Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилРамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича баъзи маслаҳатлар билан бўлишди. Ушбу маслаҳатларга амал қилиб, киши ортиқча вазнни йўқотиши ва қон босими ҳамда организмдаги холестерин миқдорини пасайтириши мумкин. Рамазон ойи пайтида организмнинг соғлом бўлиши учун керакли озуқаларни истеъмол қилиш учун вақт чегараланганлиги сабабли, парҳезнинг соғлом ва сифатли бўлиши жуда муҳим.
Кўп миқдорда сув ичинг
Бу йил одамлар кунига ўртача 15−16 соат рўза тутишларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва сояли жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади.
Ифторлик ва саҳарлик орасида кўп миқдорда сув ичинг. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, кун давомида йўқотилган суюқликнинг ўрнини қоплаш керак бўлади. Бунинг учун эса камида 10 стакан сув ичиш тавсия этилади.
Сув истеъмолини сувга бой маҳсулотларни тановул қилиб ҳам ошириш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш мумкин. .
Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб туринг, чунки кофеин баъзиларни ҳожатхонага югуртириши мумкин, бу эса инсон организмидаги сувнинг камайишига (дегидрация) олиб келади. Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқарманг.
Кун давомида камроқ ҳаракат қилинг. Қисқа сайрлар ёки қисқа муддатли чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.
Соғлом саҳарлик учун тавсиялар
Оғизни ёпишдан олдин овқат ейиш муҳим. Саҳарлик пайтида енгил овқатланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдагилар, ўспиринлар, ҳомиладор аёллар ва боласини озиқлантираётган оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим.
Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод мавжуд бўлган бутун донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ва/ёки тухум каби оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин.
Секинроқ ва эҳтиёжингизга мос равишда овқатланинг. Кўп миқдорда овқат ейиш жиғилдон қайнаши (меъда қайнаши, зарда) ва безовталикни келтириб чиқариши мумкин.
Соғлом ифторлик учун маслаҳатлар
Ифторлик пайтида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватингизни тўлдириб олинг. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўли ҳисобланади.
Хурмо одам танасидаги кўпчилик аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, организмга овқат киришидан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир. Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юборманг.
Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик учун менюга кўплаб сабзавотларни қўшинг.
Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган бутун донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилинг.
Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитишингиз мумкин. Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан ўзингизни тийинг. Секинлик билан тановул қилиш сизга ҳаддан ортиқ кўп овқат емасликка ёрдам беради.
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил