Табиат      Бош саҳифа

«Айдар-Арнасой» кўллар тизими: Ўтган йилда Табиатга 157,1 миллион сўмлик зарар етказилган

Мамлакатимизда қарийб бир миллион гектар сув-ботқоқ ҳудудлар ва 500 дан ортиқ кўллар мавжуд. Ушбу ҳудудлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой. Мамлакатимиз ҳудуди орқали кўчиб юрувчи қушларнинг кўплаб турлари учун сув-ботқоқ ҳудудлар қулай қўнимгоҳ бўлиб хизмат қилади.

«Айдар-Арнасой» кўллар тизими:  Ўтган йилда  Табиатга  157,1 миллион сўмлик  зарар етказилган

Шунинг учун ҳам бундай ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг табиий иқлим шароити барқарорлигини сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг 37 тури, шу жумладан, қушлар ва балиқлар сув-ботқоқ ҳудудларда яшайди.

Ана шундай масканлардан бири «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бўлиб, у экологик тизимлар барқарорлигини ва бус-бутунлигини таъминлашда тизим занжирининг муҳим бир ҳалқаси сифатида алоҳида ўрин тутади.

Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси томонидан мазкур кўллар тизимида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Ўрганишлар натижасида ҳудуд муҳофазасини таъминлаш, табиий-иқлим шароити барқарорлигини сақлаш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилган.

«Айдар-Арнасой» кўлларидан унумли фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан Жиззах ва Навоий вилоятларининг кўллар тизимига туташ ҳудудлари хатловдан ўтказилди. Сувни муҳофаза қилиш минтақалари бўйича дастлабки электрон харита яратилди.

Жиззах вилояти ҳудудида туризмни ривож­лантириш бўйича 11 лойиҳа ишга туширилиб, ички туризм объектлари томонидан 15 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди.

Шунингдек, ҳудудда 2022 йил баҳор мавсумида 200 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилиб, 2 км масофада чорвачилик билан шуғулланишни чеклаш бўйича «Экопатрул» тизими томонидан назорат ўрнатилди. Тегишли идораларнинг ўзаро ҳамкорлигида кўллар тизимида ов қилиш, балиқ овлаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан ҳамда сув ҳавзаларидан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқ­бузарликларнинг ягона электрон базаси шакллантирилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тегишли органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлар дастури – 2022-2027 йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизимида браконьерлик фаолиятига қарши курашиш, балиқ маҳсулотларини талон-торож қилишнинг олдини олишга қаратилган битим имзоланган.

2022 йил давомида ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор назорат ва кузатув тадбирлари натижасида 634 маъмурий ва ўнта жиноят иши қўзғатилган. Бунинг оқибатида 157,1 миллион сўмлик табиатга зарар етказилган. Айбдорларга нисбатан 473,9 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган ва ундирилган.

Кўллар тизими сув ҳажмини сақлаб туриш мақсадида Мирзачўл коллекторининг назорат пунктида «ақлли сув» қурилмаси ўрнатилиб, сув ҳисоби олиб борилиши йўлга қўйилган. Назорат ишлари натижасида кўллар тизими 1 миллиард 918 миллион м3 ички коллектор-дренаж сувлари билан тўйинтирилган.

Келгусида кўллар тизимининг гидрометеорология фаолияти самарадорлигини ошириш, гидрологик кузатувлар тизимини такомиллаштириш мақсадида иккита гид­ропост ташкил қилиш режалаштирилган.

Энг муҳими, ташқи сув манбаларидан «Айдар-Арнасой» кўллар тизимига жорий йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра, 500 млн м3 дан ортиқ чучук сув ташланган. Шунингдек, келгусида кўллар тизимига ташқи манбалардан қўшимча 1 миллиард м3 чучук сув олиш мақсадида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

 

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар