Етти кун      Бош саҳифа

Навоийни қум бўронларидан «Яшил қалқонлар» асрайди

Дарахтларга меҳр бермоқ, уларни эътибор билан парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидан. Зеро аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам униб ўсган.

Навоийни қум бўронларидан  «Яшил қалқонлар»  асрайди

Мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида 20 октябрдан дарахт кўчатларини экиш бўйича «долзарб қирқ кунлик» тадбирлари қизғин давом этмокда. Бу эзгу ишдан Навоий вилояти ҳам четда тургани йўқ. Озодаликда юртимизнинг пешқадам вилоятларидан бири сифатида эътироф этилган бу ҳудуд дарахт экишда ҳам илғорлар сафида бормоқда.

Жорий мавсумда 5,3 минг гектар ер майдонида 5 млн. 274 минг дона кўчат экиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда вилоятимизда ниҳол экиш ишлари авжида. Дарахт кўчатлари экиладиган жой танлашда аввало бу жойга қайси турдаги кўчатлар тўғри келиши обдон ўрганилаяпти, қолаверса, кўчатнинг келгуси тақдири, вақтида парваришлаш, озиқлантириш, эртага ёзнинг жазирамасида уни суғориш учун ким масъул бўлиши белгилаб олиняпти. Кўчат экиш тадбирларида нафақат экология соҳаси, ободонлаштириш ходимлари, балки маҳалла аҳли нуронийлар ва ёшлар, умуман табиатсевар ҳар бир инсон сидқидилдан қатнашишга ҳаракат қиляпти. Ҳозиргача вилоятнинг Кармана тумани, Нав­баҳор тумани, Зарафшон шаҳри, Қизилтепа тумани, Хатирчи каби ҳудудларида ана шундай кўчат ўтқазиш тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Жумладан қизғин давом этаётган «Яшил макон» тадбирлари вилоятимизнинг  Қизилтепа туманида «Келажак учун виждонан кўчат экаман!» шиори остида юқори кайфиятда ўтказилмоқда ва ҳар куни туман бўйлаб йирик тадбирлар ташкил қилиниб, минглаб кўчатлар экиш орқали яшил ҳудудлар барпо этилмоқда.

Шундай катта яшил ҳудудлардан бири давлат аҳамиятига эга 4Р 63 йўлининг Маликобод туманидан ўтган қисмида барпо этилмоқда. Ҳозирги кунгача ушбу йўл ёқасига 1000 га яқин арча кўчатлари ўтқазилди.

Бундан ташқари вилоятнинг Зарафшон шаҳар ҳокимлиги биноси атрофидаги  1 гектар бўш ер майдонида 1200 туп арча ва тут дарахти ниҳоллари ерга қадалди. Навоий шаҳрининг «Маърифат» маҳалласи ҳудудида эса «Яшил макон»  умуммиллий лойиҳаси дои­расида семинар ташкил қилиниб, семинар давомида 1000 га яқин манзарали кўчатлар экилди. 

Дарахтнинг баравж ўсишида у экилаётган ҳудуднинг иқлими, тупроқ таркиби, суғориш имконияти жудаям муҳим. Шунинг учун экиладиган ҳар бир кўчат иқлим шароити ва Фанлар академияси тавсиясидан келиб чиқиб дарахтларнинг сувсизлик ва касалликка чидамли мос турлари (гужум, қайрағоч, катальпа, акация, заранг, шумтол, тут, жийда, ёнғоқ, терак) танлаб олинмоқда.

Биламизки дарахт бақувват бўлиб ўсиши учун унинг ниҳоли ҳам сифатли бўлиши керак. Шу сабабли ҳам вилоятимизда сифатли кўчат етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ушбу мавсумда экилаётган 5,3 млн. дона кўчатнинг 1,3 млн. донаси Ўрмон хўжалигидан, 3,9 млн. донаси 26 та фермер хўжалигидан, 85 минг донаси эса М.Мирзаев номидаги боғдорчилик ва узумчилик институти Навоий филиалидан, 10 минг донаси «Навоиййўлкўкалам»дан олиниши кўзда тутилган.

Дарахт экишга меҳр уйғотиш, бу ишни миллий қадрият, анъанага айлантиришда аҳолини ушбу эзгу жараёнларга жалб этиш муҳим саналади. Шунингдек, жорий йилнинг куз мавсумида 17 мингта кам таъминланган  хонадонларнинг рўйхатлари шакллантирилиб,  170 мингга яқин мевали кўчатларни бепул  етказиб бериш ишлари ҳам уюшқоқлик билан олиб бориш юзасидан тизимли ишлар ташкил этилган.

Яна бир қувончли иш ҳақида айтмасак бўлмайди. Вилоятдаги мавжуд 11 та маиший чиқинди полигонининг атрофида дарахт ва бутазорлар барпо қилиниши ҳам кўзда тутилган. Бу эса вилоятимиз атмосферасининг мусаффолигини таъминлашда катта аҳамият касб этишига ишончимиз комил. Шу кунгача чиқинди полигонлари атрофига   1500 га яқин турли манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Навоий вилояти ҳудудининг асосий қисмини чўл ва қирликлар ташкил қилгани сабабли, бу ерда тез-тез чангли шамоллар бўлиб туради. Шунинг учун ҳам ҳудудда «Яшил қалқонлар» ташкил қилиш жудаям муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабдан ҳам вилоятдаги йирик саноат корхоналари атрофида 50 гектар ер майдонида 35 минг дона («Қизилқумцемент»АЖ, «Электркимёзаводи» АЖ, «Навоийазот» АЖ) кўчат экилиб, «Яшил қалқонлар» ташкил этилмоқда.

Дарахтлар ҳақида ўйлаб, узоқ ўтмишларга ҳам назар соламиз. Буюк бобокалонларимиз ҳам дарахтларни ғоят асраб-авайлаган. Ушбу эзгу анъанани сақлаб қолиш, давом эттириш, дарахтзору боғ-роғларни кўпайтириш бугун ўзимизга боғлиқ, тарғибот-ташвиқот ишларимизда кўринади. Шунинг учун ҳам «Яшил макон» тадбирларида ҳар бир юртдошимизнинг фаол иштирок этишларини сўраб қолган бўлар эдик. Зеро, юртимизни яшилликка буркаш, жаннатмонанд ўлкага айлантириш сизу бизнинг бугунги саъй-ҳаракатларимизга чамбарчарс боғлиқдир.

 

Алижон ЖАЛИЛОВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши раиси

Хайрулло БАҚОЕВ,

Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи в.в.б.




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат –  замонавий саноат талаби

Экологик назорат – замонавий саноат талаби

🕔18:01, 16.04.2026 ✔22

Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.

Батафсил
Янги Бунёдобод:  муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

🕔18:00, 16.04.2026 ✔28

Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.

Батафсил
Ер ости сув ресурслари –  жамоатчилик назоратида

Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида

🕔18:00, 16.04.2026 ✔27

Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат –  замонавий саноат талаби

    Экологик назорат – замонавий саноат талаби

    Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.

    ✔ 22    🕔 18:01, 16.04.2026
  • Янги Бунёдобод:  муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

    Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

    Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.

    ✔ 28    🕔 18:00, 16.04.2026
  • Ер ости сув ресурслари –  жамоатчилик назоратида

    Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида

    Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.

    ✔ 27    🕔 18:00, 16.04.2026
  • Ёмғир сувидан унумли  фойдаланяпсизми?

    Ёмғир сувидан унумли фойдаланяпсизми?

    Сув ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш глобал экология кун тартибининг ажралмас қисмига айланган.

    ✔ 31    🕔 17:59, 16.04.2026
  • «35 йилга – 35 кўчат»:  Оҳангаронда янги экологик ташаббус

    «35 йилга – 35 кўчат»: Оҳангаронда янги экологик ташаббус

    Мамлакатимизда истиқлолимизнинг ўттиз беш йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда нишонлаш борасидаги хайрли ишлар экологик ташаббуслар билан уйғунлашиб кетмоқда.

    ✔ 30    🕔 17:59, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар