Даромад манбаи      Бош саҳифа

Табиат неъматлари – ҳам шифобахш ҳам даромад манбаи

Яшил масканларни кўпайтириш, ҳудудларда табиий экологик муҳитни, яшил белбоғларни яратишга, минглаб тупда манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Табиат неъматлари –  ҳам шифобахш ҳам даромад  манбаи

Бунинг мисолини Фарғона вилоятида ҳам яққол кўриш мумкин. Хусусан, Тошлоқ туманида ўтган йиллар давомида «Яшил макон» лойиҳаси асосида турли хил дарахтлар экилди. Уларнинг парвариши, суғорилиши, агротехник тадбирлари доимий эътиборда.

Ўтган йили куз мавсумида ҳудуд бўйлаб 308 минг 805 дона мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилган эди. Амалда эса 346 мингдан зиёд кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилди. Жорий  йилда туман ҳудудида 514,5 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, айни вақтда ушбу мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда.

Асли Тошлоқ тумани аҳолиси томорқадан унумли фойдаланиш борасида жуда катта ҳаётий тажрибага эга. Туманда азалдан кўчатчилик, гулчиликнинг усталари яшайди. Турли мевали ва манзарали кўчатлар етиштириш, гул кўчатлари ўстириш борасида катта мактаб яратилган бу ҳудудда. Шунингдек, томорқаларда қурилган иссиқхоналардан ҳам аҳоли юқори даромад олмоқда.

Туманнинг «Қанжирға» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 739 та хонадон бўлиб, ушбу оилалар томорқаларида бугунги кунда 400 дан ортиқ иссиқхоналар ташкил этилган. Мазкур иссиқхоналарда асосан кўчатчилик ва турли сабзовот ниҳоллари етиштириш билан шуғулланилади.

«Қанжирға» маҳалласида истиқомат қилувчи Адҳамжон Ҳошимов ҳам 20 йилдан бери ўз томорқасида ишлаб даромад топади. Бугун унинг ҳовлисида 4 сотихлик иссиқхона мавжуд. Маҳалладаги кўпчилик деҳқонларнинг қўли бўшаб қоладиган бўлса қиш ойларида ҳам улар иссиқхонага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари уруғини қадаб, парвариш билан банд бўлишади. Ҳозирда помидор, бодринг ҳамда карам кўчатлари парвариш қилинмоқда.

– Туманиимизда бу каби кўчатчилик билан шуғулланувчи хонадонлар кўп. Улар меҳнат, астойдил ҳаракат ортидан катта даромад олишмоқда, – дейди Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Рус­тамжон Мамажонов. – Ушбу хонадон эгаси ҳам ўз иссиқхоналарида ҳар бир рўзғор учун керак бўладиган сабзавот маҳсулотлари кўчатлари экиб, доимий парвариш қилади. Даромади ҳам меҳнатига яраша, йил давомида 70 миллион сўмдан кам топмайди. Томорқа ҳақиқий хазина эканини Адҳамжон ака каби уста деҳқонлар намуна сифатида кўрсатишмоқда.

Туманда шунингдек, тадбиркорлик, чорвачилик, айни вақтда эса туячиликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Зеро, туя сути ғоят шифобахш саналиб, инсонларни турли дардлардан фориғ бўлишига ёрдам беради.

Туманнинг Заркент қишлоғида «Водий туялари» экотуристик фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Фермерлик ва табобатдан тажрибаси бор Одил Ҳамидов ушбу хўжаликка раҳбарлик қилади. Дастлаб чорвачилик билан шуғулланган қаҳрамонимиз, кейинчалик битта туя олиб келиб парвариш қила бошлади. Йиллар ўтиб, бугунга қадар туялар сони 100 тадан ошиб кетди. Уларнинг 30 таси эса соғин бўлиб, улардан табиий,­ экологик тоза сут соғиб олинмоқда. Туя сутининг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Маълумот учун айтиш керакки, туя сути турли витаминлар ҳамда минерал моддаларга бой. Ундаги қатор иммуноглобулинлар инсон организмига мос келиши ичак деворларидан осон сўрилиб қонга ўтишини таъминлайди. Туя сути билан жигар касалликларини даволаш мумкинлиги илмий исботланган.

Шундан келиб чиқиб Одил ака Ҳамидов туялари сони ошганида туя сути билан даволайдиган махсус сиҳатгоҳ ҳам ташкил этди. Бу ерда туя сути муолажаларидан ташқари, беморларни бошқа табиий неъматлар билан даволашга мўлжалланган муолажаларни ҳам йўлга қўйди. Бу ерда бугунги кунда 20 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Айни вақтда бу ерда жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак касалликлари самарали даволаб келинмоқда.

Асосийси, турли дори препаратлари, зарарли маҳсулотлардан кўра, табиий, экологик тоза туя сути беморларнинг тез кунларда шифо топиб соғайишларига, дардман юзларига қувонч, ишонч, умид нурларини олиб киришга хизмат қилмоқда.

 

Фотима ЎКТАМОВА,

ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши

матбуот хизмати ходими




Ўхшаш мақолалар

Томорқангиз бўш  қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

Томорқангиз бўш қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

🕔20:44, 19.04.2024 ✔12

Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп.

Батафсил
Томорқа бор экан,  бекорчининг  ўзи йўқ

Томорқа бор экан, бекорчининг ўзи йўқ

🕔22:40, 07.04.2024 ✔34

Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Батафсил
Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

🕔16:37, 01.02.2024 ✔86

Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Томорқангиз бўш  қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

    Томорқангиз бўш қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

    Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп.

    ✔ 12    🕔 20:44, 19.04.2024
  • Томорқа бор экан,  бекорчининг  ўзи йўқ

    Томорқа бор экан, бекорчининг ўзи йўқ

    Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.

    ✔ 34    🕔 22:40, 07.04.2024
  • Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

    Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

    Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

    ✔ 86    🕔 16:37, 01.02.2024
  • Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

    Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

    Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

    ✔ 163    🕔 16:51, 05.10.2023
  • Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

    Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

    Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

    ✔ 441    🕔 23:17, 26.03.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар