Табиат      Бош саҳифа

Табиат ресурслари туганмас эмас Ноқонуний фойдаланганларга эса, жазо – муқаррар

Бугунги кунда нафақат ичимлик сув, балки қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган сувга ҳам талаб ортиб, тақчиллик кузатилмоқда.

Табиат ресурслари туганмас эмас  Ноқонуний фойдаланганларга эса, жазо – муқаррар

Одамларнинг ўзбошимчалик билан тўғри келган жойдан ер ости сувларини бурғилаши эса ер ости сув захираларининг сезиларли даражада камайишига олиб келмоқда.

Сув ресурсларини тежаш, ер ости суви ноқонуний бурғиланишининг олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Табиат ресурсларидан ноқонуний ва нооқилона фойдаланганларга қандай жазо чоралари кўриляпти? Шу каби саволларга Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдумажид Холмуродов жавоб берди.

– Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш умуммиллий аҳамиятга эга бўлиб, айни пайтда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вазирлик томонидан ўтган йилда 56 та корхонада эскирган, таъмирталаб ҳолга келиб қолган локал тозалаш иншоотлари реконструкция қилинди ва 21 та корхонада янги тозалаш иншоотлари қуриб битказилди. Сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида сув бурғилашга мораторий эълон қилинди.

Жорий йилда саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишни назоратга олиш, табиий объектларга ва ифлосланган оқова сувлар ташлашнинг салбий таъсирларини камайтириш, республикадаги йирик дарёларнинг сувини муҳофаза қилиш зоналарида сув­ни ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан экологик назорат тадбирларини олиб бориш, табиий сув ҳавзаларининг сувини муҳофаза қилиш ва қирғоқбўйи минтақасини белгилаш бўйича режалар ишлаб чиқилган.

2 мингдан ортиқ ариза нега бекор қилинди?

– «Давергеодезкадастр» томонидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун юборилган жами 84,5 мингдан ортиқ аризалар кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар берилган. Экологик талабга жавоб бермайдиган, яъни дарахтлар, сув объектларининг муҳофаза зоналарида жойлашганлиги сабабли 2 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича рад жавоби берилган. «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашган платформасини амалиётга жорий этиш юзасидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деградацияси бўйича чиқинди полигонлари ва саноат корхоналари атрофидаги тупроқларнинг ифлосланиши билан аниқланган ҳолатлар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ерлар деградациясига қарши курашиш бошқармасига мунтазам равишда бериб борилиши йўлга қўйилди. Жорий йилда 2 млн. 154 минг гектар бузилган ер майдонларининг рекултивация ишлари амалга оширилиши режа қилинган.

Кимлар ер ости бойликларини ноқонуний қазиб олмоқда?

– Ер ости бойликларини қазиш жараёнлари 3 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бузилган ерларнинг рекултивация қилиниши масаласи назоратга олиниб тегишли чоралар кўрилган. Ўтган йилда 2 млн. 80 минг гектар ер майдонларини рекултивация қилиш режалаштирилиб, бугунги кунгача 2,3 млн. гектар ер майдонларида рекултивация ишлари амалга оширилган. Геологик қидирув ишлари ва қазилма бойликларини қазиш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугаган 45 та объект бўйича бузилган ерларнинг рекултивация қилиш масаласи мониторинг тартибида ўрганилиб қонуний чоралар кўрилди. Дарё ўзанларини тозалаш, лицензия асосида саноат миқёсида қум шағал қазиб олувчи субъектилар фаолиятини ўрганиш бўйича жорий йилда ишчи гуруҳлар томонидан назорат рейд тадбирлари ўтказилиб, аниқланган ноқонуний равишда қум-шағал қазиш ишларини олиб бораётган субъектларга тегишли чоралар кўрилиб жаримага тортилди. Шартнома шартлари бузилган ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган 110 та объект бўйича «Хавфсиз дарё» ДУК билан тузилган шартномалари бекор қилинди. 18 та лицензияга эга бўлмаган субъектлар аниқланиб, ҳужжатлари бекор қилинди. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мус­таҳкамлаш, сув ҳавзаларида, шунингдек бошқа жойларда лицензия асосида норуда материалларини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар устидан доимий назорат қилувчи «Қум-шағал назорат гуруҳи» ташкил этилди.

Табиий ресурсларимиз бўлган сув, ер ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш, уларда келажак авлодларнинг ҳам ҳақи борлигини унутмаслик ҳар биримизнинг она табиатга бўлган муносабатимизга боғлиқ. Мутасаддилар томонидан олиб борилаётган амалий ишларда уларга қўлимиздан келганча ёрдам бериб, елкадош бўлсак, юқоридаги каби ҳолатлар аста-секинлик билан барҳам топади.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔12

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔16

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔12

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 12    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 16    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 12    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 30    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар