Расмий статистикага кўра 2022 йилнинг 1 апрель ҳолати бўйича Навоий вилоятида 1318 та никоҳ қайд этилиб, 347 та оила барбод бўлган. Ўзаро тақсимланганда бу ҳар тўртинчи никоҳ келишмовчилик ва турли низолар ортидан бекор бўлиши демакдир...
Бу аянчли рақамлар ортида қанчадан-қанча гўдаклар ота-она меҳри ва болаликнинг бир қатор шодликларидан маҳрум бўлишларини тасаввур этиш қийин эмас. Шунингдек, фарзандлари билан бошпанасиз қолган, ота уйида яшаб туришга мажбур бўлаётганлар ҳам анчагинани ташкил этади. Афсуски, уларнинг аксарияти ўз ҳуқуқларини билмаслиги, ҳуқуқий хизматлардан фойдаланмасликлари оқибатида мана шундай ташвишларга рўбарў бўлишмоқда.
Мисол учун фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан Шоҳсанам Ғайбуллаеванинг даъво аризаси кўриб чиқилганида шу каби ҳолатнинг гувоҳи бўлдик.
Ш.Ғайбуллаева 2014 йилда Тоҳир Сувонқулов билан никоҳдан ўтиб, ўрталарида бирин-кетин уч нафар фарзанд дунёга келади. Бироқ 2021 йилда ўзаро келишмовчилик туфайли оилавий муносабатларга дарз кетиб, уч фарзанди билан ота-онасининг уйида яшаб туришга мажбур бўлади. Судга даъвогар Ш.Ғайбуллаева уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга доимий рўйхатда турадиган манзили Қизилтепа туманидаги «Ҳусбуддин» МФЙдаги уй-жойга мажбурий тартибда киритишни сўраб мурожаат қилган. Айни шу пайтда эса жавобгар тараф Ш.Ғайбуллаева мазкур уй-жойда яшамаслиги, уй-жой Т.Сувонқуловнинг отасига тегишли эканлигини маълум қилиб, унинг фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш бўйича қарши даъво аризаси билан мурожаат қилади.
Суд иш ҳолатларидан ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси ҳамда Республика Олий суди Пленумининг «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 22-сонли қарорининг 5-банди талабларидан келиб чиқиб, Ш. Ғайбуллаева вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда ота-онасининг уйида яшаб келаётганлигини, моддий аҳволи оғирлигини инобатга олиб унинг даъво аризасини қаноатлантирди.
Даъвогар ўзининг уч нафар вояга етмаган фарзанди билан келин бўлиб тушган хонадонидаги икки хонали уйга мажбурий тартибда киритиб қўйилиши белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу оилавий можарода икки ҳолат диққатга молик, яъни биринчиси даъвогарнинг келин бўлиб тушган хонадонда доимий рўйхатдан ўтганлиги бўлса, иккинчиси унинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотмасдан вақтида суд идораларига мурожаат қилганлигидир. Афсуски, айрим фуқароларимиз мазкур ҳолатларга эътибор бермаслиги оқибатида бу борада ўз ҳуқуқларини тиклай олмай овора бўлишади.
Шерали ОЧИЛОВ,
Фуқаролик ишлари бўйича
Кармана туманлараро суди судьяси
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔217
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔254
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔430
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил