Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
Бунда нафақат истеъмол қилинмаган озиқ-овқат чиқиндига айланади, балки озиқ-овқат ишлаб чиқаришга сарфланган барча ресурслар, пул ва меҳнат ҳам исроф бўлади.
Яқинлашиб келаётган байрам кунларида қандай қилиб озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш мумкин?
Аввало, дастурхон безашда, овқат тайёрлашда меъёрни сақлаш жуда-жуда зарур. Бир одамнинг қорни бир коса овқатга тўяди, шуни унутмаслик шарт. Балки истеъмол қилинмаган озиқ-овқатларни кимга беришингизни олдиндан ўйлаб қўйиш ҳам исрофнинг олдини олиши мумкин. Лекин бу байрамда ҳар бир рўзғорда қозон қайнашини эсдан чиқарманг.
Вазиятни ҳолисона баҳоланг – харидлар рўйхатини тузаётганда, қанча ва қандай маҳсулотларни сотиб олишни олдиндан ўйлаб кўринг ва агар уйингизга 5 киши ташриф буюрадиган бўлса, 50 кишига мўлжаллаб дастурхон безаманг.
Озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақланг – озиқ-овқат сотиб олаётганда, унинг тўғри сақланишини таъминланг.
Уйингизга келган меҳмонларга овқатни ўзлари солиб олишларига қўйиб беринг – меҳмонлар овқатни олдидаги идишига ўзлари солишсин, шунда улар айнан ўзлари истеъмол қилишни хоҳлаётган миқдорда оладилар.
Истеъмол қилинмаган маҳсулот ва таомларни бошқаларга тақдим этинг.
БМТ Атроф-муҳит дастури (UNEP) ҳисоб-китобларига кўра:
– глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг 8-10 фоизи истеъмол қилинмай қолган озиқ-овқатлар билан боғлиқ;
– 2019 йилда дунё бўйлаб ишлаб чиқарилган озиқ-овқатнинг 17 фоизи чиқиндига айланган. Бу тахминан 931 миллион тонна озиқ-овқатга тенг.
ФАО (Food and Agroculture Organization of United Nations) ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра:
ҳар йили ташлаб юбориладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган сувнинг умумий ҳажмини (250 км3) Волга дарёсининг йиллик оқими ёки Женева кўлининг уч баравар ҳажми билан солиштириш мумкин;
озиқ-овқат чиқиндиларининг «углерод изи» 3,3 миллиард тонна карбонат ангидридни ташкил этади, бу атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларининг йиллик ҳажмига тенг;
озиқ-овқат чиқиндиларидан (балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ташқари) тўғридан-тўғри иқтисодий йўқотишлар йилига 750 миллиард долларга етади.
Саида тайёрлади
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин.
БатафсилБайрам – совғалар, фестиваллар, севимли фильмлар ва албатта байрам дастурхонини тайёрлашнинг айни вақти. Аммо байрам меъёрдан ортиқ овқатланиш ва катта миқдордаги озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
БатафсилЗарур масаллиқлар:
700 грамм мол гўшти,
300 грамм картошка,
1 дона сабзи,
2 дона пиёз,
4 дона қайнатилган тухум,
400 грамм шавель,
ўсимлик ёғи,
сметана,
кўкатлар,
таъбга кўра туз ва мурч.
Батафсил