Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Меҳр излаб...

Олой бозори ёнида жойлашган редакциямиз эрта тонгданоқ одамлар билан гавжум бўларди. «Келган одамларни яхши кутиб олинглар, ахир улар бизга, нон кўтариб келгандек азиз», – дердим мен ҳар гал.

Меҳр  излаб...

Ҳақиқатдан шундай эди. Узоқ-яқиндан келган мухлисларимиз бизга ғаму қувончларини бўлишгани кириб келиб, газетамиз саҳифаларини албатта бойитишга ўз ҳиссаларини қўшишганини ўзлари ҳам балки англаб етишмасди.

Эрталаб ишхонамга кириб келишим билан: «Бир киши сизни кутиб ўтирибди», – дейишди.

– Майли кирсин, – дедим.

Эшик очилиши билан кираётган одамдан олдинроқ бадбўй ҳид димоғимга келиб урилди. Котибага: «Эшик очиқ тураверсин», – деб таъкидладим. Сўнг эркак кўринди. Сочлари тўзғиган, кўйлаги, костюм-шими дазмол кўрмаган, ботинкасининг чанги гўё ҳеч қачон артилмаган. Саломлашгач:

– Ўтиринг, ака? – дейман мен сал ўрнимдан қўзғалгандек, бўлиб. – Хуш кўрдик, қандай муаммо бошлаб келди сизни биз томонларга?

– Оилага дахлдор бир фельетон бўладиган гапларда, – дейди эркак.

– Мана бу дафтарда ҳаммаси, ёзилган, – дейди у ва қалин дафтарни столим устига қўяди.

– Эҳ-ҳе, бу қалин дафтар ва ундаги ҳамма гапни ўқиб чиқиш учун, аллақанча вақт керак, – дейман мен. – Яхшиси ҳамма гапингизни қисқача гапириб берингчи. Арзингиз асли нима ҳақида?

– Албатта, арз-додим ўттиз йиллик оиламдаги нотинчликлар, уззу-кун, бир умр инсоний қадр-қимматим, эрлик, оталик ҳуқуқларим поймол этиб келинаётганидан, буларнинг барисига хотиним айбдорлиги, ҳақида... Умрим ҳайф бўлди, яхши ҳаёт кўрмадим, сингилжон...

– Асли касб-корингиз нима?

– Мактабда «завхоз» бўлиб ишлаганман. Бир пайтлар ойлик олардим, уйдагилар учун яхши эдим. Пенсияга чиқдиму, ёмонга айландим. Кам пул келадиган бўлди, уйга. Шу дамдан бошлаб десангиз хотинга керак бўлмай қолдим.

– Фарзандлардан тинган бўлсангиз керак?

– Беш фарзанднинг 3 тасидан қутилганмиз, қолган икки ўғилни уйлаш, жойлаш, керак. Қариганимда бунинг устига касаллик­ларим ҳам бошланиб кетди. Қанд касаллигим бор, давлением ошиб туради, геморрой, гайморитим бор. Менга қаров керак. Хотин эса савдогарлик йўлига кириб кетди. Эрта тонгдан яқинимиздаги бозорчанинг бир чеккасидан картошка-пиёз оладида, бошқа чеккасига олиб-ўтиб, шуни сотади. Қечқурун келиб, мол-ҳолга қараган бўлади, экин-тикинни чопган, суғорган бўлади, овқатни пиширган бўлади...

– Менинг борлигим билан сира-сира иши йўқ. Шу эр менинг эрим, деган гап ҳаёлининг бир четидан ҳам ўтмайди.

– Хотинингиз эрта тонгдан кеч оқшомгача тирикчилик юмушлари билан банд экан. Сиз учун қандай хизматларни бажариши керак, деб ҳисоблайсиз?

– Энди касалман дедим... Дўхтир касалликларим учун икки хил парҳез буюрган. Алоҳида таомлар пиширилиши керак. Геморройдан азоб чекаман. Марганцовкали иссиқ сувда ванна тайёрлаб бериши керак. Гайморитдан бошим ёрилиб кетай дейди. Нафасим қисилади. Ўтлардан ингаляция қилиб туришим буюрилган. Кейин, сингилжон, айбга буюрмасангиз, айтай яна бир шикоятимни. Мен пенсияда бўлсам ҳам, ҳали тўлақонли эркакман. Бу хотин эса эркак сифатида мени писанд қилмайди. «Бу ёққа кел, ҳафтада ҳеч бўлмаса, бир гаплашайлик», – десам, жавоби битта: – Э, боринг-ей, чарчаганман. Тегинманг менга, – дейди. Ётар жойини болаларнинг ўртасига солиб олади. Йиллаб яқинлаша олмайман...

– Оғзингиздан гупиллаб ароқ, сигарет ҳиди келиб турибди. Устига-устак кўйлак, костюм-шимингиздан ҳам алла нарсаларнинг бадбўй ҳиди келиб турибди. Бундай ҳолатда, бечора аёлингиз сизнинг туриш-турмушингизга қандай чидасин, – дейман мен. – Хотинингизнинг ёнида туриб, бозор ишларида ёрдам берсангиз бўлмайдими?

– Э, нима деяпсиз, мен бозор ишини ҳеч қачон қилмаганман, қилмайман ҳам.

– Тирикчилик айб эмас, деган гап бор. Нима қипти қилсангиз. Ҳарна 4-5 сўм пул келади, рўзғорга, ахир. Қўл-оёғингиз бутун эркаксиз, ҳеч курса томорқа ишларини қилинг, кетмон чопинг, сув таранг, мол-ҳолга қаранг...

– Қаттиқ меҳнат билан шуғулланманг, деган дўхтир, – дейди эркак ғўлдираб...

– Сизнинг касалингизнинг номи «дангасалик» деб аталади. Давоси меҳнат, ҳаракат. Дангасаликдан қутулсангиз, ҳаракатга келсангиз, барча оғриқларингизга даво топасиз. Оилада йўқотиб қўйганингиз меҳрни, оқибатни, ҳаловатни, ҳурмат-эътиборни ҳам меҳнатдан, ғайрат шижоатдан топасиз? – дейман мен.

– Ака, ростини айтинг, пенсия пулини ароққа, сигаретга сарфласангиз керак?

– Аёлим мен билан бир пуллик иши бўлмагандан кейин, мен ҳам одамман, ахир қаровга, меҳрга, мухаббатга ташнаман, юрагим сиқилиб кетиб ичаман-да, устига-­устак босиб-босиб сигарет чекаман, бошқа иложим йўқ.

– Энди хафа бўлманг-ку, аёлимга ҳам, менинг эр сифатидаги қаровим, меҳрим, муҳаббатим керак, деб ўзингиз ҳам ўйлаб кўрасизми, ака? Сиз билан бир соатча ўтириб суҳбатлашиб, кўнглим ағдарилиб кетай деяпти, ҳидингизга зўрға чидаяпман. Ёнига борсангиз, аёлингиз ҳам шундай ҳолатга тушса керак.

Сиздаги касалликлар авж олиб ҳали сизни ночор, бечора ҳолатга келтиргани йўқ. Дўхтирлар буюрган ҳамма ишларни, ўзингиз бажаришингиз мумкин. Хотинингиз ёнида туриб, юмушларида ёрдам беришингиз ҳам мумкин. Тўлақонли эркакман, деяпсиз, яхши таомларни егим келади, деяпсиз, шундай экан сасиб, бижғиб юрмасдан, марганцовкали ванналарни ўзингиз қилсангиз, бурнингизга ин­галяцияларни ўзингиз тайёрлаб бажарсангиз, кўйлак-иштонларни совун уриб ювсангиз, дазмолласангиз, ювиниб тарансангиз бўлади-ку. Хотин бечора рўзғорнинг бирини икки қилай, деб югуриб-елсаю, cиз унинг устидан бир катта дафтарни тўлдириб шикоят ёзиб келибсиз. Уят эмасми?

Аслида ўзингизнинг устингиздан фельетон ёзишим керакка ўхшаяпти. Дафтарни менга қолдириб кетинг. Гапларимни уйда ўйлаб кўринг, қандай фикрга келганингизни телефон орқали билдирарсиз.

Мана, телефон номерим. Бўлмаса, бугун-эрта устингиздан фельетон ёзиб, элга ошкор этаман. Қани, қиссангизни ўқиган одамлар нима дейишади. Халқ қандай фикр билдирса, сизга ҳукм ўша бўлади, дейман мен. «Бўлди гап тамом», – дегандек унга тикилиб қарайман.

У чиқиб кетади.

Эртасига эрта тонгда телефон жиринглайди. Кечаги шикоятчи эркак.

– Мен ўйлаб кўрдим, синглим, газетага чиқарманг? Шу ёшимда шармандам чиқиб юрмасин, тағин. Шикоятимда айтган барча камчиликларни ўзим бартараф этаман. Бечора хотинимни, куч-қувватим етганича бошимда кўтариб, юраман...

– Шундай бўлиши керак-да, – дейман мен унга жавобан.

Дилбар САИДОВА




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔85

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔171

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔241

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 85    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 171    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 241    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 257    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 260    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар