Етти кун      Бош саҳифа

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кучайтирилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги мурожаатномасини мазмун-моҳиятига кўра, халқ манфаати йўлида хизмат қилиш ва одамларни рози қилишга қаратилган дастуриламал маёқ сифатида эътироф этиш мумкин.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги  ишлар кучайтирилади

Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш билан бирга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари экологик муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг ролини кучайтириш масаласига тўхталар экан, табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклигини билдирди.

Шубҳасиз, экологик ҳолатни янада яхшилаш учун экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича саъй-­ҳаракатлар, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кучайтирилади.

Албатта, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш масалалари соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Биргина сув ресурсларини самарали бошқариш, сув тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий этиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазерли текислаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳисобига жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида 5,5 млрд.м3 сув тежалишига эришилган.

Шунингдек, кейинги беш йилда жами 642,4 минг гектар, жумладан, 308,6 минг гектарда томчилатиб, 14,7 минг гектарда ёмғирлатиб, 10,6 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари ва 78,8 минг гектарда эгилувчан қувурлар, 20,9 минг гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш технологиялари жорий қилинган. Зеро, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир.

Мурожаатномада яна бир муҳим ғоя илгари сурилдики, бу аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини қондириш мақсадида йирик ло­йиҳаларни амалга ошириш билан бир қаторда аҳоли учун кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш билан боғлиқ. Бу жараёнда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини субсидиялаш институти янада кучайтирилиши ҳам инсонга эътиборнинг яққол ифодаси, дейиш мумкин.

Хулоса ўрнида айтганда, Мурожаатномада белгилаб берилган устувор йўналишлар соҳалар ривожига туртки бериши билан бирга, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётини таъминлашга, пировардида аҳолининг турмуш фаровонлиги ошишига, экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар