Табиат      Бош саҳифа

Эконазорат

Эгаси йўқ чиқинди...

Охирги пайтларда маҳаллалардан чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани ёки корхоналарда ишлаб чиқариш қонун-қоидаларига амал қилинмаётгани сабаб бадбўй ҳид тарқалаётгани борасида Ўзбекистон Экологик партияси депутатларига мурожаатлар сони кўпаймоқда.

Эконазорат

Навоий вилояти Учқудуқ тумани Дўстлик маҳалласи Тинчлик кўчасида истиқомат қилувчи Д.Пўлатова чиқиндилар хусусий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ўз вақтида олиб кетилмаслиги натижасида чиқиндихона тўлиб кетиб, бадбўй ҳид шу атрофда яшовчи аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани ҳақида мурожаат билан чиққан эди. Фуқаро мазкур чиқиндихонани аҳоли яшаш жойидан узоқроққа кўчириш бўйича амалий ёрдам ҳам сўраган.

Ушбу мурожаат юзасидан Учқудуқ туман партия ташкилоти томонидан ўрганиш олиб борилди ва ҳақиқатдан «Бережливость» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилмаслиги оқибатида чиқиндихона тўлиб кетганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича шу куннинг ўзида тегишли корхона ходимлари чақиртирилиб, чиқиндихона тозаланди.

Шунингдек, Дўстлик маҳалла раиси иштирокида аҳоли билан йиғилиш ўтказилиб чиқиндихонани кўчириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Покизалик, озодалик ҳар ерда керак. Айниқса, хоҳ у хонадон бўлсин, хоҳ бир корхона – атрофдагиларга зинҳор озор етказмаслиги зарур. Маҳалла ва атроф муҳит озодалиги ҳам инсон қадри учун хизмат қиладиган муҳим омил саналади.

Энди навбат Мирободгами?

Яқинда ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Шота Рус­тавели кўчасидаги дарахтларга шикаст етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолат юзасидан тезкорлик билан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши бош мутахассиси М.Ҳайдарова, Миробод туман партия ташкилоти раиси Д.Мавлонова мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ўрганишга чиқишди.

Маълум бўлишича, Шота Руставели кўчасидаги 28-уй ёнида ростдан ҳам қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 5 туп чинор ва 7 туп каштан дарахтларига қисман шикаст етказилган. Дарахтлар умуман суғориш тизимисиз қолдирилган.

Бу иш албатта эътибордан четда қолгани йўқ. Давлат экология қўмитаси инспекторлари томонидан қурилиш компанияси масъулларига нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шу билан бирга, қурилиш компанияси масъулларига ҳудуддаги мавжуд дарахтларни муҳофаза қилиш, экологик талаблар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, кафолат хати олинди.

Ўйлаймизки, дарахтларни асраб қолишда жамоатчиликнинг юқоридаги каби тезкор муносабати ва фаоллиги ўз самарасини албатта беради.

ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти

«Сувсоз»нинг қимматли «маслаҳат»и

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани «Акбаробод» МФЙ ҳудудида ичимлик сув оқиб келадиган катта сув қувури ёрилиб кетгани, ҳолат юзасидан фуқаролар «Сувсоз»га мурожаат қилишганида, улар бу масала бўйича Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат қилиш кераклиги «маслаҳат» берилган. Эътиборсизлик оқибатида 96 соат мобайнида тоза сув исроф бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан хабар топган Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Л.Облоқулова воқеа жойига чиқиб ҳолатни ўрганди ва зудлик билан «Сувсоз» раҳбариятига мурожаат билан чиқиб, муаммони бартараф қилишга муваффақ бўлди.

– Мана шу биргина ҳолат, яъни мутасаддиларнинг бефарқлиги туфайли тўрт кун мобайнида тонналаб ичимлик сув исроф бўлди, – дейди депутат Лола Облоқулова.

– Аслида, биринчи навбатда давлат органи бўлган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари ўз ваколати доирасида чора кўришлари керак эди.

Кўпинча бундай сансоларлик муаммонинг янада чуқурлашиб кетишига олиб келади.

Аслида ҳар бир неъматни асрашимиз, айниқса сув исрофига асло йўл қўйиб бўлмаслиги кўп бора таъкидланиб келса-да, мутасаддилар томонидан ана шундай лоқайдликлар афсуски тез-тез учраб турибди. Шунинг учун ҳам ҳар бир мурожаат депутатлардан бефарқ бўлмасликни талаб қилади.

Мевазорда муаммо бартараф этилди

Ўзбекистон Экологик партияси Уйчи туман партия ташкилотига туманнинг «Мевазор» МФЙда яшовчи И.Абдураҳмонов томонидан телефон орқали мурожаат келиб тушди. Мурожаатда маҳалла ҳудудида жойлашган «Уйчи парранда» МЧЖга қарашли «Лапис» цехи атрофида санитария қоидаларига риоя қилмасдан ем ишлаб чиқарилаётганлиги ва цехдан чиқаётган бадбўй ҳиддан маҳалла аҳолисига озор етаётганлиги айтилганди. «Мевазор» маҳалласи вакиллари ҳамроҳлигида вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда ҳолат жуда ёмон ҳолатдалиги, ҳатто нафас олиб бўлмайдиган даражада бадбўй ҳид атрофга тарқалаётгани ҳамда парранда ва ҳайвонлар сўйилгандаги чиқиндилар цех ҳовлисида очиқ ҳолатда сақланаётганлиги, қозонхонанинг пар мўриси aғанаб кетган, мўрисиз пар чиқаётганлиги аниқланган.

Уйчи туман партия ташкилоти раиси Б.Атаханов томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишонч телефонига юқоридаги масала бўйича расмий мурожаат қилинди. Шундан сўнг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари И.Содиқов ва О.Болтабоевлар ушбу вазият бўйича 3 кун ичида рухсатнома олишларини айтишди. Корхона раҳбари ҳам ҳолатни яхшилаш бўйича маҳалла вакилларига ваъда берди.

Бугунги кунда бундай мурожаатлар партия депутатлари ва жонкуярларига тез-тез бўлиб туради. Шунинг учун ҳам бундай корхона раҳбарларидан эътиборлироқ бўлишларини ва атроф муҳитга зарар етказмасликларини сўраб қолган бўлардик.

ЎЭП Наманган вилояти партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔54

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔100

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔104

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар