Даромад манбаи      Бош саҳифа

Тўрт туп Ёнғоқ бир оилани боқади

Хатирчи туманидаги Қарғатепа қишлоғи кафтдеккина. Шунинг учун ҳам қишлоқ одамлари бир-бирини жуда яхши танийди. Кимнинг бошига иш тушса, биргалашиб мушкулини осон қилишади. Кўпдан қуён қочиб қутилмайди, деганларидек, ҳашарни ҳам, тўй-маъракани ҳам биргаликда ўтказади. Улар уста деҳқон, тадбиркор ҳамдир. Эндиги гап мана шу ҳақда.

 Тўрт туп  Ёнғоқ  бир оилани  боқади

Қишлоқ одамлари чорвачилик билан шуғулланади, парранда боқади, томорқасида деҳқончилик қилишнинг ҳадисини олган. Боғдорчиликда ҳам донг таратган. Ҳар бир хонадонда ҳеч бўлмаганда уч-тўрт туп ёнғоқ, ўрик, олма дарахти бор. Мабодо кимнинг уйи­да мевали дарахт бўлмаса, ўзи экиб, то ҳосилга киргунга қадар парвариш­лаб бергувчи Нарзулла Кенжаевни туманда ҳам кўпчилик яхши танийди.

Сўзга чечан, меҳрибон, тартибни хуш кўрадиган бобо бугун саксондан ошган бўлса-да соғлом, тетик ва бардам. Бунинг сири эса отахон меҳнат қилишни ҳамон канда қилмайди.

– Дўстим ҳеч чарчамайди, – дейди меҳнат фахрийси Эркинбой Икромов. – Ўзим Самарқанд вилоятида яшайман. Ҳар сафар дўстимни йўқлаб келсам, уни боғдан топаман. Қишда ҳам дарахтларнинг тагини юмшатиб, атрофини тозалаб юради. Тезкор замонамиздаги шиддатли ўзгаришларни бизнинг ёшимизда кўпчилик қабул қилиши қийин кечади. Аммо дўстим ҳар доим замон билан бирга нафас олади.

Нарзулла бобо қишлоқ яқинидаги 6 гектар ерда боғ қилди. Бу ерда 450 туп олма, 240 туп ўрик, 125 туп бодом, 220 туп хурмо, 105 туп нок, 65 туп ёнғоқ, 50 туп гилос шахмат доналаридек тизилиб ўсмоқда. Дарахтлар ҳар тўрт томондан ўлчанганда бир хил яқинликда жойлашган. Бу дарахтларга сув, қуёш ва ҳаво бирдек етиб боришини таъминлайди. Қизиқ томони шундаки, боғдаги ҳар бир дарахт бир хил миқдорда жуда ширин мева беради. Айниқса, ёнғоқларининг донғи етти маҳаллага овоза бўлган.

– Болалигимизда уйимизда катта ёнғоқ дарахти бўларди. Оқ мағизли бу ёнғоқ оиламизни боқарди. Ҳатто қўшни қишлоқлардаги одамлар ҳар йили кузда ва эрта баҳорда уйимизга келиб, ҳовлимиздаги ёнғоқ шохидан олиб кетиб, уйидаги ёнғоқ дарахтига пайванд қиларди. Пайванд қилишни билмаганлар отамдан кўмак сўрарди, – дейди Нарзулла бобо. – Шунинг учун ҳам бугун ҳамқишлоқларимиз ҳовлисида мағзи тўқ оқ ёнғоқларни кўп учратасиз. Бу ёнғоқларнинг савдоси чаққон бўлади. Шу мевалар орқасидан болаларни уйли-жойли қилдим, набираларимни ўқитаяпман, қолаверса, қора қозонимиз қайнаб турибди.

Бобонинг фикрича, ёнғоқ парвариш қилиш мушкул вазифа бўлгани учун ҳамма ҳам буни уддалай олмайди.

Яхши парвариш қилинган ёнғоқ дарахти 300-400 йил мева бериши мумкин. Шунинг учун халқимизда тўрт туп ёнғоқ бир оилани боқади, бир туп ёнғоқдан етти авлод баҳраманд бўлади, деган гаплар юради.

Аммо ёнғоқ дарахти ўз-ўзидан ҳосилга кириб қолмайди. Ниҳоллик давридан бошлаб алоҳида парвариш талаб этади.

Шу ўринда Нарзулла бобонинг таж­рибаси билан ўртоқлашсак. У киши ёнғоқ кўчатларини кеч кузда, қиш совуғи эсмасидан ерга қадайди. Алоҳида парвариш қилиб, ҳосилга киргунича ҳар бир ниҳол билан тиллашади. Масалан, 1992 йилнинг кеч кузида эккан ёнғоқлари 5-6 йил ўсиб ҳосилга кирган. Мана, қарийб 20 йил давомида 65 туп ёнғоқдан ҳар йили ўртача 35-45 килогача ҳосил олади.

Нарзулла бободан яна бир гап:

– Худо бериб турса, ҳар йили 15 тонна симиренко, 10 тонна Бахмалнинг машҳур олмасидан етиштирамиз. Беш юлдуз олма кўчатларини Бахмалдан келтирган бўлсак ҳам, у ернинг олмасидек қизил бўлмайди. Биздан Жиззахга олиб кетилган ёнғоқ кўчатлари ҳам Хатирчиникидек мағзи тўқ ва ёғли бўлмас экан. Бу ҳар жойнинг иқлими билан боғлиқ ҳодиса бўлса керак.

Нарзулла Кенжаевни қишлоқ болалари «Ёнғоқчи бобо» деб чақиришади. Сабаби, у киши кўчада юрса, олдидан чиққан болаларга ёнғоқ улашади. Уларнинг уйида ҳам мева мўл, лекин бобонинг меҳри билан етилган бу ёнғоқлар барча учун бирдек тотли.

Ўзбекистон Ёнғоқ етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси маълумотига кўра, Самарқанд, Наманган, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёнғоқ дарахтининг оқ мағиз, юпқа пўстли, пештоқи каби навлари кўп етиштирилар экан.

Нарзулла бобо сингари дарахт билан тиллаша оладиган, боғдорчилик илмидан хабардор инсонлар борлиги туфайли ушбу ёнғоқ навлари йўқолмасдан келмоқда.

Яна бир гап. Хатирчига йўлингиз тушса, Нарзулла Кенжаевни ҳам бир кўриб ўтинг. Шунда Қарғатепанинг мағзи тўқ ёнғоқларини еб кўрасиз, бобонинг дуосидан баҳраманд бўласиз.

 

Дилобар АСЛИДДИН қизи




Ўхшаш мақолалар

Томорқангиз бўш  қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

Томорқангиз бўш қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

🕔20:44, 19.04.2024 ✔12

Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп.

Батафсил
Томорқа бор экан,  бекорчининг  ўзи йўқ

Томорқа бор экан, бекорчининг ўзи йўқ

🕔22:40, 07.04.2024 ✔35

Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Батафсил
Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

🕔16:37, 01.02.2024 ✔87

Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Томорқангиз бўш  қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

    Томорқангиз бўш қолмаяптими, ҳамқишлоқ?

    Қарши туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган одамлар кўп.

    ✔ 12    🕔 20:44, 19.04.2024
  • Томорқа бор экан,  бекорчининг  ўзи йўқ

    Томорқа бор экан, бекорчининг ўзи йўқ

    Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда.

    ✔ 35    🕔 22:40, 07.04.2024
  • Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

    Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

    Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

    ✔ 87    🕔 16:37, 01.02.2024
  • Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

    Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

    Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

    ✔ 163    🕔 16:51, 05.10.2023
  • Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

    Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

    Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

    ✔ 443    🕔 23:17, 26.03.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар