Табиат      Бош саҳифа

Кислота сепилган дарахтлар асраб қолинди

Сўнгги вақтларда ҳар бир туп дарахтни асраб-авайлашга, дарахтларга етказилаётган зарарли таъсирларни имкон қадар тезроқ бартараф этишга астойдил ҳаракат қилинмоқда.

Кислота сепилган дарахтлар  асраб  қолинди

Дарахтлар ноқонуний кесилишининг олдини олишда фуқаролар, кўнгиллилар ва мутасаддилар ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилаётир. Натижада кўплаб дарахтлар асраб қолинмоқда.

Афсуски дарахтлар жонига қасд қиладиганларни ҳеч нарса тўхатиб қола олмаяпти. Улар кўп йиллик дарахтларни қуритишнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топишмоқда. Хуфёна тарзда, тунда ўсимлик тагига кислота қуйиб кетиш ана шундай ҳолатлардан биридир.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилотига пойтахтимизнинг Учтепа тумани «Нуробод» маҳалласи 25-мавзе 6-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ҳудудда ўсувчи кўп йиллик дарахтларнинг илдиз қисмига ҳар куни ярим тунда кислота қоришмаси тўкиб кетилаётгани ва бунинг натижасида табиатга зарар етказилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатга асосланиб, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши бош мутахассиси Малика Ҳайдарова, Учтепа туман партия ташкилоти раиси Муҳаммадсолиҳ Муратханов, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Учтепа тумани инспекцияси бошлиғи Азим Исроиловлар биргаликда ишчи гуруҳ ташкил қилишди. Ҳолат зудлик билан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳ аъзолари чиндан ҳам дарахтлар тагига кислота қоришмаси қуйилганини аниқлашди.

Атрофга соя-салқин бериб, сўлим қилаётган бу дарахтларни асраб қолиш учун тезкорлик билан улар остига кислотали қоришма сепилган тупроқ қатламини тозалашди. Шундан сўнг дарахтлар оқлаб чиқилиб, хавф бартараф этилди.

Бундан ташқари кўча юзида видеоназорат камералари кўздан кечирилди ва дарахтлар жонига қасд қилишга уринишлар акс этган кадрлар топилди. Мазкур шахснинг кимлигини аниқлаш мақсадида жиноят-қидирув бўлимига мурожаат қилиниб, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан баённома тузилди. Видеотасвирлар тез орада дарахт­ларни кислота билан ўлдиришга уринадиган «қотил» кимлигини фош этиш ва унга нисбатан тегишли чораларни кўришга ёрдам беради. Энг муҳими эндиликда бу кимсалар дарахтларга зиён етказа олмаслигининг чораси кўрилади.

 

ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔35

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔34

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔40

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 35    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 34    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 40    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 111    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар