Фарғона туманининг Водил ҳудудида ривожланаётган малиначилик ҳақида олдин хабар берган эдик.
Малиначилик ҳадисини олган водилликларнинг бугунги кунда 5600 та уй хўжаликларида ва фермер хўжаликларида жами 500 гектардан ортиқ майдонда қарийб 4,4 минг тонна маҳаллийлаштирилган навларда малина етиштирилмоқда.
Мазкур соҳани янада ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш, ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмокдаки, малиназорларга ва у ерда меҳнат қилаётган миришкор деҳқонларга боқиб ушбу мақсадга эришилаётганлигига ишонч ҳосил қиласиз.
Жумладан, Водил Қизилқўрғон массиви ҳудудида жойлашган анчадан бери самара бермаётган 350 гектар боғлар қатор ораларига малина кўчатлари экилган. Ҳозирги кунга қадар 222 гектар боғ қатор ораларига малина кўчатлари экиб бўлинган. Қолаверса, тижорат банклари томонидан 94 нафар фуқароларга малиначилик йўналишида 2,6 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилиши ҳам бу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганидан дарак беради.
Қизилқўрғон массивида 20 гектар ер майдони малиначиликни ривожлантириш мақсадида 10-15 сотихдан 156 нафар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз фуқароларга очиқ аукцион савдолари орқали ажратиб берилди. Ҳозирги кунда ажратилган 20 гектар ер майдонларда шпалерлар ўрнатилиб, экилган малина кўчатлари баравж ўсяпти. Шунингдек, қатор орасидан самарали фойдаланиш мақсадида кўшимча экин сифатида картошка ва сабзавот экинлари экилган.
Малинанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ҳудудда етиштириладиган малинани қабул қилиш, маҳсулотни сифатли сақлаш ва экспортга йўналтириш ҳам эътибордан четда қолмаган. «Дадахон Мурод файзи» оилавий корхонаси томонидан қиймати 300 тонна сиғимли, «Little Bakery house» хусусий корхонаси томонидан қиймати 350 тонна сиғимли замонавий музлаткичли омборхона ташкил этилиб, малиналар янги узилгандек сақланиши учун шароит яратилган.
Малина ҳосили хорижга экспорт қилиниб, Фарғона вилояти бўйича 2021 йилда Польша, Россия ва бошқа давлатларга 1 миллион долларлик малина экспорт қилинган. Жорий йилда эса юқорида амалга оширилаётган тадбирлар натижасида экспорт ҳажмини йиллик 3-4 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.
Саида ИБОДИНОВА
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔95
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил