Даромад манбаи      Бош саҳифа

Эплаган – миллион топар, эпламаган – баҳона

«Меҳнатнинг таги роҳат» деган гап ота-боболаримиз томонидан роса топиб айтилган. Мўжаз томорқасида меҳнат қилиб, муносиб даромад олаётган, рўзғорини бутлаб, шунинг ортидан фарзандларини ўқитаётган, шинам уй-жойлар қураётган ҳамюртларимиз ҳам бунга яққол намунадир.

Эплаган –  миллион  топар, эпламаган –  баҳона

Табиат чиндан ҳам меҳрибон, ер эса уйимиз, у бизни боқади, бошпана беради. Ана шу ерга меҳр билан ишлов берганлар, чин маънода тилини топганлар эса 3-4 сотих майдондан ҳам миллионлаб фойда кўради.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани «Бунёдкор» МФЙ Туркистон кўчаси 65-уйда яшовчи Неъмат Қораев бугун бу борада маҳалла аҳлига намуна бўлаётган миришкорлардан. Неъмат ака атиги уч сотихли томорқаси тупроғини олтинга айлантирмоқда. Ҳовлисининг ҳар қарич еридан унумли фойдаланиб, кичик яшил боққа айлантирган. Томорқасида мевали ва манзарали дарахтлар дейсизми, сабзавотлар дейсизми – хуллас барчаси бисёр. Томорқадаги 12 туп токка берилган ишлов натижасида ҳар йили 500-600 кг. ҳосил беради.

Кўпчилик 3-4 сотих жойни писанд қилмайди, нимага ҳам ярарди дейди. Аслида ҳақиқий меҳнатсеварлар учун бир қарич ер ҳам бебаҳодир. Қораевлар хонадони бугун шунга амал қилиб келмоқда. Уч туп хурмо дарахтидан йилига 500 килограмм, 9 туп анордан ҳам қарийб шунча мева олади. Оиладан ортгани албатта, бозор расталарини безаб, қўшимча даромад манбаига айланади.

Тиниб-тинчимас Неъмат ака бугун 1,5 сотих ерга 10 кг. уруғлик картошка экиб 150 кг. ҳосил олишни йўлга қўйган. Қўшимчасига хонадонида зотдор 20 та товуқ боқади ва паррандалардан кунига 12-15 дона тухум олади. Бу ҳовлига кирган инсон табиат гўзаллиги, яшилликдан баҳра олади. Боиси ҳовлидаги манзарали япон сакураси ва қийғос очилган атиргуллар киши кўзини қувнатиб, дилга ҳузур беради. Қизиғи, сув захираси сақланадиган ҳовуз ва қадимий қудуқнинг борлиги бу хонадон аҳли аждодлари ҳам азалдан меҳнаткаш бўлганининг белгисидир.

 

ЎЭП Қашқадарё вилоят партия ташкилоти




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар