Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.
Ушбу ҳисобот 10 — 21 ноябрь кунлари Бразилиянинг Белен шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясида (CОP30) расмий равишда тақдим этилди.
Янги ММБҲ 3.0 мақсадлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, хусусий сектор, фуқаролик жамияти, халқаро молия институтлари ва БМТ Тараққиёт дастурининг фаол иштирокида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасидир.
Янги ММБҲни ишлаб чиқиш 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили доирасида амалга оширилди. Ушбу ташаббус миллий иқлим сиёсати фаолиятини кучайтириш, энергетик трансформация ва барқарор ривожланишга қаратилгандир.
ММБҲ, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий иқлим мақсадларини иқтисодий модернизация, ўрта даромадли мамлакат мақомини қўлга киритиш ва ижтимоий инклюзияни кенгайтириш вазифалари билан узвий боғлашга бўлган қатъий интилишини ҳам таъкидлайди. ММБҲ 3.0 мақсадларига мувофиқ яшил иқтисодиётни ривожлантириш мамлакатда гендер тенглигини яхшилашга, меҳнат бозорида имкониятларни кенгайтиришга ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу эса мамлакатнинг кенг қамровли ижтимоий ривожланиш дастурлари билан ҳамоҳангдир.
ММБҲ 3.0 ни тайёрлаш жараёнида ёшларнинг ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган, уларнинг қатор ғоялари ҳужжатда ўз ифодасини топган. Шу орқали Ўзбекистон нафақат халқаро иқлим мажбуриятларини бажаришга, балки экологик масъулиятли ва инклюзив келажакни барпо этишга, ҳар бир фуқаронинг барқарор ривожланишга ўз ҳиссасини қўшишига интилаётганини намойиш этмоқда.
Экология вазирлиги матбуот хизмати
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил