Ички кечинмалар, ҳаётий қараш ва китоб ўқишга бўлган иштиёқдан келиб чиқиб ҳамма турли мавзудаги китобларни танлаб ўқийди. Энг асосийси, биргина ўқилган китоб турли ёшда турлича таъсир қилиши мумкин.
Китоб ва ундан олинадиган фойдаларни инсоннинг кундалик эҳтиёжи бўлган таом билан қиёслаш мутолаани кунлик зарурий эҳтиёжга тенглаштиришдир. Яхши тайёрланган, фойдали таркибга эга бўлган таом танага ҳузур бериб, кайфиятга ҳам яхши таъсир қилиши, куч бағишлаши ҳеч кимга сир эмас. Китобнинг тана саломатлигига таъсири ҳам худди шундай. Бу жараён овқатнинг таъсирига тескари равишда аввал кайфиятга, кейин танага, кундалик ҳаётимизга ва ҳаттоки яқинларимизга ҳам ижобий таъсир қилиши мумкин.
Яхши кўрган таомини истеъмол қилган одамнинг кайфияти хуш бўлиши ҳаммага маълум. Шунинг учун табобатда бирор хастани даволашда гиёҳлар муолажасидан олдин таом муолажасини тавсия этишган. Кунлик китоб мутолаасига амал қилиш эса киши кайфиятига яхши таъсир кўрсатиши ҳеч кимга сир эмас. Статистик тадқиқот ўтказган олимлар эса йигирма етти кун давомида тўхтовсиз амалга оширилган бирор иш шу инсон учун кундалик одатга айланишини таъкидлашган.
Психологлар оилавий муносабатларни намунали тарзда йўлга қўйишда инсон ҳеч бўлмаганда ўзи ҳақидаги илмларни билиши зарурлигини таъкидлашади. Бунинг учун ҳам кўпроқ китоб мутолаасига мурожаат қилишга эҳтиёж тушади. Китоб ўқиш орқали зарурий илмларни ўзлаштириш баробарида вақтни мазмунли ва мароқли ўтказиш имконига эга бўлинади. Шу зайлда инсонда ўзи қилаётган мароқли ишлардан қониқиш ҳамда руҳий хотиржамлик барқарор бўлади. Бу эса, бахтли ва фаровон ҳаёт кечириш учун энг зарур омилдир.
Китоб ва унга боғлиқ илмлар ҳам бизнинг бир бўлагимиз. Инсон ўзи ёқтирмаган кишисининг ёнида ўзини ёмон ҳис қилгани, хуш кўрмайдиган таомини истеъмол қилиб ҳузур топмаганидек, қалби ва руҳига яқин бўлмаган китобларни ўқиб тасалли топиши гумон.
Кўп инсонлар ўзи қандай овқатни яхши кўриши, қайси рангни ёқтириши, қандай инсонлар билан тез кириша олишию, қандай табиатли инсонлар ёқмаслиги ҳақида жуда яхши билишади. Лекин китоб масаласига келганда елка қисишади. Аслида китоб юқорида санаб ўтилганлардан кўра анча муҳимроқ.
Сиз севиб тановул қиладиган овқатни икки кун музлатгичда қолдирсангиз, бузилмаганда ҳам таъми ёки ҳиди ўзгариши мумкин.
Сиз ёқтирган рангдаги кийим ҳам вақт ўтиши билан аслини йўқота боради.
Атрофингиздаги инсонларга озгина бепарволик қилсангиз, жуда кўпчилигини қайта кўрмайсиз.
Лекин китоб мутлақо бошқача экани ҳаммага яхши маълум. Китоб яхши ҳамроҳ бўлиши билан бирга, жавонда йилларча сизни жимгина кута олади. Сизга бирон ҳолатда эътироз билдирмайди, қарши бормайди, инкор этмайди.
Келинг, ўзимизни ўрганишни, тафтиш қилишни бугундан бошлаймиз. Бу тафтиш нафақат жисмимиз тафтиши балки руҳимизники ҳам бўлсин.
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔83
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔236
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔281
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил