Табиат      Бош саҳифа

Тириклик занжирининг асоси

Ер юзидаги биологик хилма-хиллик тирик мавжудот яшаши учун энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсисиз инсон ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди.

Тириклик занжирининг асоси

Минг афсуски, бугун табиат неъматларидан нооқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилмаслик оқибатида биологик хилма-хиллик кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Бу эса инсоният учун жиддий хавф саналади. Негаки, биохилма-хилликнинг йўқолиб бориш суръати ўсиши ўз навбатида экологик мувозанат издан чиқишига сабаб бўлмоқда. Шу боис мамлакатимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги қарори билан 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Респуб­ликасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясининг тасдиқланиши фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси 1995 йилдан халқаро конвенцияга қўшилган. Ушбу конвенцияда учта асосий мақсад кўрсатилган бўлиб, булар — биологик хилма-хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан уларга зарар етказмаган ҳолда фойдаланиш ҳамда манфаатларни ҳаққоний ва тенг тақсимлашдир. Халқаро биологик хилма-хиллик кунининг асосий мақсади флора ва фауна вакилларининг йўқолиб кетиш муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборатдир. Жадал тараққиёт сари одимлаётган ҳаётда табиатга бўлган салбий таъсирлар соат сайин ортиб бормоқдаки, жамоатчилик назорати орқалигина бундай таъсирларни камайтириш мумкин холос.

Флора ва фауна қисқараётгани оқибатида Ер курраси ҳимояга ўта муҳтож бўлиб қолмоқда. Биологик хилма-хиллик биосферани шакллантиради. Маълумки, биосферада бошқа биологик турлар билан бир қаторда инсон ҳам истиқомат қилади. Биосферанинг яшовчанлиги, шу билан бирга, биологик хилма-хиллик даражаси мавжудлиги кўпроқ инсон фаолиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, табиатга нисбатан нохолис муносабат, антропоген омиллар натижасида 1600 йилдан ҳозирги кунгача, 484 турдан кўпроқ ҳайвон ва 654 турдан кўпроқ ўсимлик йўқолиб кетган.

Ҳозирда ҳар куни 10 турдаги ҳайвон ҳар ҳафтада бир турдаги ўсимлик йўқолиб бормоқда.

Бир тур ўсимликнинг йўқолиши тахминан 30 турдаги ҳашарот ва юмалоқ чувалчангларнинг йўқолишига олиб келади.

Биологик хилма-хиллик – муайян яшаш муҳитидаги табиий келиб чиққан турли организмлар мажмуаси. Биологик хилма-хиллик жаҳондаги ҳар бир мамлакат учун ҳаётий муҳим манба ҳисобланади. Уни ҳимоялаш ва асраб-­авайлаш келажак авлодлар ва курраи заминдаги ҳаёт барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

22 май – Халқаро биологик хилма-хилликни асраш кунига бағиш­ланган тадбирлар мамлакатимиз пойтахтидан тортиб барча вилоятлар, туманлар ва чекка-чекка маҳаллаларда жуда кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Жумладан, Боғот туманининг маданият ва истироҳат боғларида, мафтункор табиат бағрида, барча маҳаллаларда атроф муҳит ва инсонлар саломатлигини мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этадиган сана кенг нишонланмоқда. Айниқса, ана шундай тадбирлар туманнинг «Узумзор» шаҳарчаси, «Юксалиш», «Саҳоват», «Найман» ва «Тўпчи» маҳаллаларида «Инсон ва табиат», «Табиатни асраш – келажакни асрашдир!», «Биз келажак учун жавобгармиз» ва «Соғлом муҳит – инсон саломатлиги» каби мавзулардаги давра суҳбатлари ва кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди.

 

Улуғбек ИБРОҲИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Боғот туман кенгаши раиси

 

 




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔21

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔21

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔23

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 21    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 21    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 23    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар