Даромад манбаи      Бош саҳифа

Депутатлар аҳолининг Томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бўлиб, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганди.

Депутатлар аҳолининг  Томорқадан  самарали фойдаланиш  ҳолатини ўрганди

Олтиариқ узумлари довруғи узоқ-узоқларгача танилган. Маҳалла бўйлаб юрар экансиз, ҳар икки хонадоннинг бири узумчилик билан шуғулланаётгани гувоҳи бўласиз.

Депутатлар маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, фуқароларнинг 8 сотих томорқадан 20 миллион сўмгача даромад топаётганини кўришди.

– Олтиариқликлар ерни эъзоз­лашади. Узумчилик бизга ота касб, шу билан бирга, сердаромад соҳа. Биз фақат узумдан олинадиган даромадга қараб қолмаймиз. Узум пишгунича тагида бодринг, помидор, бақлажон ва қалампир каби маҳсулотларни етиштирамиз, – дейди маҳаллий аҳоли вакиллари.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганиш­лари давомида туманнинг узумчилик соҳасини юртимиз бўйлаб оммалаштириш, янги навларни яратиш ва инновацион усулларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича  ўз таклифларини билдирди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда узумчилик соҳасида қатор ишлар амалга оширилиб, янги навлар яратиш, экспортбоп ва саноатбоп узум навларини кўпайтириш, токзорлар майдонини кенгайтириш борасида салмоқли натижаларга эришилганини таъкидлашди.

Суҳбат чоғида ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил этиб, бозорларимиз тўкинлигига ҳисса қўшаётган томорқачиларни 20 август – Тадбиркорлар куни билан самимий табриклади.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлари давомида Ўзбекистон Қаҳрамони Лола опа Муротова хонадонида ҳам бўлишди. Опанинг шогирдлари ва ишчилари билан суҳбатлашиб, унинг эришган муваффақиятларини хотирлашди.




Ўхшаш мақолалар

Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

🕔16:37, 01.02.2024 ✔60

Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

Батафсил
Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

🕔16:51, 05.10.2023 ✔145

Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

Батафсил
Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

🕔23:17, 26.03.2023 ✔415

Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агрономлар  ҳар бир маҳаллада керак

    Агрономлар ҳар бир маҳаллада керак

    Газетанинг ўтган сонида «Агрономия – қариётган соҳами?» сарлавҳали мақолани зўр қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳақиқатан ҳам, мақолада ўта долзарб масала илгари сурилган.

    ✔ 60    🕔 16:37, 01.02.2024
  • Меҳнат  шароити  меҳнатга яраша бўляптими?

    Меҳнат шароити меҳнатга яраша бўляптими?

    Эсласангиз авваллари пахта терими бошланиши билан ёппасига ҳамма далага чиқар, айниқса мактаб ўқитувчисию ўқувчиси даладан бери келмасди. У вақтлар теримчилар учун на турар жой, на овқатланиш учун шароит бўларди.

    ✔ 145    🕔 16:51, 05.10.2023
  • Сара уруғ муаммоси  қандай ҳал этилади?

    Сара уруғ муаммоси қандай ҳал этилади?

    Деҳқончилик мўл-кўл бўлиб, халқимиз дастурхони тўкин бўлишининг асосий манбаи сара уруғчилик саналади. Экиладиган ҳар қандай зироатнинг уруғи ёмон ва сифатсиз бўлса, кўзланган ҳосилни олиш қийин.

    ✔ 415    🕔 23:17, 26.03.2023
  • Табиат неъматлари –  ҳам шифобахш ҳам даромад  манбаи

    Табиат неъматлари – ҳам шифобахш ҳам даромад манбаи

    Яшил масканларни кўпайтириш, ҳудудларда табиий экологик муҳитни, яшил белбоғларни яратишга, минглаб тупда манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 345    🕔 14:41, 24.01.2023
  •  Тўрт туп  Ёнғоқ  бир оилани  боқади

    Тўрт туп Ёнғоқ бир оилани боқади

    Хатирчи туманидаги Қарғатепа қишлоғи кафтдеккина. Шунинг учун ҳам қишлоқ одамлари бир-бирини жуда яхши танийди. Кимнинг бошига иш тушса, биргалашиб мушкулини осон қилишади. Кўпдан қуён қочиб қутилмайди, деганларидек, ҳашарни ҳам, тўй-маъракани ҳам биргаликда ўтказади. Улар уста деҳқон, тадбиркор ҳамдир. Эндиги гап мана шу ҳақда.

    ✔ 380    🕔 15:44, 13.10.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар