Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилДунё бўйича инсониятнинг ярмидан кўпи шаҳарларда яшашади. Эндиликда одамлар гавжум жойда сайр қилишга мажбурмиз. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар 10 кишидан 9 тасининг таҳликали равишда чангли ҳаводан нафас олишини аниқлаган.
Ҳаводаги чанг йилига 7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.
Тадқиқотнинг ҳайратланарли натижаси
Лондон мактабининг иқтисодиёт соҳаси тадқиқотчиси Сафи Рос 2011 йилда ҳаводаги чанг таъсирини ўрганди. У имтиҳон топширувчи талабалар билан синов ўтказди: унга кўра талабалар бир жойда, бир хил таълим тизимида ўқийдиганлар сифатида имтиҳонга кирдилар. Фақат кунларда фарқ бор эди. Имтиҳондан олдин Рос ҳаводаги чангни ўлчаб кўрганди. Натижалар ҳайратланарли бўлди. Ҳавода энг кўп чанг бўлган куни имтиҳон топширган талабаларга қараганда ҳаво тоза бўлган куни имтиҳон топширган талабаларда натижалар яхши чиққан эди. 2016 йилда Рос ҳаводаги чанг инсон қобилиятига қай даражада таъсир қилишини ўрганди. Олимнинг маълум қилишича, ифлосланган ҳаво ақлни сусайтиради.
АҚШнинг Массачусетс технология институти тадқиқотчиси Жексон Лу бошчилигида олиб борилган тадқиқотларда эса ҳаводаги чанг қотиллик, тажовуз, ўғрилик каби жиноятларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши аниқланди. 682 тадан зиёд ёш ўсмирлар орасида мактабдан қочиш, ўғрилик, зарарли одатларга берилиш каби салбий оқибатлар борасида олиб борилган изланишлар ҳам юқоридаги хулосаларни тасдиқлади.
Жанубий Калифорния университетидан Диана Ёунан ва унинг жамоаси соч толасининг қалинлигидан 30 баравар кичик бўлган чанг зарралари билан 12 йил давомида бирга қолишнинг таъсирини ўрганиб чиқди. Уларнинг хулосасига кўра ҳам чанг миқдори кўп бўлган жойларда зарарли одатларнинг кўп учраши кузатилди.
Мия яллиғланиши
Баъзан «чанг» сўзининг ўзиёқ инсон руҳиятига салбий таъсир қилар экан. Тадқиқотчи Лунинг айтишича, америкалик ва ҳиндистонлик кўнгиллиларни чангли ҳавода қолдиришмади, фақат уларга чангда қолган шаҳарнинг суратини беришди ҳамда ўзларини ўша шаҳардагидек тасаввур қилишларини сўради. Бунинг натижасида эса иштирокчилар тушкун кайфиятга тушгани, асабий ҳолатни бошдан кечирганликлари аниқланди. Бу дастлабки таҳлиллар натижаси холос.
Чангли ҳаво мияга физиологик жиҳатдан ҳам таъсир қилиши мумкин. Лунинг сўзларига кўра, чангли ҳаводан нафас олганингизда танадаги кислородга ҳам таъсир қилади, бу эса мияга кам миқдорда кислород боришига сабаб бўлиши мумкин. Чангли ҳаво бурун ва томоқ йўлларига ҳам зарар етказиши билан бирга бош оғриғини пайдо қилади.
Ёунаннинг айтишича, ҳавони ифлослантирган моддалар миянинг пешона қисмига зарар етказади. Бу қисм эса қарор қабул қилиш, ўзини назорат қилиш кабиларда муҳим ўрин тутади.
2019 йил март ойида олиб борилган тадқиқотлар ўсмир ёшда чанг ҳаводан кўп нафас олган ёшларнинг турли овозларни эшитгандек бўлиши, руҳий носоғлом бўлиш эҳтимоли юқорилигини кўрсатди.
Олимлар ушбу хулосаларга таяниб, ҳавода чанг миқдори кўп бўлган кунларда имкони борича кўчага чиқмасликни тавсия қилишади. Бу эса танамиз, миямиз ва бошқа хатти-ҳаракатларимизнинг фойдасига хизмат қилиши шубҳасиз.
Дилбар РАЖАБОВА тайёрлади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил