Етти кун      Бош саҳифа

Табиатни асраш китобини боболаримиз ёзишган

Ҳар сафар дарсга тайёрланган чоғимда ўқувчиларга аждодларимиз билан боғлиқ муҳим ва ибратли воқеликлар ва маълумотларни тўплашга ҳаракат қиламан. Айниқса, табиатни асраш ва қадрлаш борасида тарихий маълумотлар кўп.

Табиатни асраш  китобини  боболаримиз ёзишган

Табиат билан инсон ўртасидаги мураккаб мувозанатни доимо меъёрида ушлашга аждодларимиз қаттиқ ҳаракат қилишган. Келажак авлод учун табиат неъматларини асраб-авайлашган. Улар ўзларини табиатнинг фарзандлари деб билганлар. Бу каби мулоҳазалар Маҳмуд Қошғарий, Беруний, Хоразмий, Форобий, Абу Али ибн Сино, Бобур асарларида яққол кўзга ташланади.

«Экология» тушунчаси илк бор 1866 йилда истеъмолга киритилган бўлса-да, боболаримиз буни анча илгари англаб, ўз турмуш ва фаолиятининг моҳиятига айлантиришган. Ариқдаги сувни ҳам жуда тоза тутиш, фарзанд туғилганда ниҳол ўтқазиш, хазон ёқмаслик қатъи ҳаётий қоидаларга айланган. Бугун замонавий экология нуқтаи назаридан қараганда мана шу қоидаларга амал қилиш энг оғир муаммоларга айланмоқда.

Ҳозирда атроф муҳитни сақлаш, соғломлаштириш энг долзарб муаммолардан биридир. Дунёнинг барча минтақаларида йирик саноат марказлари, транспорт воситалари атроф муҳитни ифлослантираётгани, катта-катта ўрмонларнинг кесилиб тугатилаётгани, денгиз ва океанлар заҳарланаётгани, ҳайвонот ва ўсимлик оламидаги турлар тобора камайиб бораётгани сир эмас. Бу муаммолар ечимида ботаника боғлари, қўриқхоналар ташкил этиш жуда муҳим ўрин тутади. Бу эса одамлардаги экологик маданият билан бевосита боғлиқ. Бугун мактабларимиз ўқувчиларда қатъий экологик маданиятни шакллантирадиган мас­канга айланишлари зарур.

Экологик аҳволни соғломлаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа омилларга боғлиқ. Улар орасида экологик таълим ва тарбиянинг аҳамияти катта. Ёшларда экологик онгни шаклантиришда қадимий миллий тарбиявий воситалардан фойдаланиш зарур. Шу кунларда Конституциямизга киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартиришларда ҳам бу масалаларнинг акс этишини, экология ва атроф муҳит муҳофазасида жиддий ва қатъий меъёрлар киритилишини хоҳлардим.

Экологик вазиятни соғломлаштириш учун маъмурий йўл билан жуда кўп вазифаларни белгилаш  мумкиндир. Аммо барибир бунинг ечими жамият аъзоларининг табиатга бўлган муносабати ўзгаришига бориб тақалади.

Ҳар сафар дарс сўнггида бугунги кундаги муҳим экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақидаги энг яхши маълумотни топган ўқувчига мукофот борлигини айтаман. Ва кейинги дарсда ғолиб бўлган ўқувчига табиатни асраб-авайлаш ғояси асосида ёзилган энг яхши бадиий асарлардан бирини совға қилишга ҳаракат қиламан. Менимча экологик маданиятни шакллантириш мана шу тарзда бошланиши керак.

 

Наргиза АБДУЛЛАЕВА,

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги

68-мактаб ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар