Табиат      Бош саҳифа

Ҳақиқат ва уйдирма: Қизил китобга киритилган кўк суғурлар ўпка саратонига давоми?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти камёб ҳайвонлар ҳисобини юритиш ва кадастри лабораторияси ходими Шаҳзод Деҳқонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўк суғурларнинг қирилиб кетаётгани ҳақидаги видеомурожаатни жойлаштирди.

Ҳақиқат ва уйдирма:  Қизил китобга киритилган кўк суғурлар  ўпка саратонига  давоми?

Кўк суғурлар – йўқолиб бораётган, локал тарқалган ғарбий Тянь-Шань эндемик кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган.

«Ўтлоқлардан чорвачиликда ҳаддан зиёд фойдаланиш, браконьерлик, чўпон итлари ва табиий кушандалар (бўри, тулки, бургут, илвирс) томонидан таъқиб қилиниши, касалликлар сабабли ушбу тур кундан-кун камайиб боряпти», – деган Шаҳзод Деҳқонов.

Маълумотларга кўра, кўк суғурларни Ўзбекистонда кўпайтириш муваффақиятсиз тугалланган.

Видеомурожаат Ангрен платаси, Наманган вилояти Поп туманига тегишли бўлган ҳудудда тасвирга олинган. 2022 йил 8 август куни маҳаллий чўпонлар мурожаат тасвирга олинган ҳудудда мотоциклда иккита браконьер юрганлигини айтишган. «Биз ҳам кеча тушдан сўнг ўқ овозини эшитдик, аммо биз браконьерларга қарши кураша олмасдик, чунки уларда қурол бор. Ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин. Ўрганиш­ларимиз давомида ўқ овози эшитилган жойдан тери топиб олдик, бу албатта кўк суғур териси эди. Тери тоза, гўшти ва ёғини ажратиб олишган. Чўпонлар бу ерларга Поп туманининг Чодак қишлоғида яшовчи йигитлар браконьер сифатида тез-тез келиш­ларини ва бу ҳолат тез-тез такрорланиб туришини айтишди», – дейди Деҳқонов.

Кўк суғурларни овлаш тақиқланган. Чотқол қўриқхонаси ва Угам-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Ангрен ясси текислигида муҳофазасини ташкил этиш ва Оқбулоқ дарёсининг чап қирғоғи ҳавзасини қўшиш орқали Чотқол қўриқхонасини кенгайтириш муҳофаза чоралари кўрилган. Чўпонлар одамлар қандайдир табибнинг «Кўк суғурлар ўпка саратонига шифо» деб айтган сўзидан кейин ҳеч бир асосларсиз уларни истеъмол қилишаётганликларини билдиришган.

«Ўпка саратони дунё бўйича энг кўп тарқалган хавфли ўсма касаллигидир. Ушбу касаллик эрта, яъни 1 ва 2-босқичларида аниқланиб, онкологик муассасада малакали онколог томонидан даволанса, тўла тузалиб кетиш мумкин.

Уч ва айниқса 4-босқичларда бу касалликни тўла даволаш жуда мушкул масала ва аксарият ҳолларда даволаш фақатгина инсон ҳаёт сифатини яхшилаш ва умрини узайтиришга қаратилган бўлади. Минг афсуски, 70-80 фоиз ҳолатларда ўпка саратони кечки босқичларда, яъни жарроҳлик амалиёти қўллаб бўлмайдиган босқичларда аниқланади», – дейди Республика ихтисос­лаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор-онколог Олим Имомов.

«Касалликнинг ўтказиб юборилишга сабаблардан бири бу – табибларда даволаниш. Тиббий билимга эга бўлмай, дунё тажрибасида умуман ишлатиш тақиқланган усуллар ёрдамида беморларни даволаб, ушбу табиблар кўп инсонлар умрига зомин бўлишмоқда. Энг ачинарлиси эса, турли уйдирма, ёлғон маълумотларга асосланиб, тиббиётда исботини топмаган воситаларни қабул қилиб, касалликни ўтказиб юбориш билан бирга, организм заҳарланишига сабаб бўлишмоқда.

Жумладан, турли ҳайвонларнинг гўшти, сути, ҳатто пешоби саратонга даво бўлиши ҳақидаги миш-мишлар ҳам одамлар орасида кўпайиб кетган. Бу ҳайвонлар сирасига қурбақа, тошбақа, эшак, илон, эчкиэмар, типратикан, чаён, калтакесак, шу жумладан, мана яқинда пайдо бўлди, кўк суғурни мисол келтириш мумкин. Инсон ақлига сиғмайдиган бу ишлар ҳеч бир чет эл таж­рибасида йўқ. Бутун дунё саратон билан курашда тиббиётга суянади. Шу сабабли, онколог сифатида кўк суғур ёрдамида ўпка саратонини даволаш умуман фойдасиз бўлибгина қолмай, инсон саломатлигига жиддий зарар етказишига ва ҳаттоки саратоннинг оғир босқичларига ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирамиз», – дейди мутахассис.

Суғурлар март-август оралиғида фаол, инларида оила бўлиб ҳаёт кечиради, колониялар ҳосил қилади. Март-апрелда жуфтлашади, май ойида болалайди (2-4), болалари июн-­июлда инларидан чиқади, икки қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Ўт-ўланлар, кўпинча бошоқли ўсимликлар, баъзан чувалчанг, моллюска, ҳашаротлар билан озиқланади. Ҳозирда болалари инларидан чиқадиган вақт. Браконьерлик қилаётганлар суғурларнинг инларига қопқон қўйиб, уларни ўлдириб, йўқолиб кетишига «ҳисса» қўшишяпти.

Шаҳзод Деҳқоновнинг видеомурожаати остидаги изоҳлар эса кишини янаям ҳушёрликка ундайди. «Суғур гўштини еган одам уйида ўлат ёки вабо билан касалланиб, оилавий ўлиб кетиши мумкин. Кемирувчилар вабо касаллигининг асосий резервуарларидан бири эканини шунда билишади», – деб изоҳ қолдирган эколог Шоҳрўз Назаров.

«2013 йилда Қирғизистонда бўлган эди шунақа ҳолат. Чўпон бола суғур шашлик ейман деб, вабо юқтириб олганди. Катта шов-шув бўлганди ушбу воқеа», – деб ёзган эколог Фазлулло Агзамов.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги расмий равишда рўйхатдан ўтган 50 минг нафардан кўпроқ овчи бор экан. Улар биттадан ҳайвонни отса, вазиятни тасаввур қилаверинг. Браконьерларни ҳали бу рўйхатга қўшганимиз йўқ. Агар ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаса, нафақат суғурлар, балки бошқа ҳайвонот дунёси ҳам қирилиб кетади.

 

Ферузбек САЙФУЛЛАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔10

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔13

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔10

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 10    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 10    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 29    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар