Инсон организми учун энг қулай муҳит – бу ҳаво ҳароратининг +20 +22 градус, намлигининг 40-60 фоизга тенг бўлиши, шунингдек, атмосфера ҳавосининг ионлар билан бойитилган бўлиши жуда муҳим.
Урбанизация жараёни атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланишига сабаб бўлаётгани мутахассислар томонида мунтазам таъкидланиб келмоқда. Автомашиналардан чиқадиган ифлос газлар, саноат корхоналари чиқиндилари ҳаводаги зарарли чанг миқдорларини ошириб юбормоқда.
Кислородни энг кўп истеъмол қилувчилар ҳам айнан саноат корхоналари ва транспорт воситаларидир. Бу воситалар ҳавонинг оптимал таркибини бузади, ундаги ҳароратнинг кескин ошишига сабаб бўлади.
Ҳавони табиий равишда тозалайдиган ягона восита – бу яшил дарахтзорлардир. Фотосинтез жараёнида бир гектар яшил дарахтзор ажратадиган кислород 200 кишининг бемалол нафас олиши учун етарли бўлади. Шунинг билан бирга, ушбу жараёнда ўсимлик ҳар соатда 8 кг. гача углекислота газини ютади. Бошқача қилиб айтганда, шаҳар ҳавосининг оптимал миқдорда сақланиб туриши учун ҳар бир одам бошига 50 кв.метр яшил дарахтзор бўлиши лозим.
Шу билан бирга, шаҳарлардаги радиацион ҳароратни пасайтиришда яшил дарахтларнинг аҳамияти катта. Ҳаво намлиги ҳам йилнинг қуруқ фаслида, дарахтлар атрофида очиқ жойдагига нисбатан 4-7 фоизга юқори, намлик яхши бўлган фаслларда эса анча паст, чунки иссиқлик туфайли баргларда транспирация кучаяди, ҳаводаги намлик кўп бўлганда барглар уни ўзлаштиради.
Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йил 1 мартдан бошлаб мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланган эди. Ушбу тадбир ҳам айнан юқоридаги санаб ўтилган инсон соғлиғи учун муҳим бўлган ҳаётий жараёнларда катта аҳамият касб этади. Қолаверса, яшил майдонларнинг кўпайиши, кенгайиши экологик мувозанатни тиклашда улкан роль ўйнайди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида дарахт кўчатларини экиш жараёни ва амалга оширилган ишларнинг ҳаққонийлиги ўрганиб чиқилди.
Тадбир доирасидаги ўрганишлар натижасига кўра жорий йил баҳор мавсуми ҳисоботлари бўйича республика миқёсида жами 129,6 млн дона кўчатлар экилган.
Шу билан бирга тадбирнинг тўлақонли ижросига айрим ҳудудлардаги ҳокимликлар, мутасадди ташкилот ва идора раҳбарлари томонидан етарли эътибор қаратилмаганлиги ҳам аниқланди.
Жумладан, лойиҳа доирасида қуйидаги камчилик ва хатоликлар аниқланган:
- дарахт экиш ишлари тизимли ташкил этилмаган, суғориш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган;
- ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган;
- 3,4 млн дона кўчатлар дарахт ва кўчатлар суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган;
- 2,4 млн дона кўчатлар сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган;
- ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчатлар яроқсиз ерларга экилган бўлиб, 65 минг донасида кўчатлар орасида белгиланган масофа сақланмаган.
Ваҳоланки, Давлатимиз раҳбари томонидан кўчатларни ҳудудий экология хусусиятларидан келиб чиқиб, тўғри ёндашган ҳолда экиш ва бу борада намунавий маҳаллаларни барпо этиш масаласи қатъий белгиланган эди. Аммо шунча тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан юқоридаги камчиликлар ва ниҳолларнинг нобуд бўлганлиги кишини афсуслантиради.
Ўрганишлар натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирликларга аниқланган камчиликларни танқидий муҳокама қилиб, қайд этилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, шу жумладан, кўчатларни парваришлашга жиддий эътибор қаратиш ва масъулларга кескин интизомий чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Ҳисоб палатаси томонидан Экология ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари билан биргаликда экилган кўчатларнинг парвариши устидан ҳам назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Умид қиламизки, юқоридаги қилинган хатолардан мутасаддилар тегишли хулоса чиқаришади ва кейинги йиллардаги шундай муҳим лойиҳаларга панжа ортидан қарашмайди.
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔49
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔87
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ
🕔16:42, 06.08.2026
✔113
Марказий Осиёда 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.
Батафсил