Етти кун      Бош саҳифа

Экологик Хавфли ҳудудга айланаётган Тошкент

Муаммонинг ечими қаерда?

Барчамизга маълум, ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиши, аҳолисининг юқори турмуш сифатини таъминлаш, энг аввало инсон учун қулай экологик муҳит яратилишига боғлиқ. Бу айниқса пойтахт ва мегаполис шаҳарларда ўз аксини топиши муҳим аҳамият касб этади.

Экологик  Хавфли  ҳудудга  айланаётган  Тошкент

 

Барчамизга маълум, ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланиши, аҳолисининг юқори турмуш сифатини таъминлаш, энг аввало инсон учун қулай экологик муҳит яратилишига боғлиқ. Бу айниқса пойтахт ва мегаполис шаҳарларда ўз аксини топиши муҳим аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи-назардан, бугунги кунда мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида кимёвий, биологик ва бошқа омилларнинг атроф муҳитга таъсири даражасини камайтириш, табиий ва техноген ҳолатларнинг олдини олиш, шу жумладан хавфли ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларга тайёр туриш, саноат тармоқларини мослаштириш бўйи­ча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аммо шундай бўлса-да, афсуски, пойтахтимизда экологик хавфсизликка жиддий таҳдидлар ҳанузгача сақланиб қолаётгани ноқулай иқлим шароити ва атроф муҳитга салбий таъсир ўтказувчи бошқа омилларни келтириб чиқармоқда.

Пойтахтнинг яшил боғлари, аҳоли турар-жойлари ва кўчаларидаги дарахт­ларнинг ноқонуний кесилиши, баъзи сохта тадбиркорлар томонидан режасиз қурилиш ишлари олиб борилиши, автомобиллар сони кескин кўпайиб, ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар ҳамда атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи корхоналарнинг мавжудлиги сабабли Тошкент йилдан йилга экологик жиҳатдан хавфли ҳудудлардан бирига айланиб бормоқда.

Партиямиз мутахассисларининг хулосаларига кўра, Тошкент шаҳрида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар йилига ўртача 33 минг тоннани ташкил этади. Бу нафақат экологлар, балки барчани бирдек ташвишга солмоқда. Хусусан, 2021 йилда Тошкентда кузатилган қум-бўронларининг кўтарилиши, аҳоли орасида таҳлика уйғотиб, норозилик кайфиятини келтириб чиқарди. Бундан ташқари сўнг­ги йилларда ёз мавсумида кузатилаётган ҳаво хароратининг сезиларли даражада ошиши юртимизда ноқулай иқлим юзага келаётганидан далолат беради.

Пойтахтимизнинг баъзи ҳудудларидаги чиқиндихоналар айрим юртдошларимизнинг табиатга эътиборсизлиги, атроф муҳитга нисбатан масъулиятсиз муносабатлари туфайли пайдо бўлмоқда. Шу боис атроф муҳитни муҳофаза қилиш, унинг табиий бойликларини келажак авлод учун асраб-авайлаш тобора долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу ўринда, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили куз ва баҳор ойларида дарахтлар экилаётгани ва келгусида уларнинг парваришига аҳолининг барча қатлами жалб этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ҳозирда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан юртимизда экология қонунчилигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-­ҳаракатлар замирида ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олиш, корхоналарни модернизация қилиш, «яшил» технология­ларни жорий этишни жадаллаштирувчи рағбатлантириш тизимини яратиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ётади.

Aмалдаги қонунчиликда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва атроф муҳитни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этиш бўйича конструктив ўзаро ҳамкорлиги расман кўзда тутилган. Лекин Ўзбекистон Экологик партиясининг бугунги кундаги асосий вазифаси – экология соҳасида миллий қонунчиликни уйғунлаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш жараёнларини ривожлантириш, бу борада таълим тизимини такомиллаштириш, жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги ва экологик маданиятини оширишдан иборат.

Шу мақсадда экологик хавфли ишлаб чиқариш чиқиндиларини утилизация қилиш, янги саноат объектларини қуриш ва ҳоказолар билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувлари ўтказилмоқда. Aммо амалиёт шуни кўрсатадики, ҳар қандай масалани ҳал этиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, чуқур профессионал билимни талаб қилади. Шу сабабли, самарадорликни ошириш мақсадида муайян муаммони муҳокама қилишда партия зарур профессионал билимга эга мустақил жамоатчилик экспертларини жалб қилган ҳолда кўплаб тадбирлар ўтказмоқда.

Aтроф муҳит муаммоси бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш жараёнларида баъзи ҳолларда мураккаб ва зиддиятли вазиятлар ҳам юзага келиб турибди. Тошкент шаҳри экологиясининг айрим долзарб муаммолари бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги аҳолининг адекват муносабатини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли, мустақил ижтимоий-экологик мониторинг тизимини яратиш экологик вазиятни самарали «бошқаришни» таъминлаш бугунги кунда долзарб масалага айланиб бормоқда.

Албатта, экологик хавфсизлик нафақат давлатнинг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчига айланиши керак. Пойтахтимизда юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммоларни олдини олиш, табиий ресурс­ларни асраб-авайлаш, яшил ҳудудларни сақлаб қолиш борасида Экопартия томонидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати бу борада муҳим қадамлардан ҳисобланади.

 

Севара ФАЙЗИЕВА,

ЎЭП Тошкент шаҳар

партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔109

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔91

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔117

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 109    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 91    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 117    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 130    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар