғлари солиб борардик. Эрта баҳор эса ана шу уруғлар экилса, яна мўл ҳосил берарди. Оиламиз билан ҳар йили 3-4 трактор тиркамасини тўлдириб қовун-тарвуз ва қовоқ йиғиштириб олардик.

Эндиликда бозорларимиз тўлиб-тошиб, турмушимиз фаровонлашиб борган сайин миришкор деҳқонларни чув туширадиган фирибгарлар кўпайиб бормоқда. Улардан эҳтиёт бўлиш, савдо муносабатларида ҳушёрлик талаб қилинади.

Бозор муносабатлари рақобат асосида ривожланиши барчамизга кундек аён. Сифатли, касалликка чидамли ва маҳаллий шароитга мос серҳосил навлар уруғларини етиштирувчи марказларни қўллаб-қувватлаш фирибгар, олчоқларни бозорлардан суриб чиқаришнинг ягона йўли эканини ҳам унутмаслигимиз даркор.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

🕔16:37, 01.02.2024 ✔59

Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

Батафсил
Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

🕔16:51, 05.10.2023 ✔144

Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

Батафсил
Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

🕔23:17, 26.03.2023 ✔415

Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

    Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

    Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

    ✔ 59    🕔 16:37, 01.02.2024
  • Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

    Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

    Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

    ✔ 144    🕔 16:51, 05.10.2023
  • Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

    Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

    Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

    ✔ 415    🕔 23:17, 26.03.2023
  • Табиат неъматлари –  ҳам шифобахш ҳам даромад  манбаи

    Табиат неъматлари – ҳам шифобахш ҳам даромад манбаи

    Яшил масканларни кўпайтириш, ҳудудларда табиий экологик муҳитни, яшил белбоғларни яратишга, минглаб тупда манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 345    🕔 14:41, 24.01.2023
  •  Тўрт туп  Ёнғоқ  бир оилани  боқади

    Тўрт туп Ёнғоқ бир оилани боқади

    Хатирчи туманидаги Қарғатепа қишлоғи кафтдеккина. Шунинг учун ҳам қишлоқ одамлари бир-бирини жуда яхши танийди. Кимнинг бошига иш тушса, биргалашиб мушкулини осон қилишади. Кўпдан қуён қочиб қутилмайди, деганларидек, ҳашарни ҳам, тўй-маъракани ҳам биргаликда ўтказади. Улар уста деҳқон, тадбиркор ҳамдир. Эндиги гап мана шу ҳақда.

    ✔ 380    🕔 15:44, 13.10.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар