Етти кун      Бош саҳифа

Дарахт кесганга олдин жарима, кейин эса қамоқ

Депутатлар мазкур меъёр белгиланаётган қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Дарахт кесганга  олдин жарима, кейин эса  қамоқ

Мамлакатимизда дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинганига қарамасдан аёвсиз ва сабабсиз кесиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Қолаверса, жорий қилинган жарима ва жазо чоралари ҳам кутилган самарани бермаяпти. Кунда-кунора юртимизнинг қай бир ҳудудидан катта-катта, азим дарахтларнинг умрига зомин бўлингани ҳақидаги хабарларни эшитиб қоляпмиз. Аммо эндиликда бундай қилмиш учун жазо ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлади. Қонунчиликда бирор бир дарахтни ноқонуний кесганлик учун жазо чораларини кескин кучайтириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқиши муҳокама этилди.

Қонун лойиҳаси билан дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтқазганлик учун жавобгарликни кучайтириш белгиланмоқда.

Бундан ташқари қонун лойиҳасида дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикаст­лантириш ёки йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун ҳам жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Хусусан, фуқароларга базавий ҳисоб­лаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (амалда 5-10 баравар), мансабдорлар учун 20 бараваригача (амалда 10-15 баравар) миқдорда жарима солиш белгиланиши назарда тутилган.

Агар дарахт кесиш ҳаракати фуқаро ёки мансабдорлар томонидан бир йил давомида такрор содир этилса, жарималар янада оширилади. Ҳатто уларга 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши белгиланмоқда.

Муҳокамалар жараёнида фракция аъзолари партия дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирди ва уни қўллаб-қувватлади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔32

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔32

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 32    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 32    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар