Иқлим      Бош саҳифа

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Шундан келиб чиқиб, 2025 йил 24 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Пойтахтда экологик муаммоларни ҳал этиш бў­йича махсус комиссия тузилди. Унга табиий чангланиш кучайган пайт­да саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилиш, транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ва бошқа ваколатлар берилди.

Бу ҳужжат аниқ ва кескин чораларни ўз ичига олиб, ҳаво ифлосланишига қарши курашни ҳам тактик, ҳам стратегик даражада олиб боришга қаратилгандир.

 

Қурилиш майдонларида назорат

Тошкентда қурилиш майдонлари назорати кучайтирилади. Бир ҳафта ичида 500 м² ва ундан катта майдонларда комплекс текширувлар ўтказилиб, майдонларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани, сув пуркагичлар ўрнатилгани, кириш-чиқиш йўлларида автотранспорт ғилдираклари ювиладиган ҳавзалар мавжудлиги ва материаллар брезент ёки ПВХ қоплама билан ёпилган ҳолда ташилаётгани текширилади. Чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик талаблари қатъий назоратга олинади.

Катта қурилиш майдонларида мониторинг станциялари мажбурий бўлади. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва Экология қўмитаси тизимига улаш қурилишни давом эттиришнинг асосий шарти этиб белгиланди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари кўрилади.

Сунъий кўл ва фавворалар кўпаяди

Пойтахтда микроиқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича йирик лойиҳалар бошланади. Уч ой муддатда шаҳарнинг тўрт йўналиши бўйлаб камида учтадан сунъий кўл ва сув ҳавзаси барпо этилади. Шу билан бирга, икки ҳафта ичида Тошкентдаги фавворалар сонини камида икки бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади ва тақдим этилади.

Иссиқхоналарда назорат

Иссиқхоналар бўйича назорат кескин кучайтирилади. Бир ҳафтада иссиқхоналарни табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилади. Шунингдек, 200 м²дан ортиқ иссиқхоналарда чанг тарқатиш ва экологик талабларни бузиш билан боғлиқ қонунбузилишлар учун жарималар оширилади, ёқилғи ёқилиши ҳолатларида эса объектларни давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик тартиби жорий этилади.

Тоза ҳаво мониторинги

2025 йил охиригача атмосфера назорати тўлиқ модернизация қилинади. 347 та автоматлаштирилган станция харид қилиниб, «Air Monitoring Tashkent» тизими Экология қўмитаси бошқарувига ўтказилади ва умуммиллий «Air Monitoring Uzbekistan» платформасига интеграция қилинади. Гид­рометеорология хизмати станциялари ва «Замин» фонди ўрнатган постлар ҳам ягона мониторинг тизимига уланади.

 

Мусаффо ҳавони таъминлашнинг янги тизими

– 2026 йил баҳор ҳамда куз мавсумларида Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг 33 км узунликдаги кичик ҳалқа йўли бўйлаб «Яшил коридор» лойиҳаси амалга оширилади;

– 2026 йил 1 апрелга қадар хорижий компания ва илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда «Яшил Тошкент» мастер режаси ишлаб чиқилади;

– Тошкент шаҳрининг 700 та чорраҳасида замонавий, сунъий интеллект ёрдамида ҳаракат оқимини бошқариш имкониятига эга интеллектуал светофор тизими жорий этилади.

 

Табиат билан муроса қилмасдан иложимиз йўқ

Атмосфера ҳавосининг ҳозирги ҳолати нафақат экология ва одамлар саломатлигига, умуман мамлакатдаги ижтимоий ҳолатга, халқимизнинг турмуш тарзига, ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмай қолмайди. Умуман, бундан бу ёғига табиат билан муроса қилмасак ва унинг овозига қулоқ тутмасак оқибат янада аянчли тус олиши ҳеч гап эмас.

Шунинг учун Президентимиз томонидан сўнгги кунларда имзоланган бир қатор ҳужжатлар мавжуд вазиятни тезкорлик билан яхши томонга ўзгартириш, одамлар саломатлиги ва экологияга салбий таъсирни камайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Жумладан, ҳавони ифлослантираётган ишлаб чиқаришларга қарши қатъий чоралар кўриш, одамлар саломатлиги ҳақида гап кетганда, муросага ўрин йўқлиги ва бу тамойил давлат учун ҳам, бизнес учун ҳам бирдек амал қилиши кераклиги назарда тутилган.

Умуман, мамлакат экологик сиёсатида янги давр бошланмоқда. Энди ҳаво ифлосланиши муаммосига комплекс ва кескин чоралар кўрилади.

Биринчидан, 1 декабрдан бошлаб респуб­лика бўйича АЁҚШларда АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади. АИ-80 – сифати паст ва олтингугурт, қўрғошин каби зарарли қўшимчалар миқдори юқори бўлган ёқилғи тури ҳисобланади. Ушбу ёқилғининг тақиқланиши орқали транспорт воситаларидан ажралиб чиқадиган PM 2.5 ва бошқа заҳарли газлар миқдори қисқа муддатда сезиларли даражада камайиши кутилмоқда. Бу чора орқали, шунингдек, автомобиль катализаторларининг самарали ишлашига тўсқинлик қилувчи асосий омиллардан бири бартараф этилади. Бундан ташқари, декабрь ойидан бошлаб тиғиз вақтларда юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш ҳам шаҳар ҳавосидаги ифлосланиш даражасини камайтиришга хизмат қилади.

Иккинчи муҳим тизимли ўзгариш шаҳарсозлик соҳасидаги инқилоб билан боғлиқ. 2026 йил апрелига қадар қурилишларни лойиҳалашда шамол йўналишлари («роза ветров») ва тезлигини ҳисобга олишни назарда тутувчи янги стандарт ишлаб чиқилади. Сўнгги йиллардаги тартибсиз ва баланд қурилишлар пойтахтнинг табиий «вентиляциясини» бузиб, ифлосланган ҳавонинг бир жойда туриб қолишига олиб келаётган эди. Бу янги стандарт шамолнинг шаҳар ичида эркин ўтишини таъминлайдиган лойиҳаларни талаб қилиш орқали заҳарли туман (смог) ҳосил бўлишининг олдини олишга қаратилган. Қурилиш объектларига эса иш бошланишидан олдин фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатиш мажбурияти қўйилмоқда, бу қурилиш чангларини назорат қилиш ва жамоатчилик олдида шаффофликни таъминлаш учун муҳимдир.

Учинчи. Энергетика ва иситиш тизимларидаги муаммолар бартараф этилади. Иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича чоралар ишлаб чиқилади, бу эса уларни юқори ифлослантирувчи мазут ва кўмирга ўтишдан сақлайди. Юқори ифлослантирувчи ёқилғи турларидан фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш ҳам кўзда тутилган.

 

Саида РУСТАМ қизи

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

🕔15:51, 27.11.2025 ✔49

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Батафсил
Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

🕔15:24, 20.11.2025 ✔30

Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

🕔15:54, 13.11.2025 ✔61

Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

    Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

    Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

    ✔ 49    🕔 15:51, 27.11.2025
  • Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

    Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

    Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

    ✔ 30    🕔 15:24, 20.11.2025
  • Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

    ✔ 61    🕔 15:54, 13.11.2025
  • Қашқадарёда бир метр куб  сув таннархи қанчага  тушяпти?

    Қашқадарёда бир метр куб сув таннархи қанчага тушяпти?

    Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Қашқадарё вилоят сув хўжалиги тарихи музейи биносида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, музей кўргазмалари билан таништирилди.

    ✔ 90    🕔 16:34, 30.10.2025
  • Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

    Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

    Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

    ✔ 82    🕔 09:23, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар