Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Музқаймоқ заҳарга айланса...

«Андижон музқаймоғи» ҳақиқатда Андижонда тайёрланганми?

Музқаймоқ  заҳарга  айланса...

Улар тозаликка риоя қилмаса, сизда танлов имконияти бор, дейишингиз мумкин. Аммо ёш болалар, ўсмирлар бунга эътибор бериб ўтиришадими? Йўл четида сотиб олишади-да, еб кетаверишади. Оқибатда ҳамма учун севимли ширинлик бўлган роҳатижон музқаймоқ сабаб заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб, оқибати ҳатто ўлим билан тугамоқда.

Масалан, ўтган йили Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш туфайли кўп юртдош­ларимиз азият чекишди. Ўшанда шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига биратўла 36 нафар бемор ётқизилган. Аввалроқ эса пойтахтда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осо­йишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари ўтказган рейдларда 1 тоннадан зиёд «Андижон музқаймоғи» таркибида ичак таёқчаси ва олтинранг стафилококк аниқлангани сабабли истеъмолга яроқсиз, деб топилгани тўғрисида хабар берилганди.

Андижоннинг Шаҳрихон шаҳрида бирданига минг кишининг музқаймоқдан заҳарланиши билан боғлиқ ҳодиса эса мамлакатимизда катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Ўшанда бу ширинликни сотган «Макс Крем» кафеси директори жиноий жавобгарликка ҳам тортилди. Юқорида айтилган ва бошқа воқеалар оқибатида, асосан, ёш болалар жабр кўргани, бундан ташқари, вафот этганлар ҳам борлигини ҳисобга олсак, мазкур масала ўта жиддий.

Имкониятни  суистеъмол қилмасак...

Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, музқаймоқ ишлаб чиқариш ҳажми кўпайди. Жумладан, «Андижон музқаймоғи»ни ўйлаб топган Ҳикматилла Мадраҳимов брендни давлат рўйхатидан ўтказиб, патентлаб ҳам олган.

– Биз 2008 йилда иш бошлаганмиз, ўша пайтда дадам раҳбар эдилар, – дейди тадбиркор Ҳикматилла Мадраҳимов. – Барча санитария талабларига жавоб берадиган музлаткичлар, ишлаб чиқариш линияларидан фойдаланамиз. Айрим жойларда бизнинг бренд остида сотилаётган музқаймоқлар таъми ўзгариб қолаётгани тўғрисидаги хабарлар кўпайгач, маҳсулотимизни патентлаб олганмиз. Биргина корхонамизнинг ўзида 70-80 нафардан ортиқ одам ишлайди. 50 турдан ортиқ музқаймоқлар чиқарилади. Барчаси автоматлаштирилган. Шоколадли ва қатор бошқа турдаги қадоқланган музқаймоқлар ҳам ишлаб чиқарилади.

Асосий эътиборни тозалик, ҳалолликка қаратганмиз. «Андижон музқаймоғи» бу – фақат биз кўрган очиқ ҳолда, ўлчаб сотиладиган музқаймоқ эмас.

Тўғри, тадбиркор кўпчиликни иш билан таъминлаган. Бундан ташқари, заҳарланиш ҳолатларига айнан у ишлаб чиқарган маҳсулот сабаб экани ҳам исботланмаган. Шунга қарамай, кўчада, араваларда олиб юриб, граммлаб сотилаётган «Андижон музқаймоғи»ни сотиш жараёни санитария талабларига тўла мос келади, дея олмаймиз. Аксар ҳолларда сотувчиларнинг қўлқоплари тоза эмаслиги ёки умуман йўқлигига, уст-бошлари ҳам кирланганига, араванинг ҳароблигига кўзимиз тушади. Шу боис мазкур масалада санитария-эпидемио­логия осойишталиги хизмати ходимлари, айниқса, ҳушёр бўлмоғи лозим.

Сут савдосида тартиб борми?

Сир эмас, фермерлик ҳаракатининг кенг қулоч ёзгани ҳамда аҳолига қорамол учун кредитлар ажратиш орқали хонадонларда сут ва сут маҳсулотлари етиштириш кескин ортди. Уларни назорат қилиш оғирлашгани рост. Кўпинча хонадонларда тайёрланган сут ва сут маҳсулотлари тегишли назоратдан ўтмаган ҳолда, бозорлар расталарида, музқаймоқ ва бошқа товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга тушиб қолиши мумкин. Бунда ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари ўз имижларини ўйлаган холда, текширувларни йўлга қўйишлари лозим бўлади.

Аммо ишлаб чиқарувчилар аввалгидек йириклашмаган. Масалан, ўртача музқаймоқ дўконлари нари борса уч ёки тўрт ходимни ишлатиши мумкин. Янада кичикроқларида эса битта одам иш билан таъминланган. Тайёрловчи ҳам, хомашёни олиб келувчи ҳам, сотувчи ҳам, ҳисобчию фаррош ҳам ўша битта ходим. Бу тадбиркорлик субъектининг бошқа иложи ҳам йўқ. Акс ҳолда банкрот бўлиши турган гап. Бу ҳолатда музқаймоқ тайёрлаш учун олинаётган сут ва бошқа маҳсулотларнинг сифатини текшириб берадиган мутахассис ёллашнинг имкони йўқ.

Мисол учун, санитария эпидемио­логия марказлари уларга маълум миқдорда ҳақ эвазига кўмак берувчи ходимларни ажратиши мақсадга мувофиқ бўлмайдими?

Яроқлилик муддати номаълум сут

Кейинги йилларда бу каби воқеалар тез-тез такрорланяпти. Бирор йил йўқки музқаймоқ, бошқа маҳсулотлардан заҳарланиш холатлари учрамаган, бу фожиа билан якунланмаган бўлса. Бизнингча, муаммонинг туб моҳияти сут ва сут маҳсулотлари савдосининг ўзи тўғри йўлга қўйилмаганида бўлса керак.

Масалан, пойтахтимиздаги Қўйлиқ бозори довруғини эшитмаган инсон йўқ. Бозорнинг ёнгинасида, кўприк остида ҳар куни эрта саҳардан ёйма сут бозори бошланиши ҳеч кимга сир эмас. Шу ердан ҳеч бир назоратдан ўтмаган, санитария қоидаларига мутлақо мос бўлмаган ҳолатларда сотилаётган тонналаб сут, қатиқ, қаймоқ, сариёғ, бринза ва ҳоказолар бутун пойтахт бўйлаб музқаймоқ дўконлари, умумий овқатланиш шохобчалари, тўғридан-тўғри хонадонларгача тарқалиб кетади.

Аммо сут маҳсулотлари тез бузилади. Айниқса ёзнинг жазирама кунларида уларни музлаткичсиз сақлашнинг асло иложи йўқ. Афсуски, сотилаётган бу сут маҳсулотларининг яроқлилик муддатини ҳам, ҳатто қачон соғиб олинганини ҳам харидор ҳар қанча уринса-да билолмаслиги аниқ.

Ўйлашимизча, мамлакатимизда тез айнийдиган маҳсулотлар савдоси қатъий тартиб остига олинмас экан, юқоридаги каби воқеалар такрорланаверади. Мутасадди ташкилотларнинг ушбу долзарб муаммога эътибор қаратишларига умид қилиб қоламиз.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔10

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔71

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 10    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 71    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 78    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар