Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЯқин кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.
Куни кеча парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахслар, шу жумладан жамоат ва давлат арбобларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг номини географик объектларга бериш қонунчиликда аниқ тартибга солинмаганлиги сабабли амалиётда турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Мазкур лойиҳа билан кўчалар, шоҳкўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғларга ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига айрим одамлар, жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Олий Мажлис палаталари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида ҳамда қоида тариқасида номланиши мавжуд бўлмаган объектларга нисбатан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Эътиборли жиҳати, қонун лойиҳасида географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиниши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.
Шундан сўнг, «Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими ҳамда шартномавий муносабатларнинг такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодексининг 733-моддасига фуқаролар ўртасида қарз шартномасидаги қарз суммаси чет эл валютасида белгиланган бўлса, ушбу шартнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши шартлигига, шунингдек «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-ва 18-моддалари жисмоний шахслар чет эл валютасида қарз шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш орқали валюта операцияларини амалга оширишлари мумкинлигига доир қоидалар белгиланмоқда. Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган йиғилишда кун тартибидаги масалалар фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил