Табиат      Бош саҳифа

Табиатни алдаб бўлмайди

«Яшил макон» хўжакўрсинга ташкил этилмаслиги керак

Табиатни  алдаб бўлмайди

Сайёрамизнинг ҳар бурчагида ҳар лаҳза ўзгаришлар содир бўлмоқда. Чўлланиш, ўрмонларнинг камайиши, иқлим ўзгариши, тупроқ, сув, ҳавонинг ифлосланиши – бу ер юзи экотизимидаги энг йирик муамолардир. Бундай кўплаб ўзгаришларнинг асосий сабабчиларидан бири ўзимиз, яъни инсонлардир.

Табиатдаги барча ресурслар инсон учун яратилган бўлсада, улардан кўр-кўрона, тежамасдан, охирини ўйлаб кўрмасдан исрофгарчилик билан фойдаланишдан фақат ўзимиз ва келажак авлод азият чекади. Шунингдек, йирик ҳамжамият муаммоларини бартараф этиш бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш экологик муаммолар ечимида муҳим омил ҳисобланади.

Сўнгги вақтларда жаҳон ҳамжамияти томонидан глобал экологик муаммоларни бартараф этиш учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айнан шу турдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳолда республикамизда ҳам муҳим амалий ҳаракатлар бошланган. Бунинг ёрқин намунаси сифатида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини келтириб ўтиш мумкин.

Мазкур лойиҳа доирасида республикамизнинг 186 туман ва шаҳарларида 2022-2024 йилларда 584 гектар майдонда «Яшил боғлар», 306 объектларда жами 1082 гектар майдонда «Яшил жамоат парклари»ни янгидан барпо этиш белгилаб олинган.

Ушбу лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти ҳудудида ҳам умумий баҳор-куз мавсуми учун 15 миллион (баҳорда 9 миллион, кузда 6 миллион) туп кўчатлар экиш режалаштирилган. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтган йилларда қилинган хато ва камчиликлар бу мавсумда такрорланмаслиги учун ҳам ҳозирдан режали ишларни амалга ошириш талаб этилади.

Ўтган йилги лойиҳа доирасида қилинган ишларга кўз ташлар эканмиз, ҳудудларда ишлар қай йўсинда ташкил этилганию кўчатларни танлаб олиб, ўтқазиш жараёнлари қандай олиб борилганига барчамиз гувоҳи бўлганмиз. Лекин шу жойда бир савол туғилади: «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларга мос кўчатларни танлаб экиш қай даражада ташкил этиляпти?

Шуниси аниқки, лойиҳа доирасида кўчатлар, дов-дарахтлар экилиб, уларни шунчаки сонини кўпайтириш, ишлар хўжакўрсинга ташкил этилмаганига амин бўласиз. Аммо гуруч курмаксиз бўлмас, деганларидек ташкил этилган ишларда камчиликлар ҳам кўзга ташланади. Баъзида лойиҳа доирасида қилинаётган ишларга қараб «фақат юқори кўрсаткичлар қайд этиш, сифатсиз бўлсада кўпроқ кўчатлар, манзарали ниҳоллар экиш устувор вазифага айлангандек кўринади. Қайси ҳудудга қандай кўчатлар ўтқазган маъқул, ўтқазилган ҳудуд кўчатларнинг униб-ўсиши учун қулай шарт-шароитларга эгами, тупроқ унумдорлиги кўрсаткичлари қай даражада?» каби бир қатор саволларга афсуски ҳар доим ҳам жавоб излаб кўрилмаяпти.

Йўл четлари ва сув бўйларига манзарали дарахт ниҳоллари кўп экилганига гувоҳ бўламиз. Аммо бу кўчатларнинг униб-ўсиб, ривож­ланиб кетиши қийин ҳолдек туюлади.

Ҳудудларга экилган кўчатларнинг катта қисмини игнабаргли дарахтлар, яъни арчалар ташкил этмоқда. Бу эса табиатдаги хилма-хилликка ўз таъсирини ўтказмоқда. Арчаларнинг ушбу мавсумда кўп қисми сарғайиб, яхши ривожланмаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кейинги йилларда ҳам бундай ҳолат қайта-қайта такрорланса, бизнингча ижобий натижаларга эришиш қийинлашади.

Аслида, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бу – кўп йиллик, узоқни кўзлаб қилинган ишлар мажмуи, оқилона ва хайрли ташаббусдир. Бундай умуммиллий лойиҳа келажакда Янги Ўзбекистонни яшилликка, боғу роғлар, табиий манзарали ўрмон ландшафтларига буркаш учун хизмат қилиши зарур.

 

Олимжон БЕГИЕВ,

ЎЭП Сирдарё вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар