Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилҲар куни такрорланган нарса барибир бир кун онг остига жойлашиб, ўз мевасини беради.
Масалан, фарзанд тарбиясида пластикнинг зарарли экани, дарахтлар экология учун ниҳоятда муҳимлиги тинмай айтилаверса биринчи галда ёш авлодда шунга кўникма пайдо бўлади. Агар бу тарбия бир йил, уч йил, беш йил давомида сингдирилса-чи? Англаганингиздек яна гап таълимга, тарбияга бориб тақалади. Буни амалга оширишда эса бизга экофаоллар ёрдами жудаям катта мадад бўла олади.
Ана шундай экофаоллардан бири, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Хоразм-Корейс маданий маркази раиси Ким Антонина Е-Сеновна Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан мукофотлангани барча экофаоллар ва табиатсеварларни қувонтирди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ким Антонинани ушбу орден билан қутлаш тадбири ўтказилиб, унда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзовлар томонидан жонкуяр экофаол Ким Антонинага партия ривожи йўлида қилган меҳнатлари ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Унинг кейинги фаолиятига омадлар тилаб, эсдалик совғалари топширилди.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил