Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилМамлакатимизда сўнгги йилларда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса, мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бу борада муҳим омил бўлаётир.
Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил мавсум бошидан ҳозирги кунга қадар 126,4 млн. туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди ва бу борадаги амалий ишлар тизимли равишда давом этмоқда.
Аммо айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига бўлган тажовузкор ҳаракатлари, шу жумладан дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўляпти.
Хусусан, қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари 2020 йилда 3 428 тупни, 2021 йилда 4 182 тупни, буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари 2020 йилда 2 724 м3, 2021 йилда 3 595 м3ни ташкил этган.
Дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун бир нечта маъмурий ҳуқуқбузарлик турларининг мавжудлиги бу борада ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда ва турли муаммоларга сабаб бўлаётир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида юқоридаги муаммолар ечими ўз аксини топган.
Депутатларнинг айтишича, қонунда таклиф этилаётган янги нормалар дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил