Дала ҳовлимизда биздан бир ҳовли нарида бола йиғиси ўқтин-ўқтин эшитилиб турди. Бу — Муҳсина, Нуруллахоннинг кенжатойи. Уч ярим ёшларда. Эрта билан ҳорма-бор бўлсинга ўтганимда, бир яхши югуриб юрган эди. Нима бўлдийкин? Ҳойнаҳой, боланинг бирор ери оғрияпти-ёв.

ГИЛОС

Ишга чалғидикми ё қизалоқнинг йиғисига ўргандикми ё йиғламай қўйдими, ишқилиб, эсдан чиқардик. Асрга яқин бир иш билан яна Нуруллахоннинг ёнига ўтдим. У боғ ичида иш билан андармон эди. Шунда кўзим боғ ичида қоп-қорайиб пишган гилосга тушди.

— Воҳ, — дедим оғзимнинг суви қочиб, — Абдужалилнинг гилоси пишибди-ку, — деб беихтиёр қўлимни сим девор оша эгилиб турган гилос шохига чўздим.

— Ҳамма тўполон шунга-да, — деди Нуруллахон ғалати кулиб.

Қўлимни чўққа босгандек дарров тортиб олдим.

— Абдужалил қани, келганми? — хаёлимда гилос билан боғлиқ бир кўнгилсизлик бўлгану Нуруллахон шунга ишора қиларди. Абдужалил Нуруллахоннинг қўшниси, бунинг устига битта ишхонада ишлашади.

— Йўқ-да, келмаган, бир тадбири бор экан, — деди Нуруллахон.

— Унда қанақа тўполон ҳақида гапиряпсиз? — деб гилоснинг шиғил шохларига яна бир қараб қўйдим.

— Ўйнаб юриб, Муҳсинанинг кўзи шу гилосга тушиб қолибди, бола-да, оберасан, деб хархашани бошлади денг. Ахири шаҳарга жўнатвордим. Онаси бозордан оберади энди.

— Э, шунга шунчами? Биз келинойингиз билан ўзимизча нималарни тўқиб-бичмадик. Бирон жойи оғриб қолдимикан деб. Йиғининг дориси осон экан-ку, олиб беравермайсизми?

— Қандай қилиб, эгасининг рухсатисиз-а? — деди Нуруллахон ҳайрон бўлиб.

Мен Нуруллахоннинг нимага шаъма қилаётганини тушуниб турардиму бола учун бўлаверади, деган ўйда эдим. Ахир, кап-катта одам мен ўзимни тия олмай қолдим-ку. Тағинам бола чидабди-да!

— Ахир, сўрайдиган эгаси шаҳарда бўлса, янаги ҳафтагача қушлардан қолармиди? — дедим ҳамон Муҳсинага ачиниб.

— Менинг болам қуш эмас-да, — деди Нуруллахон, — эртага жавоби бор.

— Ўзи расми, — дедим болаликда эшитганларимни эслаб, — қўшниникига ўтган шох — қўшниники, кўчага чиққан шох — кўчаники бўлиши керак.

— Ўшанда ҳам эгасининг ўзи рози бўлиб айтса, айтмаса, барибир мумкин эмас, — фикрида қатъий турди Нуруллахон.

— Тавба, Абдужалил ҳам бир оғиз шундай, деб қўя қолса, асакаси кетармиди?

Шундай дейману тилимни тишлайман. Ахир, Абдужалил шаҳарда яшаса, яна нечинчидир қаватда. Бунақа гапларни қаердан билади? Шуларни ўйлаб, урф-одатларимиз нақадар теран эканига имон келтираман. Муҳсинани йиғлатган нарса бу шунчаки, оддий нарса эмас. Бу ҳалол, пок луқма масаласи. Мен бу гўзал маскандан яна бир ҳаёт дарсни олиб, шаҳарга қайтдим.         

Эркин МАЛИК




Ўхшаш мақолалар

Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

🕔11:38, 20.08.2026 ✔59

Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

Батафсил
Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔657

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔818

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

    Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

    Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

    ✔ 59    🕔 11:38, 20.08.2026
  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 657    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 818    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 1115    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 1131    🕔 12:10, 15.05.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар