Табиат      Бош саҳифа

Пластик чиқиндилар: Яқин келажакда ердаги ҳаёт жиддий хавф остида

Дунё миқёсида ҳеч қандай чора кўрилмаса 2040 йилга бориб инсоният томонидан дарё ва денгизларга, умуман сув ва тупроққа улоқтирилаётган пластик чиқиндилар 1 миллиард 300 миллион тоннага етади.

Пластик чиқиндилар:  Яқин келажакда ердаги ҳаёт жиддий  хавф остида

Буюк Британиянинг Лидс университети мутахассисларидан бири, доктор Костас Велис шу ҳақида маълум қилар экан, бу рақамлар кўрсаткичи ниҳоятда юқори эканлигини таъкидлади. Айни пайтда профессор йилдан-йилга ўсиб бораётган бу рақамларни тўхтата оладиган технология ҳамда куч инсониятда ҳамон мавжудлигини қайд этиб, бунга астойдил ишонмоқда. У қарийб сўнгги йигирма йилдан буён пластик чиқиндилар муаммоси бўйича изланиш­лар олиб бораётган ноёб илм соҳиб­ларидан ҳисоб­ланади.

«Бунчалик кўп миқдордаги чиқиндини тасаввур қилиш қийин, лекин уни кўз олдингизга келтиришингиз учун шундай мисол келтирайлик: агар ушбу пластиклар туз ёки майдон ҳолига келтирилса, Бирлашган қиролликнинг бир ярим баравар майдонини қоплайди. Бу аслида бироз чалкаш ҳисоб, чунки пластик ҳамма нарсада, дунёнинг барча жойларида турли мақсадларда ишлатилади. Чиқиндилар борасида ҳам ҳар хил натижалар кузатилади».

Бу мураккаб масалани рақамларда аниқлаштириш учун мутахассислар дунё миқёсида пластик ишлаб чиқариш, фойдаланиш ҳамда чиқинди сифатида ташлаб юборишни текшириб кўришди. Сўнгра ушбу мутахассислар пластик чиқиндиларнинг, келгуси йилларда қанчалик ортишини кўрсатадиган бир моделни ишлаб чиқишди.

Олиб борилган ушбу таҳлиллар натижасига кўра, яна 18-20 йилдан кейин пластик чиқиндилар миқдорининг 1 млрд. 300 млн. тоннага етишини тахмин қилишмоқда.

Кичик натижалар ҳам ниҳоятда муҳим

Натижалардан маълум бўлишича, арзимаган ўзгаришлар ҳам хулосаларни ўзгартириши мумкин ва чиқиндиларни камайтиришга бўлган истак ҳам ўта катта аҳамиятга эга эканлигига ишора қилинмоқда эди. Ҳисоб-китоб­ларга кўра, қайта ишлаб чиқариш кўрсаткичини орттириб, пластиклар бошқа моддалар билан алмаштириладиган бўлса, чиқиндиларнинг миқдорида кескин пасайиш юзага келади.

Тадқиқотларни молиялаштирувчи АҚШлик Винние Лау, бу масалани ечишнинг турлича йўлларини ҳисоб-китоб қилиш муҳим эканини билдирди.

«Агар шундай қилсак, 2040 йилда океанга тўкилган пластик миқдорини 100 да 80 фоизга камайтиришимиз мумкин», – дея қўшимча қилди.

Тадқиқотлар сўнгида мутахассислар қуйидаги тавсияларни беришди:

– пластик ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишни камайтириш;

– пластик ўрнига қоғоз ёки чўзилувчан табиий моддалардан фойдаланиш;

– маҳсулот ва пакетларни қайта ишлаб чиқарса бўладиган шаклда тайёрлаш;

– пластикларни тўплашда ўрта ва паст даражали кўрсатгичга эга бўлган давлатлардаги бу кўрсатгични ошириш, шунингдек, қайта ишлаб чиқаришга тарғиб қилиш;

– пластик чиқиндиларнинг қайта ишлаб чиқарилишида иқтисодий жиҳатдан имконсиз бўлган ҳудудларнинг 100 да 23 фоизи биргаликда ечим топиш мақсадида бирлашадиган жойлар ташкил қилиш;

– пластик чиқиндилар экспортини камайтириш.

Доктор Велиснинг фикрича, бу муаммонинг қанчалик олди олинмасин, келгуси 20 йил ичида янги моделлашишга кўра, табиатга энг камида 710 миллион тонна пластик чиқинди ташланади.

Шу сабаб ҳам бу муаммони бутунлай ечадиган мўжизавий режа йўқ. Бироқ бу таҳлиллар назардан четда қолаётган бир масалани юзага чиқарди: Жанубий ярим шарда тахминан 2 миллиард инсон камбағал ҳаёт кечиради.

Номсиз қаҳрамонлар: чиқинди тўпловчилар

Доктор Велис «Одамлар чиқиндиларни қаергадир ташлашга мажбур. Ёқиш ёки бирор ерга ташлашдан бошқа имконлари йўқ», – дейди.

Глобал миқёсда пластик чиқиндиларнинг камайишига улкан ҳисса қўшишларига қарамай 11 миллион норасмий чиқинди тўпловчи, ноилож ишлашда давом этмоқда.

«Чиқинди тўпловчилар қайта ишлаб чиқаришнинг номсиз қаҳрамонларидир. Агар улар бўлмаганда эди сувларимиздаги чиқиндилар миқдори бугунгига қараганда бир неча баравбар кўп бўларди», – дейди Доктор Велис. Профессорнинг таъкидлашича, чиқинди тўпловчиларнинг қўллаб-қувватланиши ва янада ишончли иш ўринлари билан таъминланиши чиқиндилар билан боғлиқ муаммонинг ижобий ечимига хизмат қилади.

Манчестер университети доктори Лан Кане ҳам яқин йилларда денгизлардаги микро-пластик миқдорини ҳисоб-китоб қилган олимлардан биридир. У юзага келган манзаранинг даҳшат эканлигини билдирди:

«Тадқиқотчилар қўлга киритган натижалар ва таҳлиллар тўла исботини топмаган хулосалар бўлса-да, пластик ишлаб чиқаришнинг юқори даражада ортиши атроф муҳит учун зарарли оқибатлар келтириб чиқаради».

Шунингдек, профессор Жамие Вуд­вард эса короновирус таҳликаси билан юзага келган кескин вазиятга жамоатчилик диққатини қаратади: «Пластик бу давр мобайнида вирус билан курашувчиларни асраш учун фойда берди. Лекин ишлатилган кўп миқдордаги ҳимоя мосламаларининг чиқиндилари келгуси йилларда қўрқинчли суратда кўпайиб кетиши мумкин». Шунингдек, олим бу ҳолат билан иқлим ўзгариши орасида ҳам параллеллик борлигини, эндиликда инсоният аввалгидек ҳаёт кечира олмаслигини таъкидлади: «Турмуш тарзимизни кескин ўзгартиришимиз зарур», – дейди у.

 

Дилбар РАЖАБОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔39

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔28

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔44

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 39    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 28    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 44    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 42    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 93    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар