Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

«Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

Китоб ўқимайдиган инсон ўзининг эмас, атрофдагилар фикри билан яшайди, айрим инсонлар кўрсатмасига асосан ҳаёти қандай ўтиб кетиб қолганини ҳам билмай қолади. Китобсевар инсон нафақат ўзини, балки атрофдаги инсонларни тушунишга ҳаракат қилиб, шу билан бирга ўз шахсий фикри ва позициясига эга бўлади, кимлардир хоҳлагани учун нотўғри деб билган ишларни бажармайди. Китоб ўқийдиган инсонлар муаммолар ечимига бошқача ёндашади, тахмин ва субъектив қарашлардан кўра аниқ қилиниши керак бўлган режалар асосида вазиятга реал баҳо беради.

Бир йилда нечта китоб ўқийсиз? Кунингизнинг қанча қисмини мутолаага сарфлайсиз? Хоҳлаганингиздан кўра кам, тўғрими?

Иш-ташвишнинг тугамаслиги ёки шунчаки ҳафсала, хоҳиш йўқлиги бунга баҳона. Одамлар пул топишга берилиб кетиб китоб ўқигани вақт тополмай қолди, деб овундик. Аҳвол шу даражага етдики, кўча-кўйда китоб ўқиб ўтирган одамни учратмай қўйдик, энг ёмони шунга кўника бошладик. Илгари бунинг сабаблари, китобларнинг қимматлиги, бозор иқтисодиёти деб ҳамма китобга эмас, пулга ўзини ургани ҳақида кўп мунозара қилинарди. Аслида бозор иқтисоди ривожланган бошқа давлатларда биздан ўн карра кўп китоб ўқилишини билсак-да, негадир биз сабабни шундан излашга ўрганиб қолгандик...

Китоб тарғиботи, унинг маънавий юксалишимиздаги ўрни ҳақида қанча гапирсак кам. Аммо китоб мутолааси хўжакўрсинга, танловларда ғолиблик учун бўлса-чи?

Китобдан оладиган завқ-шавқни туймай, шунчаки тезроқ ўқисаму асар ҳақида пала-партиш маълумотга эга бўлсам бўлди, деб ўйлайдиган, қўштирноқ ичидаги «мен – китобхонман!» деб кўксига урадиган ёшлардан бир гуруҳи шаклланади холос.

Кўп гувоҳи бўламан, ота-оналар фарзандининг китоб ўқимаслигидан шикоят қилади. «Қўйган жойида қолди, варақлаб ҳам кўрмади. Аксинча, қўлидан телефон тушмайди», дейишади. Дунёдаги энг яхши кинозал мия эканини яхши китоб ўқиш давомида тушуниб етиш мумкин. Китобхон эса севиб ўқиган асаридаги воқеаларни ўзи бошдан кечиргандек бўлади. Китоб ўқимай қўйса-чи, нима бўлади?

Китоб мутолааси кўнгил хоҳиши билан боғлиқ машғулот. Албатта, ҳеч ким бировни китоб ўқишга мажбурлай олмайди. Аксинча, мутолаага даъват этиш мумкин холос.

Китоблар инсонга ўзликни, дунёни англаш, ҳаёт мазмунини тушуниш имконини беради. Бадиий адабиётсиз фикрий теранликка эришиб бўлмайди. «Газета, радио, телевидение, интернет бор-ку, улар маънавий эҳтиёжимизни қондиролмайдими?» – дерсиз. Улар ҳеч қачон китобнинг ўрнини босолмайди.

«Буюк китобхонлар пайдо бўлгандагина буюк адабиёт пайдо бўлади».

Бугун аҳолимизнинг аксарини ёшлар ташкил қилмоқда. Улар нақадар билимли бўлса, Янги Ўзбекистонни қуришга шу қадар камарбаста бўлади.

 

Отабек ҚОБИЛОВ,

Чуст тумани «Тинчлик»

маҳалласи ёшлар етакчиси




Ўхшаш мақолалар

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔88

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔128

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Китоб –  озодлик  сари йўл

Китоб – озодлик сари йўл

🕔15:24, 14.03.2025 ✔209

Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 88    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 128    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 209    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 226    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 348    🕔 21:07, 05.10.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар